Қандай қилиб душманларимиз учун ўз юртларимизда ҳарбий базалар қуришларига рухсат бериш мумкин?!

84
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қандай қилиб душманларимиз учун ўз юртларимизда ҳарбий базалар қуришларига рухсат бериш мумкин?!

Путин Россия ҳукуматининг Суданда ҳарбий денгиз флоти базасини қуриш таклифини маъқуллади ва Мудофаа вазирлигига айни таклифни амалга ошириш учун келишув имзолашни буюрди. Рейтер ахборот агентлигига кўра, Судан ушбу база учун ерни текинга берадиган бўлди, Москва эса янги иншоотни қўллаб-қувватлаш учун Судандаги аэропорт ва портлар орқали қурол-аслаҳа, захира ва бошқа керакли нарсаларни ташиш ҳуқуқини қўлга киритадиган бўлди.

Ўз навбатида бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Судан ҳукуматининг ўз ерларида ҳарбий база қурилиши тўғрисидаги рус ҳукумати талабини қабул қилиши уят ва шармандалик бўлиб, Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнатдир. Чунки Россия Ислом ва мусулмонлар душманидир. У айни базадан мусулмонларга зарба йўллашда фойдаланади. Худди Сурияда аср жиноятчиси Башар Асадни мудофаа қилиш учун Шом аҳлини қариялар, ёшлар ва аёлларни ажратмай қатли ом қилгани каби».

Баёнотда «қандай қилиб душманларимизга ўз ерларимизда ҳарбий базалар қуришларига рухсат бериш мумкин?! Наҳотки, бу Ғарбу Шарқ малайларининг ликиллаб қолган тахтларини ҳимоя қилиш учунгина бўлса?!», деган савол ўртага ташланди. Кейин баёнотда Судан аҳлини қуйидагича огоҳликка чақирилди:

«Ушбу базалар қурилишига йўл қўйманг. Барчамиз биргаликда анави ҳукмдорларни ағдаришга ва буюк Ислом Қўрғонини барпо этишга ҳаракат қилайлик. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликда мужассам бўлган ушбу қўрғон мусулмон ўлкаларининг сув ва қуруқликларини мустамлакачи кофирларнинг ҳарбий базаларидан тозалайди ва бутун оламга эзгулик, адолат ва нур улашади.

Роя газетасининг 2020 йил 25 ноябр чоршанба кунги 314-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here