Ливиядаги томонлар ўртасида диалогнинг қайта бошланиши

93
0
Image processed by CodeCarvings Piczard ### FREE Community Edition ### on 2015-01-15 20:00:15Z | |

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливиядаги томонлар ўртасида диалогнинг қайта бошланиши

Савол:

2020 йил 23 ноябр душанба куни Ливиядаги томонлар ўртасидаги диалогнинг иккинчи тури қайта бошланди. Онлайн форматда бўлиб ўтган бу диалогда асосий эътибор янги ҳукуматга ва президентлик кенгашига номзод кўрсатиш механизмига қаратилди. Диалогнинг биринчи тури 15 ноябр якшанба куни бўлиб ўтиб, унда маълум пунктлар бўйича келишувга эришилган ва ишлар муаллақ қолган эди. Ушбу диалоглар Марокашда Ливиядаги томонлар ўртасидаги яна бир диалог билан параллел равишда бошланди. Хўш, бу диалоглар кураши ортида ким турибди? Булар Ливиядаги инқирозни ҳал этишга олиб келиши мумкинми? Бу хусусда халқаро позиция қандай?

Жавоб:

Масала ойдинлашиши учун қуйидаги нарсаларни кўриб чиқишимиз лозим:

  1. Туркия Саррожни қўллаб-қувватлади ва Саррож кучлари Ҳафтарни пойтахт Триполидан чиқариб, Сирт ва Жуфрага қадар қувиб борди. Кейин ундан доимий оташкесимни қабул қилишни ва Туркия томонидан исёнчи, ноқонуний, дея аталаётган бошқа томонлар билан диалог ва музокаралар ўтказишга рози бўлишни талаб қилди! Шунинг учун Туркия ташқи ишлар вазири 2020 йил 17 июнда пойтахт Триполига сафар қилиб, Вифоқ ҳукумати раиси Файз Саррож билан учрашди ва «Биз Ливияда доимий оташкесим ва доимий сиёсий ечимга эришишга тўхталдик», дея баёнот берди. (Анадўли, 2020 йил 18 июн). Туркиянинг аралашуви Саррож ва унинг ҳукумати фойдасига бўлмади. Балки Туркия бу ҳукуматни бошқа томонга рози бўлиши учун босим остида ушлаб туриш мақсадида аралашди. Туркия очиқ-ошкор АҚШ сиёсати доирасида ҳаракат қилади. Масалан, Америка Ливиядаги Туркия режаларини қўллаб-қувватлашини очиқ айтган. Бу эса, Туркиянинг хатти-ҳаракатлари Америка манфаати учун бўлаётганини англатади. Дарҳақиқат, 2020 йил 8 июнда икки давлат раҳбарлари Трамп ва Эрдоган ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Улар Ливия масаласини муҳокама қилишди. Шунингдек, Эрдоган ҳам «Ливия инқирозини ҳал этиш учун Туркия-АҚШ ташаббуси амалга оширилмоқда», деди. У айни телефон суҳбати ортидан Туркиянинг «TRT 1» расмий телевидениесида чиқиш қилиб, «Трамп билан келишувларга эришилгани»ни айтди. Ливия масаласида икки давлат ўртасида «ҳамкорлик ташаббуси» ишлаб чиқилиши эҳтимоли борлигини таъкидлади. Аммо бунинг тафсилотларини очиқламади. Бундан ташқари, турк ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли 2020 йил 11 июнда Туркиянинг «ТМВ» телевидениесига берган интервьюсида «президент Эрдоган билан унинг америкалик ҳамкори Трамп ўртасида 2020 йил 8 июн душанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида эришилган келишувлар америкалик ва туркиялик расмийлар томонидан муҳокама қилиниши кутилаётгани»ни айтди. Кейин «Туркия-АҚШ ташаббуси Ливия хусусида бўлган»лигини таъкидлади. Буларнинг барчаси Туркиянинг Ливияда АҚШ сиёсатидан бошқасини ижро этмаётганини кўрсатади.
  2. Туркия Саррожни қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Шу сабабдан Саррож Сирт ва Жуфрани ўз назорати остига ололмади. Бу икки минтақага бостириб киришга астойдил ҳаракат қилди, агар унинг қўллаб-қувватлаши тўхтамаганда, уларни эгаллашга муваффақ бўлган бўлар эди. Саррож бунга муваффақ бўлолмагани учун оташкесимни қабул қилиши ва бошқа томонлар билан музокаралар олиб бориши учун босим остида қолди. Шунинг учун, 2020 йил 16 сентябрда Саррож октябр ойи охирида истеъфо бермоқчи эканини эълон қилиш билан Эрдоганни ноқулай аҳволга солмоқчи бўлди. Бу ҳақдаги қуйидаги мурожаатини Ливия расмий телеканали эфирга узатди: «Мен барчага октябр ойининг охиридан кечиктирмасдан ўз вазифамдан истеъфо беришга оид самимий истагимни билдираман… Диалог қўмитаси ўз ишини якунлади. Умид қиламанки, энди у янги Президент Кенгаши ва бош вазирни тайинлайди». Саррож «қутблаштириш (маълум томонга оғдириш) ҳолати келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган барча музокараларни жуда қийинлаштириб юборди», дейиш билан ўзига босим қилинганини эътироф этди ҳамда томонлардан бирини «уруш ўйинига пул тикканлик»да айблади, аммо ўша томоннинг номини очиқламади. «Ўз ҳукуматининг ташкил топгандан бери нафақат тўлиқ табиий ҳолатда, балки бир оз табиий ҳолатда ҳам фаолият қилолмаганини, ҳам ички, ҳам ташқи фитналарга ҳар куни учрагани»ни тан олди. Шуни таъкидлаш лозимки, Саррож Ливия бош вазирлиги лавозимига ўзи ўтирмаган. Чунки бу ҳукуматни Британия Тунисда тузиб, 2015 йил тўғридан-тўғри Сухайрот шартномасини тузгандан сўнг ҳукуматни Триполига олиб келган. Шу боис, Саррож Европанинг, хусусан, Британиянинг ундовисиз истеъфо беролмайди.
  3. Ҳақиқатдан ҳам Эрдоган Саррожнинг истеъфо бермоқчилиги ҳақидаги хабарни безовталик билан қарши олди. «Мен ўтган ҳафта Саррож билан Истанбулда учрашгандим, шунга қарамай, унда бу каби ўзгаришнинг бўлиши ва бундай хабарни эшитишимиз биз учун афсусланарли ҳолдир», деди. «Туркия билан Вифоқ ҳукумати ўртасидаги учрашувлар келаси ҳафталарда бошланиб кетади, шундай учрашувлар орқали ишни қайта йўлга қўйиб оламиз, инша Аллоҳ», дея қўшимча қилди. (Анадўли, Рейтер, 2020 йил 18 сентябр). Охир оқибат, Саррож истеъфо бериш ниятидан қайтди. Бу ҳақда Ал-Жазира 2020 йил 30 октябрда бундай хабар тарқатди: «Жума куни Ливия президентлик кенгаши раиси Файз Саррож октябр ойи охирида ўз лавозимидан истеъфо бериш ҳақидаги қароридан воз кечиш тўғрисидаги талабларни қабул қилди». Бу хабарни Саррожнинг матбуот воизи Ғолиб Зақлаий ўз баёнотида келтириб, твиттердаги саҳифасида нашр қилди. Ундан «Ливия» расмий телеканали ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида иқтибос келтирди». (Ал-Жазира, 2020 йил 30 октябр). Европа Саррожнинг истеъфога чиқиш эълонидан воз кечишига иложсизликдан рози бўлди ва гўё Европанинг ҳам фикри шундайдек, ўзини Эрдоганга бўйсунмаган қилиб кўрсатди. Шу боис, мазкур манбада бундай дейилди: «Жума куни Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас, Саррождан Ливия диалоги муддати тугагунга қадар ўз вазифасини давом эттиришни талаб қилди. Бу талаб Маас билан Саррож ўртасида телефон сўзлашуви чоғида қилинди. Ливия ҳукуматининг Фейсбукдаги нашрига кўра, сўзлашув чоғида, Ливиядаги воқеалар ривожи ҳам муҳокама қилинган. Германия ташқи ишлар вазири – ушбу босқичда Ливия ҳукумати етакчилиги давом этиши учун Саррожнинг ўз лавозимида қолиши «муҳим масала», деди». (Ал-Жазира, 2020 йил 30 октябр). Иқтибос тугади.
  4. Шундай қилиб, Саррож истеъфо бериш билан Эрдоганни ноқулай аҳволга сололмади, бунинг ўрнига ўзи истеъфосидан воз кечишга мажбур бўлди! Ҳатто, Саррож истеъфодан воз кечгандан сўнг Эрдоган у билан боғланиб, истеъфо бериш қарори нотўғри бўлганини қайта-қайта таъкидлади! Бу ҳақда 2020 йил 7 ноябрда Туркиянинг «Хабар 7» веб-сайти бундай хабар нашр қилди: «Бир дипломатик манбанинг маълум қилишича, Эрдоган Саррожга – истеъфо бериш қарорингиз тўғри бўлган эмас, истеъфоингиз Ливия халқига душманлик қилаётган томонларнинг фойдасига ҳисса қўшган бўлар эди, деди».
  5. Россиянинг Ливияга аралашишига келсак, албатта бу АҚШнинг розилиги билан ҳамда Туркия билан келишган ҳолда бўлган. Россия икки томон ўртасида бетараф позицияни эгаллашга уриниб, ўзини воситачи қилиб кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Гарчи Россия Ливияга кучларини юбормаганини иддао қилаётган эса-да, бироқ Ливияда фаолият қилаётган «Вагнер» рус хавфсизлик компанияси президент Путинга алоқадордир! Шунинг учун Россия Саррож ҳукумати билан алоқасини узмоқчи эмас, чунки унинг истаги у ерда ўз ролини ўйнаш ва Ливия бўйича музокараларда иштирок этишдан иборат. Шу сабабдан Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африка масалалари бўйича махсус вакили Михаил Богданов «Москва барча нуфузли халқаро ўйинчилар билан, шу жумладан Туркия билан алоқада, хусусан, Триполи раҳбарияти билан бўлган алоқаларини сақлаб қолади», дея баёнот берди. Ливиядаги Россия-Туркия ҳамкорлигини мақтаб, «Икки давлат раҳбарлари 2020 йил 13 январда маълум қилган тушаббус ҳар икки томоннинг оташкесимни эълон қилишида ижобий рол ўйнади. Бу Берлин конференцияси учун муносиб замин яратади», деди. (Аҳром, 2020 йил 20 июл).
  6. Шу ерда АҚШнинг талаби янгради. Унинг ташқи ишлар вазири Помпео 2020 йил 10 июнда бундай деди: «Биз Ливияда дарҳол оташкесимга эришилишини талаб қиламиз. Ливиядаги барча хорижий аралашувларга якун ясалишига ҳамда музокаралар столига ўтирилишига чақирамиз… Вифоқ ҳукумати билан Ливия Миллий армияси (Ҳафтар кучлари)нинг БМТнинг хавфсизлик бўйича сўзлашувларига қайтишлари жуда яхши ижобий қадамдир. Ҳозирдаги асосий талаб оташкесимга эришиш ва БМТ етакчилигидаги Ливия сиёсий сўзлашувларини қайта бошлаш учун яхши ният билан тезроқ музокараларни бошлашдан иборат». (Sky News, 2020 йил 10 июн). Америка икки томоннинг оташкесимга рози бўлганликлари тўғрисидаги эълонни олқишлади ва 2020 йил 26 октябрда ўзининг ташқи ишлар вазири Помпео тилидан бундай деди: «Ливиядаги оташкесим бўйича шартномани имзолаш мардона қадамдир. Энди хорижий жангчилар ушбу шартномага биноан 90 кун муддат ичида Ливияни тарк этишлари керак… Биз Ливиядаги ҳокимиятнинг янги ижроий ҳокимиятга алмашишини ва сайловларга ҳозирлик кўришини қўллаб-қувватлаймиз». БМТнинг Ливиядаги қўллаб-қувватлаш миссияси 2020 йил 23 октябрда «БМТда беш кун давом этган сўзлашувлардан сўнг низолашаётган томонларни оташкесим шартномасига имзо чекканлари»ни эълон қилди. Демак, Америка Ливияга БМТ ниқоби остида тўғридан-тўғри дипломатик ва сиёсий йўл билан аралашмоқда. Шу йўл билан ишлар тизгинини қўлга олишни ва Европа, хусусан Британиянинг тагига сув қуйишни истаяпти.
  7. Ливияда бўлаётган ишлар, орасида жанговар ишлар содир бўлиб турадиган сиёсий курашдир. Сиёсий кураш бўлганлиги сабабли ҳам у ердаги барча томонларни диалог ва шартномаларга бирлаштириш, ҳатто кўрсатмаларга имзо чекиш учун учрашув ўтказиш пойгаси кетмоқда. Мисол учун, Британия Марокашнинг Бузниқа шаҳрида уч тур учрашув ўтказди: Бу «Триполидаги Давлат Олий Кенгаши делегацияси билан Тобруқ Вакиллар Ассамблеясининг делегацияси ўртасида диалог», деган учрашув бўлди. Унинг биринчи тури 2020 йилнинг 6 ва 10 сентябрида икки кун, иккинчи тури 2020 йилнинг 2 ва 6 октябрида икки кун, учинчи тури 2020 йилнинг 5 ноябрида бир кун бўлиб ўтди. Икки томон делегацияси «суверен лавозимларни танлаш мезонлари» бўйича шартнома лойиҳасига имзо чекишди. Ушбу учрашувлар ортида Британия турганлиги унинг малайлари орқали яққол маълум. Бу диалог 2015 йил 17 декабрда Марокашда имзоланган Сухайрот шартномасининг 15-моддасини татбиқ қилишни маъқуллаш хусусида бўлди. Пойтахт Работдаги ушбу баённомага Триполидаги Ливия ҳукумати томонидан Давлат Олий Кенгашининг делегацияси раиси Фавзий Уқоб, Тобруқ Вакиллар Ассамблеясининг делегацияси раиси Юсуф Ақурий имзо чекишди. 15-модданинг 1-бандида асосан қуйидагилар таъкидланган: «Вакиллар палатаси раҳбар лавозимлар эгалари бўйича келишувга эришиш учун Давлат Кенгаши билан маслаҳатлашади ва бу суверен лавозимлар қуйидагилардан иборат бўлади: Ливия Марказий банки раиси лавозими, Давлат тафтиш девони раҳбари лавозими, Маъмурий назорат органи раиси лавозими, Коррупцияга қарши кураш хизмати раиси лавозими, Олий сайлов комиссияси раиси лавозими ва унинг аъзолари, Бош судья ва бош прокурор лавозимлари». Мазкур модданинг 2-бандида «Вакиллар палатасининг учдан икки қисми ушбу лавозимларни тасдиқлаши керак», дейилган. Диалог олиб бораётган иккала томон жорий йилнинг 6 ва 10 сентябр кунлари биринчи тур учрашувини ўтказишди. Улар суверен лавозимларни эгаллаш механизми ҳамда шартномага оид процедураларни бажариш учун сессияларни қайта бошлаш бўйича кенг қамровли келишувга эришишди.
  8. Америка эса, БМТнинг Ливия бўйича махсус вакили ўринбосари Стефани Уильямс орқали ҳамма карталарни аралаштиришга киришди. Ушбу америкалик дипломат Бузниқага параллел равишда «Ливия биринчи» шиори остида Ливия диалоги учрашувларини чақирди. 2020 йил 9 ноябрда бошланган бу учрашув тури БМТ ҳомийлигида 75 нафар Ливия сиёсий арбоблари иштирокида юртдаги низолашаётган томонлар ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар сифатида бўлиб ўтди. Диалог олиб борувчи гуруҳ депутатлар, олий кенгаш аъзолари, таниқли шахслар, учта минтақа (Триполи, Киренаика ва Фаззон) вакилларидан иборат бўлди. Стефани Уильямс 2020 йил 15 ноябр оқшом бундай деди: «Ливия бўйича Тунисда бўлиб ўтган тўғридан-тўғри диалог даври жуда ижобий натижалар билан якунланди. Энди навбатдаги тур бир ҳафта ичида онлайн форматда ўтказилади. Ижобий натижалар сайловлар кунини белгилашда ҳамда ижроий ҳокимият функциялари, Президентлик ва Ҳукумат Кенгашига номзодларни кўрсатиш шартлари белгилашда ўз ифодасини топди. Ливия диалоги иштирокчилари мунозараларнинг еттинчи кунида қуйидаги учта асосий масалага келишиб олдилар: биринчи масала, 2021 йил 24 декабрда бўлиб ўтадиган сайловлар куни белгиланди. Бу Ливия учун муҳим санага, яъни, мамлакатнинг 1951 йилдаги мустақиллиги санасига тўғри келади. Иккинчи масала, Ижроий ҳокимиятнинг ваколатлари ва Президент кенгашига номзодларни кўрсатиш шартлари аниқланди. Чунки номзодлар оддий масъулиятларга эга бўлган, шу жумладан, миллий ярашув бўйича иш олиб борадиган ҳамда жанубий, шарқий ва ғарбий минтақаларни ифодалайдиган учта аъзодан иборат бўлади. Учинчи масала, иштирокчилар Ливия халқига сув, электр ва бошқа хизматларни таъминлашга чекланувчи ҳукумат ваколатларини ўзида мужассам этган вазифаларни бажаришга келишиб олдилар. Президентлик Кенгаши билан ҳукуматнинг, иккаласининг ҳам алоҳида тизимлари бўлади. Бу лавозимларга сайланадиган шахслар қисқа муддат хизмат қилишади ҳамда уларнинг ҳар бири партияларга алоқаси бўлмаган технократ шахслар бўлади… Кўп иш қилиш керак. Ўн йиллик кураш-муаммони бир ҳафта ичида ҳал қилиб бўлмайди… Диалог иштирокчилари бир ҳафта ичида видеоалоқа орқали учрашиб, ҳуқуқий комиссия танлаш механизмини ишлаб чиқадилар ва суверенитет масаласи бўйича бўлажак сайловларнинг конституциявий асосларини аниқлайдилар». (Анадўли, 2020 йил 16 ноябр). Бу аёл Сухайрот шартномасини тилга олмай, ундан бутунлай кўз юмди, «ўн йиллик кураш-муаммони бир ҳафта ичида ҳал қилиб бўлмайди», деган гапи билан гўё нолдан бошламоқчи кўринади. У ҳамма масалаларни янгидан муҳокама қилиб, Сухайрот шартномасини норасмий равишда бекор қиляпти. Британиянинг таъсирига якун ясамоқчи, агар имкон топса уни йўқ қилишга, йўқ қилишга имкон тополмаса, назорат остида ушлаб туришга ҳаракат қиляпти.
  9. БМТнинг Ливия бўйича махсус вакили ўринбосари Стефани Уильямс диалог ишига тўсқинлик қилганларга жазо қўллаш билан таҳдид қилди. «Ушбу диалог иштирокчиларига пул беришга уринганлар тўсқинлик қилувчилар тоифасига киритилиб, пора беришга ва овоз сотиб олишга уриниш тўғрисидаги маълумотлар бўйича тергов қилинади», деди. «Сиёсий коррупция пулларининг аралашуви бўлгани ҳам қайд этилгани»ни таъкидлаб, «диалогда иштирок этувчилар мансабдан бўшатиш таклифини киритганлари йўқ, бироқ иштирокчилар нисбати 61 %га етди, асли 75 % бўлиши керак эди», деди». (Шарқул Авсат, 2020 йил 17 ноябр). Бу аёл БМТ вакили ҳисобланса-да, бу бир ниқоб, холос. Аслида у Америка сиёсатининг вакили ҳисобланади ва Американинг ўзи бу аёлнинг қарорини АҚШ Конгресси орқали қўллаб-қувватлади. Масалан, Вакиллар Палатаси «Ливияда барқарорликни қўллаб-қувватлаш қонуни» лойиҳасини маъқуллаб овоз берди. Айни қонунда «Ливия бўйича БМТ бошчилигидаги музокараларнинг аҳамияти» таъкидланган ҳамда «қонун лойиҳасида Ливиядаги нефть захиралари ёки молия ташкилотларини ноқонуний равишда эксплуатация қилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотга нисбатан санкциялар қўллаш талаб қилинган. Шунингдек, инсон ҳуқуқларининг бузилишига аралашган шахсларни жавобгарликка тортиш таъкидланган». (Sky News, 2020 йил 19 ноябр).
  10. Ливия қўшма ҳарбий комиссияси «5+5»нинг икки делегацияси ўртасида оташкесимни амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Берлин конференциясидан келиб чиққан ушбу музокаралар ҳам БМТнинг Ливия бўйича махсус вакили ўринбосари Стефани Уильямс мутасаддилиги остида ўтди. Бу аёл 2020 йил 4 ноябрда шартнома бандлари бўйича консенсусга эришилганини маълум қилди ва бундай деди: «Оташкесимни амалга ошириш учун ўн иккита банд мавжуд. Улардан асосийси, кичик бир ҳарбий комиссия тузиш бўлиб, комиссия вазифаси 2020 йил 23 октябрда имзоланган шартнома талабига биноан, Ливиядаги мавжуд барча хорижий кучларнинг «ўз юртларига қайтиб кетиш»ни ҳамда курашаётган икки томон кучларининг Сирт ва Жуфрадан чиқиб кетишини назорат қилишдан иборат». Стефани «барча хорижий кучларнинг Ливия ерларидан чиқиб кетиш муддати учун 90 кун белгилади». (Рейтер, 2020 йил 23 октябр). Эрдоган ҳам «Биз Вагнер сингари ёлланма аскарлар уч ой ичида Ливиядан чиқиб кетадими ёки йўқми, билмаймиз», деди. (Рейтер, 2020 йил 23 октябр). Эрдоган бу гапни Ливия борасида Россия билан келишиб олгани учун шундай деди! Зотан, Америка Россияга бу ва бошқа кучларини олиб чиқиб кетиши учун босим қилаётгани йўқ. Чунки у Ливия ва минтақадаги мақсадларини амалга ошириб олиши керак, худди Сурияда амалга оширгани каби.
  11. Юқорида муфассал баён қилганларимизни қисқача хулоса қиламиз:

а)   Саррож ҳукумати Туркия қўллаб-қувватловидан Европа, хусусан Британиянинг лойиҳасини амалга оширишда фойдаланишни истади. Буни Ҳафтарнинг кучини синдириш ҳамда унинг нуфузи остидаги ҳудудлар, асосан Сирт ва Жафрадаги таъсири устидан назорат ўрнатиш мақсадида қилмоқчи бўлди. Бироқ Туркия Саррожни АҚШ лойиҳасини амалга ошириш учун қўллаб-қувватлади, масалан, Саррож кучлари Сирт ва Жафрага етиб бориши биланоқ қўллаб-қувватловни тўхтатди ва Саррождан доимий оташкесимга ва Туркия томонидан исёнчи, ноқонуний, дея аталаётган бошқа томонлар билан диалог ва музокаралар ўтказишга рози бўлишни талаб қилди! Натижада Саррож нима қилишни билмай мулзам қолди. Чунки у истеъфо бермоқчи эканини эълон қилиш билан Эрдоганни хижолат қилишни режалаштирган эди. Аммо Туркия унга босим қилиб, истеъфо беришига йўл қўймади. Европа қараса, Эрдоган Туркияси Саррожга босимни кучайтирмоқда… Шунда у ўзининг Эрдоган томонидан қилинаётган бу босимларга бўйсунмаётган қилиб кўрсатишга уриниб, Саррожнинг истеъфосига гўё ўзини ҳам норози қилиб кўрсатди. Чунки Саррожнинг ўз мансабида туриши Британия билан Европанинг манфаатидир, гарчи унинг истеъфо бериш эълони ортида европаликлар турган бўлишса ҳам!

б)   Бу диалоглар сохта бўлиб, уларни йирик фаол давлатлар қасддан уюштиришяпти. Мақсад, шу орқали тобе давлатларни ўзларига гаров қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиб ёки баттар мураккаблаштириб туриш ва низолашаётган томонларни айни диалогларни амалга оширишга мажбурлашдир… Ана шунда бу йирик давлатлар ўз нуфузларини мустаҳкамлашади… Ҳа шундай, бу диалоглардан муаммоларни тўғри шаклда ҳал этиш мақсад қилинмаган. Буни Сухайрот шартномаси айтиб турибди. Британия бу шартнома тепасида туриб, уни амалга ошириш учун дарҳол Саррож ҳукуматини тузган. Масалан, яқинда бўлиб ўтган Марокашнинг Бузниқа шаҳридаги учрашувлар орқали Британия Сухайрот шартномасидаги бошқа бандларни татбиқ қилишга ҳаракат қилди. Бироқ АҚШнинг «БМТ вакили», деган ниқоб остидаги дипломати Стефани Уильямс оташкесимга эришиш учун Британиянинг учрашувлари билан параллел равишда икки томон ўртасида учрашувлар ўтказди. Аввал Женева ва Ғадамис-Ливияда, сўнг Тунисда ўтказган ушбу учрашувларида бир йилдан кейин сайловлар ўтказишга келишиб олинди. Шундай қилиб, Америка барча воситаларини ўзининг дипломатик миссиясини муваффақиятли тамомлаш сари сафарбар қилмоқда. Мақсади, Британиянинг тагига сув қуйиб, Ливиядаги курашни ўзи идора қилиш ва истаган томонга йўналтириш.

в)   АҚШ ва Британия дохил бу асосий фаол давлатлар бир-бирининг оёғидан чалиб, бир-бирининг лойиҳасини барбод этиш орқали ютиб чиқишга ҳаракат қилаверади. Шунинг учун бу давлатларнинг Ливия халқига хавфсизлик ва тинчликни таъминловчи бирор ечим беришлари амри маҳол. Ҳатто сайловлар ўтказилган тақдирда ҳам ундан бирор хавфсиз якуний ечим чиқмайди. Йўқ, аксинча, АҚШ билан Европа ўз нуфузларини ўрнатиш учун курашда давом этишади… курашнинг ёқилғиси эса ливияликлар бўлиб қолаверади! Шунинг учун ҳам, Ливия аҳли бу каби тил бириктирувларга қарши чиқмоқлари, у ёки бу давлатлар ва у ёки бу малайлар ҳийласига алданмай, ишлар тизгини уларнинг қўлидан тортиб олмоқлари ва уни Уммат фарзандлари орасидаги онгли холис тоза пок қўлларга топширмоқлари даркор. Улар Ливияни бутун мусулмон юртларини ўз ичига олувчи Ислом давлатининг бир қисмига айлантиришга тайёрламоқлари лозим. Ушбу Ислом давлати эса, Росулуллоҳ Aнинг

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо бўлади», дея башорат берган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир.

10 рабиуссоний 1442ҳ

25 ноябр 2020м

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here