Ал-Ваъй гуруҳи: Мустақиллик мустамлакачиликнинг янги ниқобидир ҳамда Фаластиндаги босқинчилар ва уларнинг ортидагиларни қўллаб-қувватлашдир

281
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ал-Ваъй гуруҳи: Мустақиллик мустамлакачиликнинг янги ниқобидир ҳамда Фаластиндаги босқинчилар ва уларнинг ортидагиларни қўллаб-қувватлашдир

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Халил шаҳри политехника университетидаги Ал-Ваъй талабалар гуруҳи намойиш ўтказиб, унда «мустақиллик байрами»нинг асл моҳиятини очиб берди. Яъни, кўтариб чиққан плакат ва тарқатган матбуот баёнотлари орқали «истиқлол», дейилаётган нарсанинг моҳияти баён қилиниб, мустамлакачи ўз нуфузидан қониқмай қолган пайтда халқлар ва миллатлар устидаги ҳукмронлик услубини тез-тез ўзгартириб туриши тушунтирилди. Масалан, мусулмонларга қарши жанговар курашишда омади чопмагандан сўнг ишғол этган мусулмон юртларида «мустақиллик» сценарийсини намойиш қила бошлади. Бугунги кунда барча мусулмон юртларимизда мустақилликни миллий байрам қилинаётгани мана шундан. Ваҳоланки, бу мустақилликнинг иқтисодда ҳам, сиёсатда ҳам реал суверенликни ифода қилмаётгани ва халқ истагини ифода этмаётгани барчага маълум. Биз Ал-Ваъй гуруҳи Фаластин мустақиллигини байрам қилаётганларга шу билан боғлиқ бир неча саволларни бермоқчимиз:

Бу Фаластин заминингиз «мустақиллик байрами»ни нишонлаши учун босқинчи яҳудийлардан бир кун бўлса ҳам озод бўлганми?!

Қани мустақиллигингиз, ахир, душман армиялари Фаластин режимини назоратда ушлаб туриш учун ўз ҳукмронлиги остидаги сизнинг минтақаларингизга кечаю кундуз бостириб кирмоқда-ку?!

Қани мустақиллигингиз, ахир, Фаластин аҳли босқинчининг рухсатисиз хорижга сафар қила оляптими, ёки шаҳардан шаҳарга бора оляптими?!

Донор давлатларининг сиёсатларини амалга ошириб берадиган халқаро молиявий ёрдамлар олинаётган экан, бирор бир мустақиллик бўлиши мумкинми?!

Фаластинда татбиқ қилинаётган қонун ва қонунчиликлардан мақсад Ғарб мустамлакачилик сиёсатини давом эттириш эмасми, масалан, «Оилани ҳимоя қилиш қонуни», «СEDAW конвенцияси», «ЮНЕСКО таълим дастури» ва бошқалар каби?!

Бу мустақиллик ёлғон ва алдов эмасми, ахир, бундан Фаластин аҳлини гўё муваффақиятли қаҳрамон қилиб кўрсатиляпти, ваҳоланки, унинг босиб олинган ерларидан бир қаричи ҳам озод этилмаган бўлса?!»

Ушбу мазмундаги варақа сўнггида Ал-Ваъй гуруҳи ҳақиқий маънодаги мустақилликни англаб етиш зарур эканини таъкидлаб, бундай деди:

«Ҳақиқий мустақиллик – бевосита душманлик қилаётган (яҳудий вужуди)нинг ҳамда масалаларимиз ва манфаатларимизга билвосита душманлик қилаётган халқаро ҳамжамиятнинг истак ва иродасидан қутулиш, демакдир. Шунингдек, ҳақиқий мустақил бўлишимиз учун иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий ва таълим билан боғлиқ сиёсатларимиз буюк Ислом тузумидан балқиб чиқиши керак, Жаҳон банки ёки Халқаро Валюта Фонди ва БМТга қарашли бошқа халқаро ташкилотлардан эмас. Ҳақиқий истиқлол ҳокимиятимиз ҳам, хавфсизлигимиз ҳам ўз қўлимизда бўлишини, муаммоларимизни ўзимизнинг исломий ақидамиздан келиб чиққан ечимлар ҳамда ундан балқиб чиққан шаръий аҳкомлар билан ҳал этишимизни англатади.

Роя газетасининг 2020 йил 18 ноябр чоршанба кунги 313-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here