Афғонистон ҳукумати Толибон билан дастлабки келишувга эришди

153
0

Афғонистон ҳукумати Толибон билан дастлабки келишувга эришди

Афғонистон ҳукумати ва Толибон делегацияси Қатар пойтахти Доҳада тинчлик музокараларини давом эттириш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақида Толонеwс ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Афғонистон ҳукуматининг вакилларидан бири Нодир Нодирий музокаралар олиб борувчи гуруҳлар ўртасида қўшма ишчи қўмита тайинланганини билдирди. Нодирийга кўра, бу гуруҳнинг вазифаси тинчлик музокараларида кун тартибидаги масалалар лойиҳасини тайёрлашдир.

Толибон воизи Забиҳулла Мужоҳид ҳам Тwиттер саҳифаси орқали мазкур келишувни тасдиқлади.

Афғонистон президентининг матбуот котиби Сиддиқ Сиддиқий эса, президент Ашраф Ғани музокаралар натижасини мамнуният билан қабул қилганини маълум қилди. “Бу тинчликни давом эттириш борасида афғон халқининг муҳим талаби сифатида асосий масалалар бўйича музокаралар бошланиши учун олдинга ташланган бир қадамдир”, дея ёзди Сиддиқий Тwиттер-даги саҳифасида.

Жорий йилнинг 12 сентябр куни Қатар пойтахти Доҳада бошланган Толибон ва Афғонистон делегацияси ўртасидаги тинчлик музокаралари, фикрлар хилма-хиллиги сабабли тўхтатилган эди.

Изоҳ: Америка тарихидаги энг узоқ давом этган жанг Афғонистон жангидир. АҚШ бу жангда ғалабага эришиш у ёқда турсин, бўғизигача ботқоққа ботиб қолди. У бугунги кунда жангни тўхтатишга мажбур. Агар тўхтатмаса, бу унинг қулашига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун Америка ҳозирда жангни тўхтатиб, музокаралар орқали ўзи истаган натижаларни қўлга киритиш қобилиятини ишга соляпти.

Американинг бирдан бир истаги Толибонни ўзига оғдиришдир. Агар Толибон унинг таклифларини қабул қилса Америка уни ҳар тарафлама қўллаб қувватлашга, ҳарбий қувватини тиклаш учун имкон беришга, унинг минтақасини иқтисодий жиҳатдан ривожланган ва ҳарбий жиҳатдан хавфсиз минтақага айлантиришга ҳам тайёр. Агар АҚШ бунга эришса муваффақият қозонган бўлади, аксинча у ердан ҳорларча чиқиб кетишга мажбур. Оқ уй Барак Обама давридан бошлаб регионал давлатлар орқали Толибон билан сўзлашувлар олиб боришга уриниб, бунга эриша олмай келаётган эди.

АҚШнинг Афғонистонга уруш очишининг ҳақиқий сабаби халқаро курашнинг марказида жойлашган минтақа устидан ҳукмронлик қилишдир. Мустамлакачи давлатлар доим бу минтақага кўз олайтириб келган. Чунки Афғонистон – Ўрта Осиё, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон ва Эронга нисбатан стротегик ҳудудда жойлашган. Афғонистонга ҳукмронлик қилиш юқоридаги давлатларнинг барчасига таъсир ўтказиш ва таҳдид қилиш имконини беради. Американинг ушбу давлатни ўз таъсири остида сақлаб қолишига қаттиқ ёпишиб олишининг сабаби ҳам мана шу. Шунинг учун Америка музокара орқали бу стротегик минтақада ўз вужудини сақлаб қолиш билан бир қаторда Афғон ботқоғидан ҳам қутилишни кўзламоқда.

Бундай пайтда Толибон ҳушёр бўлмоғи лозим. Музокара олиб бориш учун АҚШ билан бир столда ўтириш унинг Афғонистондаги умрини узайтириш демакдир. Америка ўз мақсадига етиш учун ҳар нарсани ваъда қилиши мумкин, аммо ҳар хил баҳоналар билан аҳдига вафо қилмаслик куфрнинг табиатида бор. Аллоҳ Таоло шундай марҳамат қилади:

كَيْفَ وَإِنْ يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ لَا يَرْقُبُوا فِيكُمْ إِلًّا وَلَا ذِمَّةً يُرْضُونَكُمْ بِأَفْوَاهِهِمْ وَتَأْبَى قُلُوبُهُمْ وَأَكْثَرُهُمْ فَاسِقُونَ

(Улар учун) қандай (аҳд-паймон) бўлсин? Ҳолбуки, улар агар устингизда ғолиб бўлсалар, сизларнинг хусусингизда на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Оғизларида сизларни рози қилишади-ю, кўнгиллари (аҳдга вафо қилишга) ибо-ор қилади. Уларнинг кўплари итоатсиздир”. (Тавба:8)

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here