Саудия Қамоқхоналаридаги маҳбус аёллар

201
0

Саудия Қамоқхоналаридаги маҳбус аёллар

Қамоқлардаги маҳбус аёлларнинг қийноққа солинаётгани ва зўрланаётгани саудлар оиласи ҳукмдорлари пешонасига тушган навбатдаги шармандалик тамғасидир

Британияда чиқадиган «Daily Mail» газетасининг 2020 йил 17 ноябр кунги сонида британиялик адвокат Хелена Кеннедининг мақоласи нашр қилинди. Мақола «Саудиялик аёлларнинг шармандаларча ҳибсда ушлаб турилиши ва қийноқларга солиниши бутун дунё раҳбарларининг ҳамда Саудиядаги «G20» саммити раҳбарларининг пешонасига тушган шармандалик тамғасидир», деб аталган. Муаллиф мақоласида мамлакатда бошланган 2018 йилги қамоққа олиш кампаниясидан буён Саудиядаги ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган аёлларга нисбатан турли хил қонунбузарликлар содир этилиб, уларнинг фаҳш фильмлар кўришга мажбурланаётгани, зўрланаётгани, зўрлаш билан таҳдид қилинаётгани, шифтга осиб қўйиб калтакланаётгани, электр токи билан азобланаётгани ва бошқа ваҳшиёна қийноқларга дуч келишаётгани ҳақида ёзади.

Ушбу мақолада айтилган фактлар жинояткор Саудлар оиласи пешонасидаги навбатдаги шармандалик тамғасидир. Шундоқ ҳам, Салмон ва ўғлининг бошқарув даврида мухолафатчиларга нисбатан бир қатор қонунбузарлик ва репрессиялар содир этилган. Уларнинг қамоқ лагерлари даъватчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва Салмон билан ўғлини танқид қилган фикр маҳбуслари билан тўлиб кетган. Ҳатто у ерларга тушганлар ҳаётдан айриладиган, чиққанлар эса, ҳаётга қайта келадиган бўлиб қолди. Режим жиноятлари журналист Жамол Қошиқчи ҳодисасида бўлгани каби мухолифларини арра билан бўлакларга бўлиб ташлаш ҳамда Ҳувайтий ҳодисасида бўлгани каби унинг лойиҳасига қарши чиққанларни изсиз йўқ қилиб юбориш даражасига етди. Маҳбус ва маҳбусаларга нисбатан қўлланаётган қийноқ ва золим судлар тўғрисидаги мақола ва гувоҳликлар режимнинг жиноятларини ҳамда Муҳаммад ибн Салмон ва унинг отаси давридаги қора рўйхатни тасдиқламоқда. Ҳали махфий қолаётган жиноятлари буларданда каттадир.

Муҳаммад ибн Салмон ўзининг «2030 йил учун Саудия қарашлари» лойиҳаси орқали ўз режимини чиройли қилиб кўрсатишга, инсон ҳуқуқлари ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоячиси қилиб тасвирлашга уринмоқда. Бу соҳада бир қатор қарор ва қонунлар чиқариш билан мамлакатни Хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари бўйича очиқ, илғор ва муваффақиятли мамлакат сифатида кўрсатмоқчи бўляпти. Аслида эса, бу режим бузуқ ва бузғунчи бўлиб, ғарблик хўжайинлари ва ташкилотларининг кўрсатмаларини бирортасини ҳам қолдирмай бажармоқда. Масалан, амри маъруф ва наҳи мункар ҳайъатини кўнгилочар муассасага ўзгартирди, оқибатда бу кўнгилочар муассаса бузуқлик ва мункарни ҳужжатлаштириб-қонунийлаштириб бермоқда! Мамлакатда кинотеатрлар очилди, эркак-аёл аралаш бўладиган концертлар бўлиб ўтмоқда, аёлларга стадионларга кириб, футбол беллашувларини томоша қилишларига рухсат берилди. Васийлик низоми бекор қилиниб, йигирма бир ёшдан юқори аёлларга ўз валийларидан (яъни, ота, ака ва бошқа эркак яқинларидан) изн олмаган ҳолда сафарга чиқишларига рухсат берилди.

Инсон ҳуқуқи фаоллари ва ташкилотлари режимни мамлакат ичкарисида мухолафатчиларни қамоққа олиб, уларга қийноқлар қўллашда, ташқарида эса, Яманга қарши уруш олиб боришда ва бу билан инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айблаб, «G20» саммитини бойкот қилишни талаб қилмоқдалар. Шунингдек, ўз мамлакатларидан Саудия Арабистонига маҳбусларни, хусусан хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасида фаолият қилувчи ҳуқуқ ҳимоячиларини озод этиши учун босим ўтказишни талаб қилишмоқда. Айниқса, хотин-қизларга имконият яратиш «G20» саммитининг кун тартибидаги масала бўлгани учун ҳам шундай қилишмоқда. Шу ерда бизда табиий саволлар туғилди: Бу фаоллар ўз мамлакатларининг Саудия Арабистони билан тили бир эканини, унинг жиноятларига ва инсон ҳуқуқларини топтаётганига улар ҳам шерик эканини унутишдими ёки ўзларини унутганга солишдими?! Масалан, АҚШ Салмон ва унинг ўғлидан олган пуллар эвазига уларнинг жиноятларига сукут қилмаяптими?! Уларнинг мамлакатлари қўлидаги қуроллар, яъни, Яман аҳлини вайронагарчилик, қашшоқлик, очлик ва касалликларга гирифтор этган зулм урушида қўлланган қурол-аслаҳалар мана шу йигирмалик гуруҳи давлатларидан, хусусан, АҚШ ва Британиядан сотиб олинган қуроллар эмасми?!

Бирор бир мазлумга ўзининг ҳаққи берилишини ёки бирор бир аёл ё эркакка инсоф қилинишини бу мустамлакачи давлатлардан асло умид қилиб бўлмайди. Чунки бу мамлакатлар инсон ҳуқуқлари масаласини фақатгина ўз манфаатларини амалга ошириш йўлида ҳукуматларга босим қилиш учун ёки ўз халқлари ва дунё олдида расво бўлган обрўларини тиклаш учун илгари суришади. Уларнинг вазъий қонунлари даврида инсоният учун бахтли ҳаёт ҳеч қачон рўёбга чиқмайди. Ҳар бир ишнинг ҳикматини билувчи ва ҳар нарсадан хабардор бўлган Аллоҳнинг қонунлари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида татбиқ қилинсагина инсоният иззат-икромда ҳаёт кечиради, ҳуқуқлари тўлиқ таъминланиб, номуслари ҳимояланади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here