Франция ҳукумати энди мусулмон болаларни террористга чиқаришга ўтди

117
0

Франция ҳукумати энди мусулмон болаларни террористга чиқаришга ўтди

Бу билан мусулмон аҳолидаги «исломий характерни йўқ қилиш»га омадсизларча уринмоқда

Оммавий ахборот воситаларида 2020 йил 7 ноябрда тарқалган хабарга кўра, Франциянинг Альбервиль шаҳри полицияси тўрт нафар ўн ёшли мусулмон болаларнинг уйига бостириб кирди. Бунга болаларнинг мактабда суҳбат дарсида «биз француз ўқитувчиси Самюэль Патининг ўлдирилишини қоралаймиз, аммо Набиййимиз Муҳаммад ﷺни карикатура қилинишига асло рози бўлмаймиз», дея фикр билдирганлари сабаб бўлди. Болалардан бирининг отаси ўн нафар полициячи эрталаб соат олтидан кейин даҳшатли қуроллари билан уйга бостириб кириб, болаларни уйғотишганини, сўнг уйни тинтув қилиб, қизининг китобларини ҳам титкилашганини, ҳатто деворларда осиғлиқ исломий ёзув бор рамкаларни ҳам қўйишмаганини, айтди. Кейин полиция болаларни участкага олиб кетиб, «терроризмни улуғлаш» айблови билан уларни ота-оналарисиз ўн бир соат тергов қилди. Ота-оналарини ҳам алоҳида тергов қилиб, уларга камситувчи саволларни берди… Масжидда намозга кирганларида болалар ҳам бирга бўлса, масжидда қандай амал буюрилган, Пайғамбар ﷺни карикатура қилинганига нисбатан қандай фикрдалар… каби. Ота-оналардан бирининг айтишича, полиция уларга худди террористларга қилинадиган муомалани қилган, ҳар бирининг бармоқ изини олиб, суратга тушириш учун аёлининг ҳижобини ечишга мажбурлаган.

Франция ўзининг ваҳший тарихи ҳамда Ислом ва мусулмонларга қарши репрессив сиёсати борасида бирор бир муқаддимага муҳтож эмас эди. Лекин у Франциядаги мусулмон аҳолидан Исломни суғуриб олишдан ёки уларни қориштириб юборишдан иборат ўзининг муҳим миссиясини амалга оширишга киришди. Бу билан фарзандларини қўрқитиш орқали у ердаги мусулмон аҳолини француз илмоний Республикасининг қулларига айлантирмоқчи бўляпти. У ҳозирда мусулмонларнинг хонадонлари ва ишхоналарига бостириб кириш, масжидлар ва хусусий исломий мадрасаларни ёпиш, исломий хайрия жамиятларига таҳдид қилиш ва мусулмон жамияти ташкилотларини ёпишга уриниш каби ишлар билан кўнгли тўлмаяпти. Шунинг учун айби очилиб қолган либерал эътиқодига мусулмон болалар ва ёшларни ўргатиш учун ўзининг илмонийлик қуролларини уларга ўқталмоқда. Франция президенти Макроннинг Ислом ва мусулмонларга қарши қаратилган навбатдаги ҳужумида эътиборни таълимга қаратгани ҳам айни шу сабаблидир. У «Исломий сепаратизм», деган янги қонун лойиҳасида уй таълимини тақиқлашга ваъда берди. Аслида, буни «Исломни юлиб ташлаш» қонуни дейиш мумкин. Макрон «Динни таълим ва давлат секторидан ташқарига чиқариб ташлаш йўлидаги янги кампаниямиздан ҳаргиз воз кечмаймиз», деди.

Буларнинг барчаси аслида Франциядаги сиёсий доиранинг тушкунликка тушиб қолганини очиқ кўрсатмоқда. Ўтган узоқ йиллар мобайнида репрессия ва ассимиляция сиёсатларини қўллашда уларнинг омади чопмаган эди. Масалан, ҳижоб ва ниқобни тақиқлаб кўрди, шунингдек, соқол қўйиш, икки жинс ўртасини бўлиш, ҳалол озиқ-овқатга риоя қилиш каби исломий ақидавий вазифаларга оммавий тамға босди, лекин буларнинг ҳеч бирини эплолмади. Бу уринишларнинг барчасидан ҳукумат мусулмонларни Исломдан узоқлаштириш ва Ғарбнинг илмоний фикрларини қабул қилишга мажбурлашни кўзлаган эди, аммо аянчли тарзда муваффақиятсизликка учради. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, Франциядаги мусулмонлар илмонийликка қориштириш ташаббусларини нафақат рад этдилар, балки ўз ақидаларига содиқ қолиш ва исломий вазифаларига қаттиқ амал қилишда якдил кучга айландилар. Шунинг учун ҳам француз ҳукумати энди зўравонлик йўлига ўтиб, ёш мусулмон авлодни илмонийлик билан озуқалантирмоқчи бўляпти. Шу пайтгача мусулмон авлодни кучли ҳужжатлар билан ўзларининг айби очилиб қолган эътиқодига ишонтиришда муваффақиятсизликка учрашди. Зеро, улар ўзларининг сохта ва ёлғон хабарларини ҳатто мусулмон гўдакларга нисбатан ҳам тарқатишдан ҳаё қилишмайди. Ниятлари мусулмон гўдаклардан исломий характерни йўқ қилишдир. Мисол учун, яқинда «Ғinancial Times» газетасига юборилган бир мактубдан аён бўлишича, Францияда исломофобияни янада авж олдириш кўзланмоқда. Яъни, гўё мусулмонлар уч ёшга тўлмаган қизчаларни ниқоб кийишга мажбур қилиб, Франция жамиятидан ажратишаётгани тўғрисида ҳеч қандай далилсиз ёлғон иддао қилинган.

Аслини олганда, илмонийлик қадриятларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланаётган ушуб оғир тадбир-чоралар глобал инқирозга юз тутган илмонийликнинг айблари, хатолари ва хавф-хатарларини очиб қўймоқда. Франциядаги бугунги оғир вазият бу юртда яшаётган мусулмон диаспора вакилларига туртки бўлмоғи ҳамда Исломнинг ўз фарзандларининг дини бўлиб қолиши учун курашга ундамоғи даркор. Чунки Исломнинг Франция ва Ғарбдаги келажагини шу мусулмон авлоднинг барқарорлиги белгилайди.

الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُواْ لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَاناً وَقَالُواْ حَسْبُنَا اللّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ

«Ундай зотларга айрим кимсалар: Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз, деганларида бу гап уларнинг имонларини зиёда қилди ва: Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир! — дедилар» [Оли Имрон 173]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here