АҚШ янги грант дастурини эълон қилди

265
0

АҚШ янги грант дастурини эълон қилди

АҚШ давлат департаменти Туркия учун янги грант дастурини эълон қилди. Демократик қадриятларни мустаҳкамлаш ушбу дастурнинг асосий мавзуларидан биридир.

Дастурдаги «демократик қадриятларни мустаҳкамлаш» бўлимига қуйидагича изоҳ берилди: Туркияда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро нормаларга ҳурматни кучайтириш, жинсий зўравонликка қарши туриш, ЛГБТ (лезбиян,  гей,  бисексуал,  трансгендер)лар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва сўз эркинлигини қўллаб қувватлаш, турк оммавий ахборот воситаларининг ва фуқаролик жамиятининг инсон ҳуқуқларини ва эркинликларини ҳимоя қилиш салоҳиятини кучайтириш лозим.

Изоҳ: Ғарб давлатлари ўзларининг маданияти ва мафкуравий ғояларини Исломий ўлкаларга сингдириш мақсадида мана шундай грант дастурларини тез-тез ташкил қилиб туришади. Лекин нима учун? Капитализмнинг манфаат устига қурилган мабдалигини ҳеч ким инкор қилмайди. Ўзларининг бир туғишган ака-укаси ёки опа-синглисига бекорга бир тийин сарфлашни ахмоқлик деб биладиган капиталистлар нима учун ўз душманига миллионлаган маблағ ажратишмоқда?

Эътибор берадиган бўлсак, ушбу грантлар хусусан аёллар масалалари билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларга берилади. Улар “инсон ҳуқуқлари”, “аёллар ҳуқуқлари”, “озчилик ҳуқуқлари”ни ҳимоя қилиш номи остида асосан феминизм, бесоқолбозлик, лезбиянлик ва шу каби турли хил ахлоқсизликларни ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Айни пайтда бундай ташкилотлар Ғарбнинг бузуқ ғояларини ёйиш учун давлат тарафидан ҳам кенг қўллаб қувватловга эга. Ҳар қандай ахлоқсизлик ва беҳаёликлар “сўз эркинлиги”, “фикр эркинлиги” каби ялтироқ атамалар билан осонгина ниқоблаб қўйилади. Бу ташкилотларнинг асл мақсади муслима аёлни бузиш орқали жамиятни пароканда қилишдан иборат. Чунки аёлнинг роли оила ва жамиятни бино қилишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Мусулмонларнинг Исломдан узоқлашиб кетганидан фойдаланган Ғарб давлатлари бу масалада баъзи натижаларга эришди. Ҳатто Туркияда “Муслима аёллар феминист жамияти” ташкил қилиниб, феминизмнинг Исломга зид эмаслиги ҳақида муслималарга тушунча бера бошлади. Аҳвол шу даражага етдики, ўз ахлоқсизликларини ҳимоя қилиш учун намойишга чиққан аёллар “Биз ғусл қилишни хоҳламаймиз, биз жунуб ҳолда сайр қилишни хоҳлаймиз”, “Тез-тез номусимга тегишларини хоҳлайман” деган беҳаё шиорларни, ҳатто айтишга ҳам тил бормайдиган беҳаё плакатларни кўтариб чиқишди. Халифаликнинг қоқ маркази бўлган Истамбулда шараф нималигини билмайдиган шарафсиз бесоқолбозлар “шараф юриши” ўтказди.

Капиталист давлатлар Ислом ўлкаларига ғамхўрлик қилиш учун эмас, балки ўзларининг мафкурасини ёйиш ва бунинг натижасида Мусулмонларни янада ўзларига қарам қилиш учун маблағ ажратаётганлиги мана шундан кўриниб турибди. Агар Мусулмонлар ўз Исломига қайтиб, уни яхшироқ ўргансалар эди, Ғарбнинг бундан кўзлаган мақсадини билиб олиш қийин бўлмас эди.

Аллоҳ Таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

وَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُوا فَتَكُونُونَ سَوَاءً

Улар ўзлари кофир бўлганлари каби сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар. [Нисо:89]

Шундай экан, Мусулмонлар Ғарбнинг бундай ифлос маблағларини рад қилиб, Исломни маҳкам тутишлари ва уни ҳаётга татбиқ қилишга шошилишлари лозим. Аксинча, ҳорликдан қутилишнинг бундан бошқа йўли йўқ.

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here