“Ўзбекистон 24” репортажига халақит берган аëл 3 кунга қамалди

684
0

“Ўзбекистон 24” репортажига халақит берган аëл 3 кунга қамалди

Озодликка етиб келган видеода Қарши шаҳрида давлат мулозими Ўзбекистон 24 телеканалига суҳбат бераëтгани акс этган. Мулозим қашқадарëлик аëлларнинг имтиëзлари¸ иш билан таъминлангани ва умуман ҳукуматнинг хотин-қизларга ғамхўрлиги ҳақида гапираëтган пайтда бир аëл микрофон олдига келиб, ўз дардларини айта бошлайди. Бу аëл – 37 ёшли Дилафруз Дўлтаевадир.

У “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимидаги ишидан ноҳақ бўшатилгани ва ишга тикланиш учун давлат идоралари ва ҳукумат раҳбарларига қилган мурожаатлари жавобсиз қолаётганидан шикоят қилади.

Озодлик билан суҳбатда Дўлтаева видеодаги ҳаракати ортидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан уч кунлик маъмурий ҳибсга маҳкум этилганини айтиб берди. Дилафрўз Дўлтаеванинг иддао қилишича, опа-сингиллар қамоқда ИИБ ходимлари тарафидан калтакланган.

Озодлик боғланган Қашқадарë вилояти ИИБ ходими Дўлтаеваларнинг иддаосини қатъиян рад этди.

Изоҳ:  охирги кунларда интернет тармоқларида ДХХ ва орган ходимлари томонидан ҳар хил йўллар билан сиқувга олинаётган бир қатор аёллар видио мурожаат билан чиқа бошлашди. Булар охирги нажот сифатида жамоатчиликка очиқ чиқишга журъат қила олган аёллардир. Зулмни ошкор қилишдан қўрқиб ўтирганлари бундан юз балки минг баробар кўпроқ!

Бир қатор кўп ва ёш фарзандлари бор аёллар орган ходимлари томонидан қуруқ туҳматлар билан сиқувга олининмоқда. Ижтимоий тармоқларда ўқиган ёки тарқатган фикрлари учун уларни қўрқитиб, ҳар хил ҳийлалар билан, орган билан хизматлашишга мажбурламоқчи бўлишяпти. Уларни танимаган бир қатор профиллар устидан ёлғон гувоҳлик беришга ундаб, акс ҳолда уларни маъмурий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилишган.

Ўзбекистонда матбуот тизими давлат манаполияси остидадир. Одамлар уларга худди давлатга ишонмагандек ишонишмайди. Ижтимоий тармоқлар орқали тарқаб бораётган расмий ёки норасмий маълумотлар, халқни ҳақиқатни кўра олишига хизмат кўрсатмоқда. Шу сабабли бу тармоқ кенг ва қудратли тармоққа айланиб қолди.

Вақтида Президент Мирзияев блогерлар билан шахсан ўзи учрашиб, уларни давлат томонига оғдирмоқчи бўлган эди. Бир қатор блогерларни ДХХ ходимлари паноҳига олиб, ўзбекзабон аудитория ичида уларнинг обрўйларини суний кўтармоқчи бўлишди. Ботилни ҳақ қилиб кўрсатишда бу блогерларнинг бирортасининг қудрати етмагач, улар улкан мувоффаққиятсизликка учраб, давлат лоиҳаси натижалари тескари томонга, яъни ўзларига қарши ишлай бошлади.

Шундан кейин ДХХ ходимлари аввалги стротегиясини ўзгартириб, ижтимоий тармоқни ўз таъсирлари остига олишга ҳаракат қила бошлашди. Лекин бу тармоқ оламий эканлиги ва уни мутлоқ тўсиб юборишга халқаро ҳамжамият рухсат бермаслиги сабабли, ҳокимият бу тармоқлардан ўз фуқороларни қўрқитиш, бездириш ва унда фикрий иш олиб бориш ҳуқуқларидан хавотирга солиш тактикаси ишлаб чиқди.

Уларнинг бу стротегиялари тармоқдагиларнинг бир бирлари устидан туҳмат қилишлари, ёлғон гувоҳлик беришлари ёки фуқороларни сотқинлик қилишга мажбурлаш каби ифлос услублар устига қурилди. Оддий фуқоролар булар билан ихтиёрий хизматлашишга рози бўлмагач, улар шантаж билан одамларни ўзларига ишлашга мажбурламоқчи бўлишмоқда.

Юқорида оналаримиз, опа-сингилларимизга зулм қилишда ҳокимият вакиллари ўзларининг шахсий манфаатларини ҳимоя қилишда салоҳиятларини суистеъмол қилиш ва ҳокимиятнинг ҳақиқий юзи очилиб кетишидан эҳтиёт қилиш мақсадида ижтимоий тармоқдан одамларни ва блогерларни доимий хавотирда ушлаб туришга интилиш мақсади ётади.

Оналаримиз ва опа-сингилларимизга зулм қилиш ортида ҳокимият вакиллари ўз салоҳиятларини суистеъмол қилиб, шахсий манфаатларини ҳимоя қилишга ва ҳокимиятнинг ҳақиқий юзи очилиб кетишидан эҳтиёт қилиш учун ижтимоий тармоқдан одамларни ва блогерларни доимий хавотирда ушлаб туришга интилиш мақсади ётади.

Орган ходимлари воситасида олиб борилаётган бу давлат стротегияси, бизларнинг номусимиз бўлган аёлларимизга таҳдид солиш билан амалга ошаётгани, биз эркак мусулмонларнинг шаънимиз учун жуда ёмон кўринишдир. Шунинг учун биз, имкониятларимизнинг боридан фойдаланиб, бу стротегияга қарши фикрий ва сиёсий ҳаракат олиб бормасак, албатта гуноҳкор бўламиз.

Уларнинг “бизни ижтимоий тармоқдан қўрқитиш” стротегияларига қарши ундаги фаолиятимизни янада кучайтириш билан жавоб қайтарайлик. Улар бу тармоқлардан хавотирланишяпти, демак шу тармоқдаги фаолиятимиз ҳақни рўёбга чиқаришда манфаатли услуб эканлигига бўлган бизнинг ишончимизни янада кучайтиради инша Аллоҳ!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here