Қирғизистон сиёсий доираси парламент қабул қилган конституция лоиҳасига қарши чиқди

533
0

Қирғизистон сиёсий доираси парламент қабул қилган конституция лоиҳасига қарши чиқди

Садир Жапаров командаси томонидан илгари суриб борилаётган конституцияга янгилик киритиш лоиҳасига Қирғизистон сиёсий доираси қарши чиқди. Конституциянинг янги лоиҳаси парламент томонидан тасдиқланиб, шу кунларда халқ муҳокамасига қўйилган эди.

Бир қатор эски сиёсий доира вакиллари мамлакатнинг парламентлик бошқарув шаклидан яна президентлик бошқарув шаклига қайтишига қарши жиддий қаршилик кўрсата бошлади. Таниқли сиёсатчилар, шунингдек тажрибали юристлар парламентда бу қонунни қабул қилиш жараёнидаги қўпол хатолар ва шошма-шошарликка йўл қўйилганини таъкидлашмоқда.

 “Азаттык” телерадио дастурлари орқали кучайиб бораётган бу фикрий йўналиш кўп ўтмай ташқи халаро демократик институтлар ва таҳлилчилар томонидан ҳам конституциялик қонунчиликка зид амалга оширилаётгани эътироф этила бошланди. Қизиғи шундаки, шу масалада эски сиёсий доира янги шакилланиб бораётган ғарбпарас сиёсий доира билан паралел фикрлай бошлади. Бу эса, ғарбпарас сиёсий кучлар Қирғизистонда жамиятга кириб, унда ўз сиёсий доирасини шакллантира олганига далолат қилади.

  Қирғизистон сиёсий доираси ҳам, Россия ва бошқа Ўрта Осиё мамлакатларидаги доиралар сингари коммунистик Россия сақофати остида шаклланган бўлиб, ҳозиргача улар янгиланган эмас. Лекин Қирғизистон каби давлатлардаги сиёсий доира катта давлатлар таъсири ва қўллови остида ҳаётга баҳо беришга одатланган. Улар ўзларининг ва мамлакатининг орқасида турадиган кучли давлат излашга, унинг ҳазорати билан мувофиқлашиб боришга одатланишган. Бу сиёсий доираларнинг ўзларида мабда ёки муайян ҳазорат мавжуд эмаслиги боис, уларда таъсир қуввати кучайиб бораётган ҳар қандай мабда ёки ҳазорат билан бирлашиб кетишга ҳаракат қилиш табиати мавжуд.

Қирғизистон халқаро сиёсат олдида мамлакатни демократик йўлга солишга ваъда қилиб, Ғарб сақофатига кенг йўл очиб берган давлатдир. Табиийки Ғарб дунёқараши давлат сиёсатига ҳам, сиёсий доирасига ҳам, таъсир кўрсатмай қўймади.

Россия мамлакатда президент диктатурасини ўрнатишга ҳар қанча ҳаракат қилмасин, энди кеч қолди. Ғарб ҳазорати парламентаризм сингари демократиянинг тамойиллари билан мамлакатни бошбошдоқлик ва беқарорлик томон тортиб бораверади. Чунки сақофий мустамлаканинг таъсир қуввати ўта муҳим ва кучли таъсирга эгадир. Бунга биз Грузия, Украина, Белорусия… каби собиқ совет иттифоқи мамлакатларида гувоҳ бўлдик.

Шулардан келиб чиқиб хулоса қилсак, Қирғизистонда сиёсий кураш энди бошланди. Садир Жапаров ўта заиф ва келажаги қоронғу кўчадан бораяпти. У ҳам, Атамбаев ва Жиянбеков каби ўз етакчи гуруҳини пайдо қилишга ҳаракат олиб бораётиб, жамиятдаги сиёсий кучлар, сиёсий доиралар билан ҳисоблашмаяпти. Россиянинг қўлловига эришиш учун бор имкониятини сарфлаб, мамлакатнинг ички қувватларидан ажраб, бўлиниб қоляпти.

 Россия эса аввалги таъсир қувватига эга эмас. Қирғизистондаги унинг таъсири остидаги сиёсий доира заифлашиб, Ғарб ҳазорати билан уйғунлашиб боряпти. Қирғизистоннинг Россияга иқтисодий боғлиқлик даражаси ўта заифлашиб, деярли ишчи мигрантларга чекланиб қолди. Демак ички низолардан бизни Россия қутқариб ёки тўхтатиб қола олмайди. Балки у Арман – Азарбайджон урушида бўлгани сингари, вазиятдан фақат ўз манфаати йўлида фойдаланиб олиш учун иш кўришга ҳаракат қилади!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here