Жуба келишуви мустамлакачи кофир ва уларнинг Судандаги қўғирчоқларининг навбатдаги макридир

326
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жуба келишуви мустамлакачи кофир ва уларнинг Судандаги қўғирчоқларининг навбатдаги макридир

Муҳандис Аҳмад Жаъфар қаламига мансуб

Жорий йилда Жанубий Судан пойтахти Жуба шаҳрида тинчлик шартномаси имзоланган эди. Уни имзолаганлар ўтиш даври ҳукумати билан исёнчилар ҳаракатини тамсил этган Қўзғолон фронти бўлди. Бунинг ортидан қирқ беш кун ўтмасдан якуний имзо ҳам қўйилиши белгиланди.

Суданни беш йўналишга бўлишга асосланади: «Дарфур йўналиши, икки минтақа йўналиши, шарқ йўналиши, шимол йўналиши ва марказ йўналиши». Шубҳасиз, бу жар ёқасига қурилган пойдевор бўлиб, унинг оқибати муқаррар емирилишга, яъни, Суданнинг қолган ерлари бирлигини ҳам бузилишига олиб боради. Чунки бу шартнома мустамлакачи кофир лойиҳаси бўйича кетмоқда. Демак Судан вилоятлари парча-парча қилиб, бўлиб ташлашга тайёрланяпти.

Биринчи йўналиш: Ҳаётни кофир Ғарб ҳазорати асосига қуришни таъкидлаш. Зеро, бу ҳазорат Судан давлати пайдо бўлгандан бери уни тарк этмади. Масалан, ўтиш даври ҳукумати исёнчилар билан қонуннинг еттинчи бўлим биринчи бандида айтилган «миллий масала» (диний муассасалар билан давлат муассасалари ўртасини тўлиқ ажратиш) тўғрисида келишиб олди. Бу эса, одамларни адаштиришдан бошқа нарса эмас ва бундан Исломнинг юртда қолган баъзи аҳкомларини ҳам йўқ қилиш кўзланган. Чунки мустамлакачи Суданга киргандан бошлаб то фақат армияларини олиб чиқиб кетгунига қадар дин давлат ишларига аралашмади, атиги баъзи оддий аҳкомларигина бўлди, холос. Энди мана шу қолганини ҳам айни биринчи банд орқали йўқ қилишмоқчи. Шунингдек, тўққизинчи бандда ҳам «шахсни суданлик сифатида тан олиш ва ҳурмат қилиш ҳамда ватандошлик ҳолатини яратиш», дейилган. Бу нима дегани?! Бу – Судандаги мусулмонларни динларидан узоқлаштириш ва уларни «суданликлар» бўлишларига қараб белгилаш, демакдир. Бу мустамлакачиларни рози қилиш ва мусулмонларни ғарблаштиришга зўр бериб ҳаракат қилишдир. Уларнинг бу билан эришадиган нарсаси Азизу Жабборнинг ғазабига учраш ва ўша кофирлар томонидан тепиб-ҳайдалиш бўлади, бундан бошқа нарсага эришолмайдилар.

Иккинчи: Ўтиш даврини узайтириш орқали ҳокимият ва бойлик квоталарини ҳамда бошқарув масаласида бузуқ кўз-қарашни кенгайтириш. Чунки ўтиш даври сўнгги тинчлик келишуви имзоланиши билан бошланади ва шартномада кўрсатилганидек 39 ой давом этади. Бундан тушунилиб турибдики, ушбу конституциявий ҳужжат имзолангандан бошлаб бир йилдан зиёд вақт ўтди ҳамки ҳамон ўтиш даври бошлангани йўқ. Бу исёнчиларни ҳокимиятга шерик қилиш орқали рози қилиш мақсадида қилиняпти. Шунинг учун уларга вазирлар кенгашидан 25 % беришди. Яъни, беш киши вазирлардан, учтаси суверен кенгаш аъзоларидан бўлди. Қонунчилик кенгашининг 25 %и уларнинг вакили бўлиб, бу парламентдаги 300 ўриндан 25тасини ташкил қилади. Ўтиш даври ҳукуматининг ҳомийси бўлмиш Озодлик ва Ўзгариш кучлари яқинда парламент аъзоларининг сонини 450га кўпайтириш таклифини киритди. Бу депутатлар бутун бинога тўлади, деганни англатади. Шубҳасиз, бу қариб-қартайиб қолган эски ҳукумат миясидаги бузуқ назариянинг айнан ўзидир. Дарҳақиқат, бу икки минтақага нисбатан 4,5,6 бандларда келган миллий масалалар келишуви айтилган бўлиб, унга кўра бойликлардан фойдаланиш исёнчиларга бундай тақсимланади: Ўн ой муддатга 40 % вилоятга ва 60 % марказга. Бундан ташқари, исёнчиларга битта вилоят волийси (губернатори) билан иккита волий ўринбосари ўрни ва иккала вилоят парламентидан 30 % ўрин берилади, Ғарбий Кордофан ҳам шунга киради. Бунга қўшимча, суд ҳокимияти раиси ўринбосарларидан бири икки минтақадан бўлади, Давлат хизматлари Жанубий Кордофандан бўлади. Шунингдек, ўн йилга Мовий Нилдан 3.2 %, Ғарбий Кордофандан 4.3 % бўлади… Бу икки минтақа келишуви бўйичадир. Дарфурдаги бошқарувни бўлишишга келсак, у қуйидагича: Дарфур йўналиши бўйича уюшмаларга 40 %, марказга 30 %, келишувга имзо чеккан бошқа ҳаракатларга 10 %, қолган шу бойликларга алоқадор шахсларга 20 %.

Субҳаналлоҳ! Юртдаги бойлик ва ресурсларнинг ҳақиқий эгаларига 20 % бериб қўйиб, қолган ҳамма бойликларни ҳукумат жиноятчилари билан исёнчилар бўлишиб олишяпти… шуми тинчлик?! Бундай жиноятлар Дарфур шартномасида ҳам йўқ эмас!

Учинчи: Миллий низолар ва бўлиниш омилларини қўзғаш. Бу 25 модданинг 1 бандида келганидек маҳаллий доиралар томонидан амалга оширилади: «Судандаги барча тилларни миллий тил деб эътибор қилиб, баробар нишонланиши керак бўлган миллий тиллар сифатида нишонлаш». Бу эса, Судан аҳолиси ўртасида тил асосида низо оловини ёқади.

Тўртинчи: Бу – юрт бирлиги учун сиёсий жиҳатдан энг хавфлиси. Яъни, иккала минтақага автоном бошқарувни ва унинг ортидан ўз тақдирини ўзи белгилашни жорий қилиш. Бу навбатдаги бўлинишдир, худди Судан жанубини бўлишда бўлгани каби. Иккала минтақада автоном бошқарув таъминланди ва қонуну конституцияларни ўзлари алоҳида ишлаб чиқишадиган бўлди. Яъни, конституциялари давлатдан ажратилди ва мазкур шартномада икки минтақага 1973 йилда ишлаб чиқилган ва 1974 йилда тузатиш киритилган конституцияни жорий қилинадиган бўлди. Бинобарин, волий вилоят ичкарисидан тайинланадиган ва молияси ундан ажратилган бўлди. Бу эса, фақат бўлиниш эълон этилиши қолганини, бошқа ҳамма нарса бўлиниш учун тайёр қилинганини англатади. Бундан ташқари, 2020 йил 3 сентябр пайшанба куни бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдук билан Халқ ҳаракати раиси Адзулазиз Ҳулв ўртасида шартнома имзоланиб, 4-бандда айтилганидек, бу шартномада ўз тақдирини ўзи белгилаш ва илмонийлик очиқ тан олинди: «Нуба Тоғлари аҳолиси билан Мовий Нил аҳолиси мавжуд вазиятни, яъни, ўз-ўзини бошқарувни сақлаб қоладилар. Токи, хавфсизлик чоралари низолашаётган томонлар тарафидан келишилсин ҳамда дин давлатдан ажратилсин». 3-бандда бундай дейилган: «Суданда демократик давлат тиклаш лозим. Токи, Судан барча ватандошлар ҳуқуқини таъминловчи демократик давлатга айланиб, конституция динни давлатдан ажратиш принципига амал қилсин. Ушбу принцип мавжуд бўлмаган тақдирда, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳурмат қилинсин. Шунингдек, барча суданлик фуқароларга ақида ва ибодат эркинлиги берилиб, диний маросимлар билан шуғулланишлари кафолатлансин. Давлат бирор расмий динни тан олиши ва тиклаши мумкин эмас». Дарфурга келсак, шартномада унинг бошқаруви федерал бўлиши, вилоятларини, қонун чиқариш ва ижроий ваколатлари ва имтиёзларини белгилаш айтилди. Бу билан машъум шартномада Дарфурни нафақат бўлиниш қолипига солинди, балки бундан ҳам ёмон қилмишга, федерал бошқарувни Суданнинг ҳар бир вилоятига белгилаш қилмишига қўл урилди. Бу нарса шартноманинг 25-моддасининг 2-бандида қайд этилган. Бинобарин, бу матнларнинг барчасидан кўриниб турибдики, қаршимизда, мустамлакачилик лойиҳасида айтилганидек, Суданни беш вилоятга бўлиб ташлаш учун ҳамма нарса ҳозир, фақат унинг эълон этилиши қолди, холос!

Бешинчи: «Инқоз» бошлаган ишни, яъни, қуролли кучларни заифлаштириб, бўлиб ташлашни давом эттириш. Бунинг учун исёнчи кучлар шасхлар сифатида эмас, қисмлар ва тўлиқ двизиялар сифатида армияга қўшилади ҳамда армияга қўшилган исёнчи кучлар ўз жойларидан 40 ойгача кўчирилмайди ва бу муддатни узайтириш ҳам мумкин бўлади. Шунингдек, Дарфурда хавфсизликни сақлаш учун 12 минг аскар, 6 минг исёнчи кучлар ва 6 минг ҳукумат кучларидан иборат муштарак кучлар тузилади.

Кўриниб турибдики, ушбу шартнома воқелиги аниқ: мустамлакачи кофирнинг Исломни жамият ва қонунлардан ҳатто ҳидини ҳам қолдирмай йўқ қилишга ҳамда Судандаги қолган озгина исломий нарсаларни ҳам тугатишга қаратилган лойиҳасига қўшилиш. Шубҳасиз, бу Исломни бугунги аҳволдан ҳам аянчли жарликка улоқтиради. Агар Ғарбнинг ҳокимият тепасида туриб бизга аччиқ кунларни тотдираётган анави малай ва қўғирчоқлари бўлмаганда эди, бундай шартномалар ва бошқа қилмишлар ҳам бўлмаган бўлур эди. Шунинг учун ҳам кундан-кунга торайиб, бизни бўғиб келаётган бундай кишанлардан қутулмоқнинг ягона йўли шу малайларни данак каби туфлаб ташлаш ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишдир. Ёлғиз ушбу давлатгина бизни қайтадан бутун башариятни раббоний адолат билан бошқарадиган ва инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга айлантиришга қодирдир.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here