Қирғизистон бу йилги ташқи қарзни тўлаш муддатини узайтиришни сўрамоқда

476
0

Қирғизистон бу йилги ташқи қарзни тўлаш муддатини узайтиришни сўрамоқда

 Қирғизистон жорий йил охирига қадар тўлаши керак бўлган 4 миллиард сомдан ортиқ қарзни тўлаш муддатини узайтиришни сўрамоқда. Бу ҳақда Молия вазирилиги маълум қилиб, донорлар билан музокаралар олиб борилаётганини билдирди.

 Молия вазири Киялбек Мукашов ҳукумат йиғилишида, Қирғизистон ҳукумати қарзни имтиёзли даврдан кейин тўлашни бошлашни таклиф қилаётганини айтди.

 “Айни пайтда биз Париж клуби ва донорлар билан тўғридан-тўғри  музокаралар олиб бормоқдамиз. Ҳозирда қарийб 4,1 миллиард сомни муддатини узайтириш (кейинги йилларга қолдириш) бўйича келишувлар кўриб чиқилмоқда. Бу йил, кейинги йил бизда имтиёзли давр бўлади. Кейинги уч йил давомида жорий йилдан жилдирилган қарзимизни тўлаб берамиз”, – деди Мукашов.

Молия вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, бугунги кунда Қирғизистоннинг давлат қарзи, ташқи ва ички қарзни ҳисобга олганда 378 миллиард сомни (4,8 миллиард доллар) ташкил этади. Бунинг 86,6 фоизи ташқи қарз бўлиб, 328 миллиард сомдан (4,1 миллард доллар) иборат.

 Қирғизистоннинг давлат қарзларини тўлаш ҳажми 2023-йилдан бошлаб кўпая бошлайди. 2027-йилга келиб Қирғизистон ташқи қарзни тўлаш учун йилига 400 миллион доллар ажратиши керак бўлади.

 Маълумки, Қирғизистонда бўлиб ўтган навбатдаги давлат тўнтаришидан сўнг биринчилардан бўлиб рус ҳукумати мамлакатда сиёсий вазият изга тушгунга қадар молиявий ёрдам кўрсатиш тўхтатиб турилишини маълум қилди. Унинг ортидан Европа Иттифоқи ҳам рақамлаштириш учун ажратилиши мўлжалланган 6 миллион еврони 2021-йилга қолдирилганини хабар қилди…

 Бунинг ортидан қирғиз ҳукумати турли халқаро ташкилотлар, шу жумладан, қўшни давлатларга моливий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қила бошлади. Сабаби, шундоқ ҳам ночор бўлган давлат бюджети навбатдаги давлат тўнтаришидан кейин янада абгор аҳволга келди. Бундан ташқари, ҳукумат олдида навбатдан ташқари президент сайловини ўтказиш, навбатдаги парламент сайловларига тайёргарлик кўриш вазифаси ҳам турипти. Булар ҳам давлат бюджетига қўшимча оғирлик олиб келади. Қолаверса, кейинги йилдан бошлаб Қирғизистон Хитойдан олган қарзларни тўлашни бошлаши керак. Маълумки, Қирғизистоннниг энг кўп қарзи Хитойдан бўлиб, 1 миллиард 700 миллионни ташкил этади. Ўз вақтида экс-президент Жээнбеков, унинг ортидан ўша вақтдаги ташқи ишлар вазири Хитойдан қарзларни тўлашда енгиллик беришини илтимос қилишган эди. Аммо Хитой ҳукумати уларнинг илтимосига ҳеч қандай муносабат билдирмади.

 Шуларни ҳисобга оладиган бўлсак, кейинги йилларда қирғиз ҳукуматини жиддий синовлар кутиб тургани аён бўлади. Табиийки, ҳукумат бир давлат ёки халқаро молиявий ташкилотдан олган қарзини ёпиш учун бошқа биридан қарз олишга мажбур бўлади. Шу тариқа давлат ҳам, халқ ҳам қарз ботқоғига ботиб бораверади ва охир-оқибат ер ва таббий бойликларини уларга қўшқўллаб топширади. Бугунги кунда инсоният бошига бало бўлган капиталистик тузумнинг табиати ўзи шундан иборат. Йирик давлатлар майда ва қашшоқ давлатларни “еб тугатиш” асосига қурилган.

 Абураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here