Даъватни кўтариб чиққан биродаримиз Жиҳод Абдулқадим Заллумнинг вафоти тўғрисидаги хабар

117
0

Даъватни кўтариб чиққан биродаримиз Жиҳод Абдулқадим Заллумнинг вафоти тўғрисидаги хабар

مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бор. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти бутун Ислом Умматига Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири Жиҳод Абдулқадим Заллумнинг вафот этганини чуқур қайғу ила хабар қилади. Собиқ амиримиз ва марҳум шайхимиз Абдулқадим Заллумнинг ўғли Жиҳод Абу Амин бугун ҳижрий 1442 йил 14 рабиулаввал, милодий 2020 йил 31 октябр шанба куни Аммон шаҳрида вафот этди.

Марҳум Жиҳод Абу Амин даъватни ҳақ-рост кўтариб чиққан, бутун ҳаёти ва умрини даъватга армуғон этган яхши аждоднинг яхши авлоди эди. Биз шундай ҳисоблаймиз, лекин ҳеч кимни Аллоҳга гуноҳдан пок, деб кўрсатмаймиз.

Биз ҳар нарсадан олий, ҳар ишга қодир Аллоҳдан Жиҳод Абу Аминни Ўзининг чексиз раҳматига буркашини, борар жойини кенг қилиб, Фирдавси Аъло жаннатида анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ айлашини сўраймиз. Уларга ҳамроҳ бўлмоқ нақадар буюк бахтдир. Аллоҳдан бизга ва марҳумнинг оила-аъзоларига сабри жамил ва тасалли ато этишини тилаймиз.

﴿إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ﴾

«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз»  [Бақара 156]

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here