Қирғизистондаги воқеалар

581
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Қирғизистондаги воқеалар

Савол:

(… Жума куни Қирғизистон парламенти президент Сооронбай Жээнбековнинг истеъфосини маъқуллади ҳамда бир ҳафта олдин пойтахт Бишкекда эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилди… Янги Шафақ Арабий, 2020 йил 16 октябр). Дарҳақиқат, Қирғизистон пойтахти шиддатли норозилик намойишларига гувоҳ бўлди, намойишчилар ҳукумат биносини эгаллаб, Россияга содиқ бўлган президент Сооронбай Жээнбековнинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилишди ва улар бунга эришишди ҳам… Савол шуки, Қирғизистонда аслида нималар бўляпти? Россиянинг ушбу исломий юртдаги нуфузи тугаш босқичига келдими? Бу курашда Американинг роли борми? Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин.

Жавоб: Жавоб аниқ бўлиши ва Қирғизистонда содир бўлган воқеалар ҳақиқатини очиб бериши учун қуйидагиларни баён қилиб ўтамиз:

Биринчи: Қирғизистондаги умумий вазият:

  1. Қирғизистон Ўрта Осиёдаги исломий юртлардан бири бўлиб, унинг бугунги чегаралари Шарқий Туркистон тарафдан Хитойга, шунингдек, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби Ўрта Осиёдаги бошқа исломий юртларга туташган… У 1876 йилдан бошлаб босқинчи чор Россиясига бўйсуниб келган. У ерда рус босқинчиларига қарши бир неча бор қўзғолонлар юз берган бўлса-да, Россия бу қўзғолонларни барбод қилишга муваффақ бўлган. Сўнг Қирғизистон Совет Иттифоқи ичидаги жумҳуриятга айланди. Яъни Қирғизистон 1876 йилдан бошлаб 1991 йилга қадар бевосита Москва томонидан бошқарилди. Совет Иттифоқи парчалангач, Қирғизистон мустақилликни эълон қилди. Бироқ сиёсий синфдаги россияпарастлик унинг қон-қонига сингиб кетган эди. Шунинг учун мустақилликдан кейин ҳам Россиянинг нуфузи кучли бўлиб қолаверди…
  2. Қирғизистон мустақилликка эришгандан бери, у ерда коммунистик партия раҳбарлари ҳукм юритиб келди. Улар бу йўлда ўзларининг ниқобларини ўзгартириб, турли номлар остидаги партияларни тузишди. Улар шунингдек, тўғридан-тўғри Москванинг буйруқларига бўйсунишар эди. Бироқ, тўқсонинчи йилларда Россия заифлашиб, ўзи билан ўзи овора бўлиб қолиши Америка учун бу сиёсатчиларнинг айримларини ўзига ром этишга имкон берди. Кичик Жорж Буш даврида неоконсерваторлар жадаллашди ва Америка Исломга қарши уруш эълон қилиб, Афғонистон ва Ироққа қарши уруш бошлади. Ўша пайтда Америка Ўрта Осиёга кириб боришга эришди ва у ердаги ҳукмдорлар ҳамда сиёсий кучлар билан алоқа ўрната бошлади. Натижада, Афғонистонга қарши урушда Америка армиясига ёрдам кўрсатиш учун пойтахт Бишкек яқинида Манас ҳарбий базасини барпо қилди.
  3. Америка 2003 ва 2009 йиллар ўртасида Ироқ ботқоғига ботган бир пайтда, Москвада ҳокимият тизгинини Владимир Путин эгаллаганидан кейин Россия ҳокимияти қайта жонлана бошлади. Америка 2014 йили Бишкек яқинидаги «Манас» ҳарбий базаси фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Бу пайтда Россия 2003 йили Қирғизистонда барпо қилган ҳарбий базасини кучайтирди. 2015 йилга келиб Қирғизистон Қўшма Штатлар билан имзолаган келишувини бекор қилди. (Қирғизистон бош вазири Темир Сариев ўз ҳукуматига 1993 йили Қўшма Штатлар билан имзоланган икки томонлама келишувни бекор қилиш тўғрисида буйруқ берди. Ҳукумат ўз баёнотида келгуси август ойининг 20-кунидан эътиборан келишувга амал қилинмаслигини билдирди. Ал-Жазира нет, 2015 йил 22 июл). Бу билан Россия Америка нуфузини Қирғизистондан бутунлай чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Россия Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин 1992 йили тузган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига – бу ташкилот тузилганидан бошлаб – Қирғизистонни аъзо қилиб келмоқда. Ҳатто Бишкекка Америка нуфузи сизиб кирган даврларда ҳам Қирғизистон бу ташкилотга аъзолигини давом эттирган. Россия Қирғизистонни Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига – бу иттифоқ тақрибан 2014 йилда таъсис этилгандан бери – қўшиб келади.
  4. Маҳаллий жиҳатдан олиб қараганда, Совет Иттифоқи парчаланиши натижасида мустақилликка эришган аксар давлатлар қатори Қирғизистон ҳам коррупциялашгани билан ажралиб турарди. Ҳокимият устида турганлар Уммат бойликларидан фойдаланиб ҳузур-ҳаловатда яшагани ҳамда уларда халққа ғамхўрлик кўрсатиш тушунчаси йўқлиги сабабли ҳокимият устидаги рақобат кескин курашга айланиб кетган. Коррупция чуқур илдиз отгани сабабли, Қирғизистон халқи президент Акаевга қарши бош кўтарди. Маълумки, Акаев мамлакатни 2005 йили Қирғизистон мустақилликка эришганидан буён бошқариб келар эди. Қўзғолон сабабли Акаев Россияга қочиб кетди. 2010 йили халқ президент Бакиевга қарши бош кўтарди. Ғазабнок халқнинг бу қўзғолонида ўнлаб одам қурбон бўлди. Қўзғолон президент Бакиевнинг аввал юрт жанубига, ундан Қозоғистонга қочиши ва Ўтунбаеванинг муваққат президент бўлиб тайинланиши билан якун топди…
  5. Россия совет даврида ўсиб улғайган ҳукмдорлардан қурол сифатида фойдаланиб, Ўрта Осиёда Ислом ва мусулмонларга қарши вазиятни кучайтираётган бўлса-да, мустақиллик арафасида ва ундан кейин Қирғизистонда Ислом фикрлари қайта тарқала бошлади. У ерда Ҳизб ут-Таҳрир кучли фаолият олиб бориб, одамларни Ислом бошқарувига ва Исломий Халифаликни барпо этишга чақирди. Айниқса, унинг фаолияти Фарғона водийсининг бир қисми ҳисобланган жанубий минтақаларда сезиларли даражада ўсди. Шуни таъкидлаш лозимки, Қирғизистонда бирин-кетин келаётган режимлар Ислом душмани бўлган Россиянинг кўрсатмаси асосида Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдаги бошқа юртлардаги тоғутлар сингари Ҳизб фаолиятига қаттиқ қаршилик қилишмоқда. Шундай бўлса-да, Қирғизистондаги Ислом – Россия ва унга эргашганлар томонидан қилинган қаттиқ ҳужумга қарамай – кўплаб минтақаларда сезиларли даражада таъсирга эга бўлиб келмоқда.

Иккинчи: Пойтахт Бишкекдаги сўнгги тартибсизликлар:

  1. Юртни 2017 йилдан бери бошқариб келаётган Сооронбай Жээнбеков сўнгги парламент сайловларида ўзига содиқ партияларнинг кўп овоз олишларини режалаштирди. Чунки конституцияда президентнинг фақат бир марта олти йиллик президентлик ваколатига эга бўлиши кўрсатилганлиги учун бу партияларнинг сайловда ғалаба қилиши конституцияни ўзгартиришга ҳамда Жээнбековнинг президентлик муддати тугаганидан кейин яна қайта ўз номзодини қўйишига имкон берар эди. Шунинг учун 2020 йил 4 октябрда бўлиб ўтган сайловларда президентга содиқ партияларнинг жуда кўп овоз олгани эълон қилинди. Сайловда қатнашган 16 партия ичидан фақат тўрт партиягина 7 фоизлик баръердан ўтишга муваффақ бўлди. Яъни Жээнбековнинг режасига мувофиқ янги парламент (120 депутат) унга содиқ партиялардан тузилиши кутилаётган эди. (Қирғизистон марказий сайлов комиссияси сайловда қатнашган 16та партия ичидан тўрт партиянинг 120 ўриндан иборат янги парламентга киришга муваффақ бўлганини эълон қилди. Шу сабабли парламентда вакили бўлмаган 12та партиянинг тарафдорлари сайлов натижаларига эътироз билдириб намойишга чиқди. Daily Sabah Turkey, 2020 йил 6 октябр). Бошқа партияларнинг сиёсий ҳуқуқларини оёқ-ости қилган бу режа муваффақиятсизликка учради. (Сайловда ютқазган 12 партия сайлов натижаларини тан олмасликларини билдириб, қўшма баёнот чиқарди. TRT Arabi, 2020 йил 6 октябр).
  2. Шундай қилиб, сайлов натижаларини рад этган партиялар тарафдорлари эрта тонгдан «Алато» майдонига оқиб келди. Сўнг ҳукумат қароргоҳларига ҳужум қилиб, эгаллаб ола бошлашди. Улар парламент биносини ва президент девонини эгаллашди. Оломоннинг бир қисми қамоқхоналарга бостириб кириб, муайян маҳбусларни озод қилди. Пойтахт Бишкекдаги давлат миллий хавфсизлик қўмитаси биносига ҳам ҳужум қилиниб, коррупция айби билан 11 йиллик жазо муддатини ўташ учун у ердаги камерага ташланган собиқ президент Атамбаев ҳам озод қилинди. Сўнг Садир Жапаров ҳам озод қилинди. У 2013 йили гаровга олиш айблови билан қамоққа олинган эди. Суд бу иш бўйича уни оқлаб тезда ҳукм чиқарди. Пойтахтдаги митингларга параллел равишда вилоятлар марказларида ҳам ҳукуматни қоралаган ва президент истеъфосини талаб қилган халқ юришлари бошланди. Жээнбеков туғилиб ўсган жанубий минтақаларда уни қўллаб-қувватлаган юришлар ҳам бўлиб ўтди. Лекин бу юришлар унинг истеъфосини талаб қилган юришлар даражасида кучли бўлмади.
  3. Норозиликлар тўлқини давлатни қўрқитадиган даражада кучли бўлди. Бунинг натижасида бош вазир ва парламент спикери, шунингдек, баъзи вилоятлар раҳбарлари истеъфо берди. Президент Жээнбеков ва у билан бирга куч органлари кўздан ғойиб бўлди. Президент яширинган жойидан туриб интернет орқали баёнот бериб, куч органларидан намойишчиларга қаршилик кўрсатмасликни талаб қилганини билдирди, мухолафатни давлат тўнтаришида ва ҳокимиятни эгаллаб олишда айблади. У ўзига қарши намойишлар шиддатлилигини кўриб, муросага тайёрлигини билдирди ва сайлов комиссиясидан қонунбузарликлар бўйича текширув ўтказишни, керак бўлса сайлов натижаларини бекор қилишни талаб қилди. Жээнбеков сиёсий томонларни сабрли бўлишга чақириб, ёшларга бундай мурожаат йўллади: «Сизлар Қирғизистоннинг қадри ҳокимият қадридан устун эканини сўзда эмас, балки амалда кўрсатдинглар. Мақсадимиз юртда тинчлик ва тартибни кафолатлашдир. Мен ишонаманки, биз бу инқироздан биргаликда саъй-ҳаракат қилиш билан чиқамиз». Яна бундай қўшимча қилди: «Мен юртдаги вазифаларини бажаришни тўхтатмаган ёшларга миннатдорчилик билдираман». AR Haberler.com, 2020 йил 7 октябр.
  4. Марказий сайлов комиссияси сайлов натижалари бекор қилинганини эълон қилди. Мухолафатчи партиялар мухолафат кучларининг координацион кенгашини тузди. Пойтахт Бишкекдаги меҳмонхонада бўлиб ўтган парламентнинг фавқулодда сессиясида Садир Жапаров янги бош вазир этиб тайинланди. Мухолафат томонидан қамоқдан озод қилинган киши мана шу Садир Жапаров эди. (Фавқулодда сессияда овоз берилганидан кейин Садир Жапаров истеъфо бериш тўғрисида ариза берган Қубатбек Бўронов ўрнига ҳукуматнинг янги бош вазири этиб тайинланди. Қўшимча қилинишича, янги парламент сайлангунига қадар ҳозирги парламент ишини давом эттиради. RT, 2020 йил 7 октябр)… (Президент аппарати берган баёнотга кўра, бугун чоршанба куни 120 депутатдан 80дан ортиғи парламентнинг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, Садир Жапаровнинг бош вазир этиб тайинланишини ва у таклиф этган ҳукумат аъзоларининг ҳам тайинланишини маъқуллаб овоз берди. Сўнг Жээнбеков Жапаровнинг ҳукумати билан бирга бош вазир этиб тайинланганини тасдиқловчи фармонга қўл қўйди. Ал-Маядин, 2020 йил 14 октябр).
  5. Жума куни эрталаб, Қирғизистон парламенти президент Сооронбай Жээнбеков истеъфосини маъқуллади ва бир ҳафта олдин эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилди. Президент истеъфоси ва фавқулодда ҳолат бекор қилиниши бир овоздан бекор қилинган ушбу сессияда Жээнбеков, Садир Жапаров ва парламент спикери Канат Исаев қатнашди. Овоз берилишидан олдин Жээнбеков парламент депутатлари олдида сўнгги нутқини сўзлади. У ўз нутқида, лавозимидан воз кечиши юртда тинчликни кафолатлаш ва жамиятнинг бўлинишига йўл қўймаслик учун бўлганини айтиб ўтди… Янги Шафақ Арабий, 2020 йил 16 октябр)… Шундай қилиб (Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров президент Сооронбай Жээнбеков истеъфо берганидан ва юрт президентининг салоҳиятлари унга ўтганидан кейин ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди. У мамлакат ташқи сиёсатини сақлаб қолишга ваъда берди. Жапаров жума куни парламент олдида бундай деди: «Ҳокимиятни ўзгартириш тинч бўлгани учун Аллоҳга ҳамд айтаман… Мен ташқи сиёсатни ва бошқа муҳим йўналишларни сақлаб қолиш учун бор кучимни сарфлайман»… Спутник, 2020 йил 16 октябр).

Учинчи: Россиянинг Қирғизистондаги нуфузи:

  1. Россиянинг Қирғизистондаги нуфузи жуда кучли бўлиб, жуда кўп тармоқларга кириб борган. Қирғизистонда Американинг ҳарбий базаси мавжуд бўлиб турган бир пайтда, Россия у ерда ўз базасини барпо қилган. Шунинг учун, ҳатто Америка Қирғизистонга ўзининг озгина нуфузини кирита олган даврда ҳам Россиянинг у ердаги таъсири йўқолмаган. Россия у ерда 2003 йили ўз базасини барпо қилди. (Россиянинг Қирғизистондаги Кант авиабазаси 2003 йил октябр ойида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига қарашли Тезкор Коллектив Кучларнинг авиа тармоғи сифатида очилди. Унинг асосий вазифаси Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг қуруқликдаги опарацияларини ҳаво орқали мудофаа қилишдан иборат. Базада SU-25SM русумидаги самолётлар ва MI-MTV русумидаги вертолётлар жойлашган. RT, 2019 йил 28 март). Ўша пайшанба куннинг ўзида Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистон пойтахтига қилган сафари чоғида Москва билан Бишкек ўртасида протокол имзоланган эди. Протоколда Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базаси масаласида икки юрт ўртасида эришилган собиқ келишувга ўзгартириш киритилган. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков бундай деган эди: («Бир қатор келишувлар, шу жумладан, Қирғизистонда жойлашган Россия ҳарбий базасининг ҳолати ва шарт-шароитлари тўғрисида 2012 йили имзоланган келишувга ўзгартириш киритилган ҳужжат имзоланди». Ўз навбатида Россия президенти Владимир Путин: «Россиянинг Қирғизистондаги ҳарбий базаси Ўрта Осиёдаги хавфсизлик ва барқарорлик учун муҳим омил ҳисобланади ва у Қирғизистоннинг мудофаа қудратига ҳисса қўшади», деди. Бу базада SU-25SM русумидаги штурм қилувчи самолётлар ва MI-MTV русумидаги вертолётлар мавжуд… Дустур газетаси, 2019 йил 28 март)… Шундай қилиб, Қирғизистон президенти Жээнбеков Россияга тўлиқ содиқ бўлиб, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотида у билан келишиб иш олиб борди ва ҳарбий базани ривожлантириш каби ишларда унинг истагига итоат қилиб келди.
  2. Бироқ, Россия Америка билан алоқада бўлган баъзи партияларнинг Бишкекдаги ҳокимият тизгинини қўлга олишларидан ва у ердаги Россиянинг якка ҳоким сифатидаги нуфузини барбод қилишларидан қаттиқ хавфсирамоқда. Гарчи Россия Қирғизистондаги аксар мухолафатчи партияларнинг ўзига қарши бўлиб қолмаслигини кафолатлаш учун улар билан алоқа ўрнатаётган бўлса-да ҳамда бу партияларнинг баъзилари россияпараст бўлиб, унинг таъсир доирасидан чиқмаётган эса-да, бироқ Россия бу билан кифояланмади. Балки ташқи кучлар аралашувига йўл қўймаслик ҳамда хавфли лаҳзаларда аралашиши мумкин бўлган хавфсизлик кучлари тизгинини ўз қўлида ушлаб туриш мақсадида ҳокимият устида кечаётган айни курашни назорат қилиб борди. (Россия президенти Владимир Путин бугун чоршанба куни Москванинг низолашаётган барча томонлар билан алоқада эканини ва тез орада демократик жараён қайта тикланишига умид қилаётганини айтди. Ал-Жазира нет, 2020 йил 7 октябр). Кўриб турганимиздек, Россияга содиқ кучлар ўртасида вақти-вақти билан низонинг авж олиб туриши унинг хавфсирашини янада кучайтирди. Зеро, бу низо юртни 2017 йилдан бери бошқариб келаётган президент Сооронбай Жээнбековнинг президентлик ваколати тугаганидан кейин яна қайта ўз номзодлигини кўрсатишга имкон топиш учун сайлов натижаларини манипуляция қилишга уриниши ортидан авж олиб кетди. Чунки сайловдаги фирибгарлик фош бўлиб қолганидан кейин Америкага тарафдор бўлган кучлар – гарчи улар нисбатан озчиликни ташкил қилишса ҳам – юзага келган тартибсизликлардан фойдаланиб, Россияни қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин эди.
  3. Россия ўзига содиқ президентларга қарши кўтарилган намойишларга нисбатан аслини олганда қарши позицияни эгаллайди. Бу унинг асл позицияси бўлиб, мажбур бўлиб қолгандагина ўз манфаатларини сақлаб қолиш учун бундан чекиниши мумкин. Шунинг учун вазиятнинг назоратидан чиқиб кетишига йўл қўймайди. (Кремл бу юртни анархия ҳолатида деб ҳисобламоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг Қирғизистондаги вазиятни тўлиқ издан чиқиб кетишига йўл қўймаслик мажбуриятлари борлигини айтди. Ал-Жазира нет, 2020 йил 8 октябр). Қирғизистондаги куч органларини ўз назоратида ушлаб келаётган Россия Америка билан алоқада бўлган партия ва секталарнинг Бишкекдаги саҳнанинг марказини эгаллашларига йўл қўймайди. Истеъфо беришга ишора қилаётган Жээнбековни ҳам Россия ўз манфаатларига биноан бир қарорга келгунига қадар истеъфога чиқармасдан ушлаб турди. Россия президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Дмитрий Козакни шу ҳафта Жеенбоков ва Жапаровлар билан музокара олиб бориш ва вазиятни яқиндан ўрганиш учун юборди. (Кеча, чоршанба куни Россия элчихонаси бундай дея билдирди: Козакнинг ташрифи чоғида Қирғизистоннинг келажакдаги ривожланишини таъминлаш йўлидаги «давлат раҳбарининг муҳим роли» таъкидланди. Ал-Маядин, 2020 йил 14 октябр). Россия керакли чораларни кўрди… Аммо унинг тўғридан-тўғри ҳарбий аралашуви эса, эҳтимолдан йироқдир. Чунки у ўз тарафдорларини Қирғизистондаги ишлар тизгинини қўлга олишга қодир деб билади. Бундан ташқари, куч тизимлари ўзининг қўлида. Агар Қирғизистондаги президентни ўзининг бошқа бир тобеига алмаштирмоқчи бўлса, куч тизимларига ишора қилишининг ўзи кифоя. Қолаверса, сиёсий кучларнинг кўпчилиги ҳам унга тобе.
  4. Норозилик намойишлари кучайган пайтда парламент Жапаровнинг ҳокимиятга келишини маъқуллаб овоз берганидан кейин Россия вазиятни тинчлантириш учун унинг бош вазир бўлиб тайинланишига рози бўлди. Бу – Жапаров 11 йиллик қамоқ муддатини ўтаётган жойидан тарафдорлари томонидан озод қилинганидан кейин бўлди… (Президент аппарати берган баёнотга кўра, бугун чоршанба куни 120 депутатдан 80дан ортиғи парламентнинг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, Садир Жапаровнинг бош вазир этиб тайинланишини ва у таклиф этган ҳукумат аъзоларининг ҳам тайинланишини маъқуллаб овоз берди. Сўнг Жээнбеков Жапаровнинг ҳукумати билан бирга бош вазир этиб тайинланганини тасдиқловчи фармонга қўл қўйди. Ал-Маядин, 2020 йил 14 октябр).
  5. Жума куни эрталаб, Қирғизистон парламенти президент Сооронбай Жээнбеков истеъфосини маъқуллади ва бир ҳафта олдин эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилди. Президент истеъфоси ва фавқулодда ҳолат бекор қилиниши бир овоздан бекор қилинган ушбу сессияда Жээнбеков, Садир Жапаров ва парламент спикери Канат Исаев қатнашди. Овоз берилишидан олдин Жээнбеков парламент депутатлари олдида сўнгги нутқини сўзлади. У ўз нутқида, лавозимидан воз кечиши юртда тинчликни кафолатлаш ва жамиятнинг бўлинишига йўл қўймаслик учун бўлганини айтиб ўтди… Янги Шафақ Арабий, 2020 йил 16 октябр)… Шундай қилиб (Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров президент Сооронбай Жээнбеков истеъфо берганидан ва юрт президентининг салоҳиятлари унга ўтганидан кейин ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олди. У мамлакат ташқи сиёсатини сақлаб қолишга ваъда берди. Жапаров жума куни парламент олдида бундай деди: «Ҳокимиятни ўзгартириш тинч бўлгани учун Аллоҳга ҳамд айтаман… Мен ташқи сиёсатни ва бошқа муҳим йўналишларни сақлаб қолиш учун бор кучимни сарфлайман»… Спутник, 2020 йил 16 октябр).

Тўртинчи: Американинг роли:

  1. Америкага келсак, унинг позицияси ойдек равшан. Яъни у Россияни ва Қирғизистон режимини ноқулай аҳволга солиш учун сайловларда юз берган ишлардан фойдаланиб қолмоқчи бўлди. (Қўшма Штатлар сайловларга путур етказган ва катта норозиликларга сабаб бўлган ишлардан хавотирда эканини билдириб, Қирғизистондаги барча томонларни оғир-босиқликка ва тинч йўл билан ечим топишга чақирди. АҚШ давлат департаменти вакили Франция матбуотига берган интерьвюсида: «Биз барча томонларни зўравонликни рад этишга ва сайловга оид зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирамиз», деди. АҚШ давлат департаментининг таъкидлашича, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланган кузатувчилар миссияси сайловда овоз сотиб олиш жараёнлари бўлгани ҳақида ишончли маълумотларга эга эканини билдирган. Ал-Жазира нет, 2020 йил 7 октябр). Бу шуни англатадики, сиёсий жиҳатдан қоронғилиги билан ажралиб турган Қирғизистондаги охирги вазият Америкага ушбу юртга кириш учун муносиб муҳит яратиб беради. Шубҳасизки, у баъзи мухолиф томонлар билан алоқа ўрнатган. У шу йил бошида ўз тарафдорлари нуфузга эга бўлиши учун депутатликка номзодини қўйганлар ва уюшмаларни қўллаб-қувватлаб, 60 миллион доллар нақд пул сарфлаганликда айбланди. Бундан ташқари, Россия нуфузи устун бўлган ушбу юртда беқарорликни келтириб чиқариш учун Жорж Сорос фонди ҳам маблағ сарфлаган. Вақт ширкати веб-сайти 2020 йил 1 октябрда берган хабарга кўра, бу маблағлар Жээнбеков ҳукуматининг хабарисиз сарфланган.
  2. Американинг Қирғизистон мухолафатчилари орасида тобелари бор бўлса-да, улар озчилик бўлиб, Россиянинг Қирғизистондаги таъсирини йўқ қила оладиган даражада кучга эга эмаслар. Бироқ, улар ҳокимият устида ўзаро рақобатлашаётган Россиянинг тобелари ўртасидаги ҳар қандай келишмовчиликдан фойдаланиб қолиш учун фаол ҳаракат қилишмоқда. Агар Россия вазиятни тинчлантириш учун Жээнбековга истеъфо бериш тўғрисида буйруқ бермаганида эди, уларнинг муваффақиятга эришишларига бир бахя қолганди. Мана, энди, Россия сайловларни ўз назорати остида ўтказиб, Жээнбековнинг ўрнига ўз одамини қўйишга бемалол ҳаракат қилмоқда.

Бешинчи: Хулоса:

  1. Қирғизистонда ҳокимият устида кечаётган кураш биринчи навбатда маҳаллий курашдир. Бунинг сабаби, ушбу мусулмон юртнинг сиёсий саҳнасидаги раҳбарларда бошқарув тушунчаси пишиб етилмаган. Шу сабабдан бу юртда низолар, курашлар келиб чиқаверади ва асосан ирқчилик, маҳаллийчилик ёки қабилачилик асосида келиб чиқади. Бу кураш ва низолар мухолафат билан ҳукуматга содиқ кучлар ўртасидаги кураш бўлиб кўринса-да, бироқ экспертлар уларнинг ирқчилик, маҳаллийчилик ёки қабилачилик асосидаги кураш эканини айтиб келадилар. Аҳвол шу экан, бундай курашдан Россиянинг ушбу кичик республикадаги катта нуфузини чиқариб юбориш кўзланмайди. Россия парламент сайловлари натижалари эълон қилинганидан кейин юзага келган тартибсизликлар сабабли Американинг баъзи мухолиф кучлар билан алоқа ўрнатиб олишидан қўрқмоқда. Шунингдек, у Американи Қирғизистондан чиқариб юбориш учун шунча куч сарфлаганидан кейин Американинг яна бу юртга қадам қўйиб, Қирғизистонда ва унинг атрофида Россияга қарши иш олиб борадиган даражадаги нуфузга эга бўлишидан қўрқмоқда.
  2. Мудом Уммат тепасида унга тинимсиз зулм қилаётган ва уларни шахсий манфаатдан ўзга нарса қизиқтирмайдиган ёмонлик ҳукмдорлари мавжуд экан, Қирғизистонда ҳам, ундан бошқа юртларда ҳам мусулмонлар аҳволи шундай қолаверади. Чунки бу ҳокимлар ҳокимиятни ўлжа деб билишади. Уларни сайлаётган ёки мустамлакачи кофир томонидан ҳоким қилиб ўрнатилишига сукут сақлаётган Умматга нисбатан уларда ғамхўрлик қилиш, деган нарса мутлақо йўқ. То Уммат ва унинг орасидаги қудрат аҳли қўзғалиб, анави ҳукмдорларни қулатмагунича аҳвол шундай давом этаверади. Шунингдек, То Уммат ва унинг орасидаги қудрат аҳли мустамлакачи кофирнинг мусулмон юртларидаги илдизини қуритиб, ўз Исломлари асосидаги Халифалик давлатини барпо этмагунича ҳамда Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритадиган ҳокимни сайламагунича аҳвол шундай давом этаверади. Зеро, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар уларни бу дунёда фаровон ҳаёт кечиришларига, охиратда – Аллоҳнинг изни ила – жаннатга киришларига олиб боради.

يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ * وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

«Аллоҳ мўмин, мўминаларга остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатлар ва жаннат боғларидаги покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг розилиги эса ҳамма нарсадан улуғроқдир. Мана шу ҳақиқий буюк бахтдир» [Тавба 72]

1 рабиулаввал 1442ҳ

18 октябр 2020м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here