Эй Кинона аҳли Аллоҳнинг уйларини бузувчи бундай режимни бузиб ташланг!

358
0

Эй Кинона аҳли Аллоҳнинг уйларини бузувчи бундай режимни бузиб ташланг!

Биз январ қўзғолони давом этаётган бир муҳитда яшамоқдамиз. Ваҳоланки, Ғарб ҳам, инқилобдан кейин юртни топширган унинг ҳарбийлари ҳам бу қўзғолонни тугади, деб ўйлашганди. Аммо биз ўнгимизда бирин-кетин вақти-вақти билан қўзғолонлар учқуни аланга олиш арафасида турганига гувоҳ бўляпмиз. Унинг аланга олишига халақит бераётган нарса одамлардаги қўрқув деворидир. Ағдарилган ушбу деворни режим ўзининг «Робиа ва Наҳза қирғини» ва репрессия машинаси билан қайта тиклаб таъмирлаб қўйган. Буни Миср халқи ва уларнинг Исломларига қарши тинимсиз олиб бораётган ўзининг кураши билан ҳамда тоғутга қарши ўз халқи тарафида турмай, уларни ёрдамсиз қолдираётган анави ҳарбийлар ёрдамида амалга оширмоқда.

Бу режим (уни ҳукмрон жиноятчи тўда, десак ҳам бўлади) курашни давлат билан маълум жамоа ўртасида бўлаётгандек тасвирлади ҳамда ўзининг мухолифлари ва қарорига қарши чиққан ҳар бир кимсани мана шу жамоага қўшди. Аслида, бу тўда давлат тамсил этмайди. Аксинча, улар давлатни босиб олган, бойликларни ўғирлаган, уни Ғарбга  қўш-қўллаб топширган кимсалардир. Бу жамоа ҳам на инсонларни тамсил қилади, на қўзғолонни. Билъакс, январ инқилобидан кейин ҳаётимизга жиноятчи ҳарбий тўдани қайта келишига ўзларининг калтафаҳмликлари туфайли сабаб бўлишган мана шу жамоа бўлади.

Америкага малай бу генераллар тўдаси инсонлар муаммоларини ҳал қилиш қўлларидан келмаслигини тушунади. Аммо бу тўда шуни тушунмаяптики, чиқараётган ҳалокатли қарорлари бир кун албатта портлаш келтириб чиқаради ва унда одамлар ғазабини темирларию оловлари билан бостиришолмайди. Ўшанда инсонларни ухлатиш учун оммавий ахборот воситалари орқали тарқатаётган оғриқ қолдирувчи дозалари ҳам, тегишли фигуралари ва манфаатдор шахслари ҳам, бирортаси бостиролмай қолади. Булар қўзғолонни олдини олиш ва алангаланишидан олдин жиловлаш мақсадида одамларга моддий ёрдамлар беришга, ҳатто у ер, бу ерда уларни «ширин» сўзлар билан алдаб, саробга етаклашга уринишяпти!

Бироқ режим мутакаббирларча тажовузкорлигини давом эттиряпти. Масалан, ушбу жиноятчи тўдабошининг ўзи уй-жойлар ва масжидларни бузиш ҳақидаги қарорларини ижро этиш учун ҳар бир шаҳар ва қишлоққа армияни ташлаш билан очиқ таҳдид қилди. Давлатнинг ерига қурилган, деган ниқоб остида етмишдан зиёд масжидни бузди, аммо бирорта ҳам черковни бузишга ботинолмади. Миср режими бир неча йиллар олдин ҳар бир намоздан кейин масжидларни ёпиб қўя бошлаган ва у ерда бирор тадбирга ҳам рухсат бермаётган эди. Бироқ юртдаги черковлар бир соат ҳам ёпилгани йўқ… Жиноятчи тўда на уларнинг фаолиятини чеклашга журъат қила олди, на фикрларини тарқатишдан ман қила олди. Зотан, бу табиий ҳол, чунки бу черковлар режимнинг ҳаловатини асло бузмайди. Аксинча уни безовта қилаётган нарса, инсонларнинг тортиб олинган ва ўғирланган ҳақ-ҳуқуқларини қайтарувчи Исломдир.

Кейин қаршимизга сарой машойихлари чиқиб, «бу масжидларда намоз ўқиш ботил»лиги ҳамда ҳеч қандай далилсиз «бу масжидларни ва одамларнинг уйларини бузмоқ вожиб»лиги тўғрисида «фатво» чиқаришмоқда. Ваҳоланки, бу уйларни одамларга ғамхўрлик қилиши вожиб бўлган давлат эмас, балки одамларнинг ўзлари йиллаб машаққатлар билан ва пешона терларига қурганлар, унга бор-будини сарфлаганлар. Аксинча, давлатдаги жиноятчи тўда келиб, уларни фарзандлари билан қўшиб кўчага улоқтирди, уйларини ер билан теп-текис қилиб, ўзларини уй-жойсиз қолдиришди.

Жиноятчи тўда «давлатнинг мулки», дея даъво қилган бу ерларга эса, ўзлари ва гумашталари учун ҳашаматли саройлар, меҳмонхоналар, супермаркетлар, савдо марказлари қуришмоқда. Бирор инсон уларни бузиш у ёқда турсин, қўлларини текизишга ҳам журъат қилолмайди. Билъакс, давлат уларга энг тежамкорлик сиёсатини зўрлаб ўтказиб, ҳарбийларни йирик маошлар, нафақалар ва кўрсатган «хизмат»лари учун имтиёзлар билан таъминлаяпти, аммо буларга оддий одамлар етишолмайди… Афтидан, бу ҳарбийлар оддий одамлар жинсидан эмасдек, балки оддий одамлар қирғинида тўданинг шеригидек!

Уй-жойлари бузиб ташланиб, кўчага улоқтирилган инсонлар норозилик намойишлари уюштириб, ҳайқириб, «ла илаҳа иллаллоҳ, Сисий адуввуллоҳ», дея ҳақ сўзни айтдилар. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Сисий Аллоҳнинг душмани эса-да, аммо тўданинг генераллар ва уларга ёрдам берганлардан иборат ҳар бир аъзоси Аллоҳнинг, Росулининг, динининг ва Умматнинг душманидир.

Эй Кинона аҳли!

Давлатнинг ўз фуқароси олдидаги бурчи ҳар бир шахсни озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошпанадан иборат асосий учта эҳтиёжини қондиришдан иборат. Кейин ўз имкониятидан келиб чиқиб, уларни камолий эҳтиёжлари ва фаровонликлари учун имконият яратиб беради. Бунда уларнинг мусулмонлари билан ғайримусулмонларини ажратмайди, балки фуқаронинг ҳаммаси баробар ҳисобланади. Шунингдек, давлат яна учта асосий нарса билан ҳам бепул таъминлайди: хавфсизлик, таълим ва соғлиқни сақлаш.

Хавфсизлик деганда уларнинг ҳаётлари, мол-мулклари, омонатлари, дин ва ҳурматлари хавфсизлиги тушунилади. Ҳозирги жиноятчи тўдалар қилаётгани каби, уларнинг уйлари бузилиши, ҳурматлари топталиши, омонатлари тортиб олиниши… тушунилмайди.

Таълим бу – мусулмон билан ғайримусулмон, бой билан камбағал ажратилмаган ҳолда ҳаммани юқори савияда бепул таълим билан таъминлашдир. Бойларнинг ўқув юрти, камбағалларнинг ўқув юрти, деган нарса бўлмайди. Балки давлат синфлар, миллатлар каби барча айримачиликни йўқ қилади.

Соғлиқни сақлаш масаласига келсак, ҳар бир фуқаро юқори даражада даволаниш ва дори-дармон билан таъминланади, бунда ҳам мусулмон билан ғайримусулмон, бой билан камбағал ажратилмайди. Балки барчага бир хил бошқарув, хизмат ва муомала тақдим этилади. Элита, деган нарса бўлмайди, генераллар ва ҳарбийлар кабиларга махсус хизматлар тақдим этилмайди, балки барча баробар бўлади.

Бироқ буларнинг барчасини генераллар ҳам амалга оширолмайди, бу нарсалар капиталистларда ҳам мавжуд эмас. Йўқ, булар фақат Исломда мавжуд, улар тақиқлаб, қайта ҳокимиятга келишига қарши курашаётган динимиздагина бор… Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидагина бўлади.

Эй Кинона аҳли!

Аллоҳнинг уйлари ва сизнинг уй-жойингизни бузаётганлар устингиздан ҳукм юритишга ҳақлари йўқ. Уларга қарши чиқишингиз вожибдир. Ислом ва унинг тузумини лойиҳа сифатида кўтариб чиқмагунингизча асло қўзғолонингиз мукаммал бўлмайди. Ушбу лойиҳа билангина ҳурматингиз, эркинлигингиз ва фаровон ҳаётингиз таъминланади, сиз билан Умарлар адолати каби адолат ўрнатилади. Бас, шундай экан, Исломдан ўзгани дин бўлишига, унинг тузумидан ўзга нарсани тузум бўлишига ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидан ўзга нарсанинг давлат бўлишига рози бўлманг. Ушбу давлатгина Исломни адолат ила мукаммал татбиқ қилади. Булар сизнинг ҳаққингиздир, уларни талаб қилинг, энг камида шуларга рози бўлинг, акс ҳолда, яна ҳаммаси биринчи нуқтадан бошланиб, бугунги тўда эртага бошқа номлар билан қайтиб келиши мумкин!

Эй Кинона армиясидаги холис инсонлар!

Масжидларимизнинг бузишга ҳамда бечора инсонлар хонадонларини бузишга шерик бўлган ҳар бир қўл шол бўлсин Аллоҳ Таборака ва Таоло бундай дейди:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُوْلَـئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَآئِفِينَ لهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ

«Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? Ахир бу кимсалар учун ундай жойларга фақат қўрққан ҳолларда кириш жоиз эди-ку. Улар учун бу дунёда расволик, охиратда эса буюк азоб бордир» [Бақара 114]

Бас, Аллоҳнинг уйларини бузаётган Миср режимидан ҳам золимроқ ким бор?! Сиз Кинона армиясидагилар мудофаа қилаётган айнан мана шу режим бузилиши керак, масжидлар ва уй-жойлар эмас. Сиз эса, уларнинг бузилишини нафақат кўриб билиб эшитиб турибсиз, ҳатто бу сизнинг қўлингиз билан содир этилмоқда. Роббингизга шу қўллар ва юзлар билан қандай йўлиқасиз, ахир қўлларингиз бегуноҳ инсонлар қонига беланган, юзингиз Аллоҳ йўлида жиҳодда чанг бўлмаган, балки бузганингиз масжидлар ва хонадонларнинг чангига буланган-ку?! Шундай экан, жавобингизни, ҳужжатингизни тайёрланг. Ёки Америкага малайлик қилаётган бу армия тўдасидан қўлингизни ювиб, уларни тарк қилинг, улар сизсиз албатта ғарқ бўлишади. Ҳатто хўжайинлари Америка ҳам уларга ёрдам бермайди, халқ ҳам уларга раҳм қилмайди. Шунинг учун бў тўдадан бўлманг, билингки, режимни мудофаа қилаётганингиз учун қўлингизга бераётган нарсаларининг барчаси сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз олдида арзимаган нарса. Бас, уларни пора сифатида олиб, гуноҳдан топилган нарсани фарзандларингизга едирманг. Сиз қўзғолон томонига ўтиш ва Умматнинг ягона лойиҳасига нусрат бериш билан ҳаққингизни тўла олинг. Ҳизб ут-Таҳрир томонидан тақдим этилган ушбу ҳазоратга оид лойиҳа барча инсонлар ҳуқуқини, эркинлигини ва ҳурматини Исломни рошид Халифалик давлатида тўла кенг қамровда татбиқ қилиш орқали таъминлайди. Шояд, ана шунда Аллоҳ Таоло ўтган гуноҳларингизни мағфират қилса, тоат-ибодатларингизни қабул айлаб, сизнинг қўлингиз билан барчамизга фатҳ берса ва нафақат Миср балки бутун Умматнинг халоскори Сиз бўлсангиз, ажаб эмас. Қани энди шундай қилсангиз эди қандай ҳам бахтли бўлардингиз. Миср, Ислом ва мусулмонлар сиз орқали азизу мукаррам бўлар эди. Ана шунда сизга айтган сўзларимизни ҳамда ишимизни Аллоҳга топширганимизни эслар эдингиз.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Мисрдаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here