Француз сиёсатчиларининг ҳижобга телбаларча шубҳа билан қараши Исломдан қўрқиш ҳамда илмонийликнинг тоқатсизлигидир

386
0

Француз сиёсатчиларининг ҳижобга телбаларча шубҳа билан қараши Исломдан қўрқиш ҳамда илмонийликнинг тоқатсизлигидир

Жорий йил 17 сентябр пайшанба куни Франция депутатлари рўмол ўраган қизнинг ҳозир бўлишига норозилик сифатида ҳеч бир асоссиз Парламент биносида ўтказилаётган йиғинни тарк этишиб, илмоний тузумнинг Исломга нисбатан душманлиги унинг асл табиатида мавжуд эканини яна бир бор исботлашди. Зални тарк этишга ҳокимиятдаги президент Макрон партиясидан депутат Анн-Кристин Ланг етакчилик қилди. Буни бошқа ўнг қанот Республикачилар партияси депутатлари ҳам қўллаб-қувватлашди. Кейинроқ твиттерда тарқатилган видеода Ланг «мен парламент йиғини ўтказилаётган бир пайтда, Миллий Ассамблея ўртасида, демократиянинг юрагида бир шахснинг ҳижобда намоён бўлишини қабул қила олмайман», деди. Твиттерда ҳам бундай сўзларни ёзди: «Мен Республика принципларини, илмоний асослар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини қадрлайдиган бир фаол сифатида, бизнинг парламент йиғини ўтказаётганимизда бир шахснинг ҳижобда пайдо бўлишини ўзимга сиғдира олмайман, бу мен учун ҳақорат рамзи ҳисобланади».

Маълумки, Франция талабалар миллий иттифоқи раҳбари муслима Марям Бугито парламентда COVID-19 инқирозининг ёшлар ва болаларга таъсирини ҳал этиш йиғилишига ҳижоб билан келган эди. У мазкур лавозимда диний либос кийган ҳолда ишлаётгани учун 2018 йилда ҳам турли сиёсий фигуралар томонидан, жумладан, ички ишлар вазири ва ўша пайтдаги Хотин-қизлар тенглиги вазири томонидан ҳужумга учраган эди. Ўтган йилнинг октябр ойида ҳам ҳижобли бир муслима она Франция шарқидаги Бургонь-Франш-Конте регионал парламентига ўғли билан мактаб сафари қилган пайтда ултра ўнг қанот партиясидан бўлган бир депутат томонидан ҳақоратга учраган эди. Депутат уни «илмоний принципга кўра» рўмолини ечишини талаб қилган. Яна ўтган йили сенат раиси Жерар Ларше «Мен аёлларни ўраб турувчи ҳар қандай нарсага қаршиман», дея ҳижобга ишора қилган эди.

Афтидан, Франциядаги барча сиёсий доиралардан иборат ултра ўнг қанот илмоний сиёсатчилари «исломий либос аёлга зулм», деган сийқаси чиққан ёлғон ташвиқотларида ҳамон қатъий туришган кўринади. Аксинча, ўзларининг Исломга қарши баёнотлари, қилмишлари ва қонунларининг ўзи муслима аёлларга нисбатан зулм эмасми?! Ахир, булар муслима аёлларни жамиятдаги иккинчи даражали фуқарога айлантирмоқда, оппортунист миллатчи сиёсатчилар буйруқларига итоат қилиб яшашга мажбурламоқда?! Бундан ташқари, илмонийларнинг ҳижобни таъқиб қилишлари ирқчилик қилиш ва хорижийларни ёмон кўришдан бошқа нарса эмас… Хотин-қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақидаги маърузалар эса, бир ниқобдир, холос! Франциянинг исломофобияга қарши курашаётгани ҳақидаги даъволари ҳаммага маълум. Аслида эса, бу давлат 2015 йил ноябрда фавқулодда вазият эълон қилганидан сўнг юртдаги мусулмонларга қарши рейдлар ўтказиб, уларни ирқчилик асосида уйларига бостириб кириб, қамоққа олди. Мусулмонларга қарашли 5000дан зиёд уйлар, савдо дўконлари ва намозхоналарни босди.

Шарқу Ғарбдаги бошқа кўплаб илмоний давлатларда ҳам мусулмонлар ирқчилик, миллатчилик, шу жумладан, ҳижоб ва ниқобга қарши сиёсат ва қонунларнинг қурбонига айланмоқдалар. Буларнинг барчаси асосий гапимизни, яъни, илмоний тузумнинг Исломга нисбатан душманлиги унинг асл табиатида мавжуд, деган фикримизни яна бир бор тасдиқламоқда. Бу қандай тузум бўлдики, сиёсатчиларни диний либосни хавфли пандемиянинг оқибатларидан ҳам ёмонроқ, деб ҳисоблайдиган кимсаларга айлантириб қўйган бўлса?! Бу қандай тузум-система бўлдики, ҳаёт ҳақидаги фикрни ҳақоратлайди-да, бир вақтнинг ўзида, ўз жамиятида барча уятсиз ва бузуқ фикрлару суратларни, шу жумладан, фаҳшни тарғиб этилишига рухсат берса?! Ҳа, бу тузумда ахлоқ мана шундай тушунилади ва буни Франция раҳбари Макроннинг сўзлари ҳам тасдиқлаб турибди. Чунки у «Charlie Hebdo» сатирик журналида Пайғамбаримиз ﷺни қайта масхараланишини ҳимоя қилиб, буни илмоний тузумда сўз эркинлиги борлиги билан изоҳлади. Илгари ҳам «ҳаё кийими» бўлган ҳижоб «бизнинг юртимиз цивилизациясига мос келмайди», деган эди.

Биз мусулмонлар сифатида қуйидагиларни очиқ таъкидламоғимиз лозим: Бўлинишни келтириб чиқарадиган ва Исломга душман ҳисобланган илмоний тузум бизнинг динимизга мутлақо зиддир. Бинобарин уни юртларимизда татбиқ қилинишини ҳам қатъиян рад этамиз! Аслида, Аллоҳнинг ҳузурида қабул қилинган ва барча исломий либослару исломий ақидаларни ҳимоя қиладиган бирдан-бир тузум Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик тузумидир. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الإِسْلاَمِ دِيناً فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ

«Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Аллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир»  [Оли Имрон 85]

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми мудираси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here