Бишкекда сайлов натижаларини тан олмаган мухолифат партиялар митинги бошланди

464
0

Бишкекда сайлов натижаларини тан олмаган мухолифат партиялар митинги бошланди

Улар 5 октябрга ўтар кечаси Оқ-уйни босиб олишди

Қирғизистонда навбатдаги ҳокимият ҳам қувғинга олинди. 4-октябрдаги сайлов натижаларидан норози бўлган партиялар бошчилигида уюштирилган намоишлар 5-октябрга ўтар кечаси орган ходимлари билан намоишчилар ўртасидаги тўқнашувлар натижасида оқ уйни босиб олиш билан якунланди. Натижада халқ босими остида собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва яна Садир Жапаров, Равшан Жеенбеков каби бир қатор сиёсий маҳбуслар озод қилинди. Ҳозирча ҳокимият қайси куч таъсири остида экани маълум эмас. Намоишчилар билан орган ходимлари ўртасида кескин муомалалар ҳали ҳам давом этаяпти. Партия лидерлари Жээнбековни ўз ўрнида қолишига ва куч органлари билан ҳам ҳамкорлик ўрнатилиши ва уларга ҳеч қандай босим бўлмаслигига қарор қилишди.

Ҳар қандай президент (диктатор) ортида уни қўллаб турган етакчи гуруҳ бўлади, шу гуруҳнинг қуввати, онг сезими ва халқ олдидаги мавқеъи жамиятда диктаторни қуввати бўлиб намоён бўлади. Қирғизистонда президент ўрни эмас айнан етакчи гуруҳ қувғинга олиниши кутиляпти. Яъни президент ортида турган Матраимовлар оилавий етакчи гуруҳи қувғинга олиниш арафасида турибди. Бу билан етакчи гуруҳ бир неча кучлар ўртасида янгидан шаклланади. Куч структура етакчилари, етакчи партиялар, ҳукумат ва маҳаллий ҳокимлар ҳам тубдан янгиланади.

Лекин шакли ўзгаргани билан маъно ўзгармайди! Жээнбеков ҳокимиятга келганидан тортиб Матраимовлар билан Атамбаев гуруҳи ўртасида қолди. У Матраимовларни танлади ва Атамбаевдан бош тортиб, уларни қамоққа олди. Кейинчалик Матраимовлар билан президентнинг укаси Аслбек Жиянбековнинг гуруҳи ўртасида талаш-тортишлар бўлиб, сайлов олдида президент икки гуруҳ ўртасида қолди.  Ҳар бир гуруҳ президентни ўз манфаати томон тортиб, уни бошқарувда ўз таъсири остида бўлишини хоҳлашар эди.  

Янги шаклланиб келаётган гуруҳ ҳам, улардан ўзгача эмас. Булар ҳам президентни ўз таъсири остида, фақат ўзларининг манфаати томон юришга мажбурлашмоқчи. Бу боши берк кўча бўлиб, сиёсий кучлар ва партиялар ўз манфаатлари рўёбга чиққунига қадар халқ кучидан фойдаланишади. Ҳозир қочиб бораётган гуруҳ ҳам аввал худди ҳозиргилари сингари халқни алдаш йўли билан ҳокимиятга келган эди. Янги келаётганлари ҳам, кўп вақт ўтмай аввалгилари сингари золимларга айланишади.

Ўзгариши мумкин бўлган нарса фақат жамиятнинг сиёсий тафаккуридир. Ҳар сафар ҳокимият алмашгани сари жамиятимизга Ғарб дунёқарашига мансуб ёшлар кириб келяпти. Бу эса, кейинги давлат ағдарилиши Украина ёки Белорусия вариянти сингари давом этиши мумкин эканидан дарак беради.

Бу демократия ақидасига асосланган капиталистик бошқарув системасининг касофати бўлиб, халқни ҳокимият, сиёдат (хўжайинлик) эгаси деган пуч, ёлғон асослар билан бошқарув оқибатидан келиб чиқади. Чунки ҳокимиятни халқ бошқариши амалда мумкин эмас! У бошқарувни сайлов орқали шахсларга топшириш ҳуқуқига эга халос. Сиёдан ҳам халқники эмас, у қонунники бўлиши керак. Қирғиз сиёсатчилари ҳам дунё сиёсатчилари сингари ўз халқини демократия билан алдаб, ундан салтанатни бузуқ сайловлар йўли билан тортиб олиб, ҳокимиятдан шахслар, партиялар ва муайян гуруҳлар манфаати остида суистеъмол қилиб келишяпти.  

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here