Бузуқ ақлларни тўғрилаш мумкинми? (2)

209
0

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Бузуқ ақлларни тўғрилаш мумкинми? (2)

Ақлнинг бузилишига мантиқ ҳам сабаб бўлиши мумкин. Қадимгилар ҳам ақлни нима эканини билиш учун қаттиқ уриндилар. Бу уринишлар натижасида “мантиқ” илмига етиб келишди. Аслида мантиқ ақлий йўл эмас, балки фикрлашнинг бир услуби эди, яъни мантиқий изланиш фикрлаш устига эмас, балки ақлий тариқат устига қурилган изланишнинг услубларидан биридир.

Мантиқий изланиш шундан иборатки, бир фикр (суғро-кичик масала)нинг устига бошқаси (кубро-катта масала)ни қўшиб идрок этиш ҳамда шу орқали муайян натижага етиб боришдир. Мантиқда асосан учта бўлак: “суғро”, “кубро” ва “натижа” бўлади. Масалан, суғро: ёзув тахтаси ёғочдан. Кубро: ҳар қандай ёғоч ёнади. Демак, ёзув тахтаси ёнади.

Мантиқ услубидан фойдаланиш мумкин, лекин фикрларни тўғри ёки нотўғрилигига асос қилиш мумкин эмас, чункни мантиқда қарама-қарши ҳулосалар ҳам чиқиб қолиши мумкин. Масалан: Қуръон Аллоҳнинг каломи, Аллоҳнинг каломи эса қадим, демак Қуръон қадимдир. Ёки Қуръон араб тилида, араб тили эса яралган, демак Қуръон ҳам яралган.

Шунинг учун “мантиқ”да хато юз бериши, натижалари саҳиҳ бўлмаслиги мумкин. Унда масаланинг саҳиҳлиги, таркиби саломат бўлиши шарт қилинса-да, бир масала (суғро) иккинчи бир масала (кубро) устига қурилганлиги учун натижа шу икки масала (суғро-кубро)нинг саҳиҳлигига асосланади. Бу масалаларнинг саҳиҳлиги эса кафолатланмаган. Чунки натижа бевосита ҳисга эмас, балки бир масала (суғро)ни иккинчи бир масала (кубро)га боғлашга суянади. Демак, натижанинг саҳиҳлиги ҳам кафолатланмаган. Мантиқда ҳосил бўладиган нарса — у бир масалани иккинчи бир масалага боғлашда — маъқул (ақлга тўғри келадиган нарса)ларни маъқулларга тартиблаштириш ва ундан бошқа бир маъқулни келтириб чиқаришдир.

Масалан:

1. «банда шариат талаб қилган тартиб-интизомларга бўйсуниб яшаши билан Аллоҳ Таолони рози қилади». Бу ақлга тўғри келадиган биринчи масала.

 2. «Аллоҳ Таоло талаб қилган тартиб-интизомлар ҳизбнинг китобларида муфассал баён қилинган». Бу ақлга тўғри келадиган иккинчи масала, чунки ҳизбгина ҳозирги даврда инсон ҳаёти учун зарур бўлган шариат талабларини: иқтисод, ижтимо, бошқарув, таълим-тарбия, жазолар низоми кабиларни саҳиҳ ижтиҳод билан ишлаб чиқиб, китобларида далиллари билан баён қилган. Бу икки масалани қабул қилган инсон 3 чисини ҳам, яъни натижани ҳам сўзсиз қабул қилади.

3. «демак, ҳозирда ҳизб китобларини яхши билган, ўзлаштирган мўмингина Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт тарзига етаклашга қодир бўлади». Бу эса, ақли расо ҳар қандай инсон қабул қиладиган мантиқдаги мақул натижадир. Мантиқ асосида бу мавзуъни аксинча тушунтириш ҳам мумкин, масалан:

1. «инсонлар шариат талаб қилган тартиб-интизомларда яшамасалар Аллоҳ Таолони рози қилолмайдилар ».

2. «Аллоҳ Таоло талаб қилган тартиб-интизомларни ҳозирги замондаги янгиланиб бораётган ҳилма-ҳил муаммоларга ҳизбдан бошқаси муфассал баён қилган эмас».

3. «демак, ҳозирги кунларда ҳизб китобларини яхши билмаганлар, ўзлаштирмаганлар Аллоҳ Таоло рози бўладиган ҳаёт тарзига етаклашга қодир бўлолмайди, ҳатто ўз ҳаётиларида ҳам шариатга зид кун кечирадилар», чунки шаръий ҳукмлар Қуръон ва ҳадисларда келган бўлсада, лекин уни саҳиҳ ижтиҳод қилмасдан билиш мумкин эмас. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الْفَاسِقُونَ

Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар фосиқлардир. [5:47].

Ёки маҳсус (ҳис қилинган нарса)ларни маҳсусларга тартиблаштириш ва ундан бошқа бир маҳсусни келтириб чиқариш жорий бўлади. Аммо маъқулларни маъқулларга тартиблаштириш хатога йўлиқишга, натижа зиддиятларга олиб бориб, ҳатоларга ўралашиб қолишига, масалалар ва маъқул натижалар силсиласи воқеда борлиги жиҳатидан эмас, фараз ва тахмин жиҳатидан ўта кенгайиб кетишига олиб келади. Ҳатто бу масалаларнинг охирги йўли кўп ҳолларда хомхаёл ва аралаш фикрлардан иборат бўлади. Шунинг учун маъқулларни маъқулларга тартиблаштириш жорий бўладиган масалалар билан далил келтириш тойиб кетишга олиб боради. Масалан, мантиқий жиҳатдан айтиладики: «Қуръон — Аллоҳнинг каломи, у пайдо бўлишида кетма-кет келувчи тартибли ҳарфлардан таркиб топган. Кетма-кет келувчи тартибли ҳарфлардан таркиб топган ҳар бир калом пайдо бўлган нарсадир. Демак, Қуръон пайдо бўлган нарса, яъни махлуқдир». Масалаларни бундай тартиблаштириш ҳисга бўйсунмайдиган, ақл баҳс қилишга ва унга ҳукм чиқаришга қодир бўлмайдиган натижага олиб боради. Шунинг учун у воқеий эмас, фаразий ҳукмдир. Бундан ташқари, у ақл баҳс қилишдан қайтарилган ишлардандир. Чунки Аллоҳнинг сифати ҳақидаги баҳс унинг Зоти ҳақидаги баҳсдир. Аллоҳнинг Зоти ҳақида баҳс қилиш эса мутлақо мумкин эмас. Бундан ташқари, мантиқнинг ўзидан бу натижага хилоф натижа келиб чиқиши мумкин. Айтиладики, Қуръон Аллоҳнинг каломи ва унинг сифатидир. Аллоҳнинг сифати бўлган ҳар бир нарса қадимийдир. Демак, Қуръон қадимий бўлиб, махлуқ эмас…

Шундай қилиб, маъқулотларни маъқулотларга тартиблаштириш натижасида жуда кўп масалаларда бир-бирига зид ва ниҳоятда ноаниқ бўлган натижаларга дуч келинади. Аммо маҳсусотларни маҳсусотларга тартиблаш эса қўйилган масалаларда ҳам, натижада ҳам ҳисга бориб тақалса, натижа тўғри бўлади. Чунки у ўз масалаларида ва натижада масалаларни тартиблашгагина эмас, балки ҳисга суяняпти. Лекин ҳақиқатга етишдаги бу суяниш масалаларни тартиблашга асосан бўлади. Ҳис эса масалалар ниҳоясига етган нарсада акс этади. Гоҳида бир масала бир нарсани тасдиқлайди деб гумон қилинади. Воқе эса уни бу нарсага мувофиқ эмаслигини кўрсатади. Ёки бир масаланинг зоҳирий ҳукми саҳиҳ кўринади. Воқеси эса хато бўлади. Шундан унинг тўғрилиги тушунилади. Гоҳида натижа тўғри, лекин натижа келиб чиққан масалалар хато бўлади. Натижанинг тўғрилигидан масалаларнинг тўғрилиги тушунилади ва ҳоказо. Масалан, Испания аҳолиси мусулмон эмас. Қайси мамлакатнинг аҳолиси мусулмон бўлмаса, у исломий мамлакат эмас. Демак, Испания исломий мамлакат эмас. Бу натижа хатодир. Унинг хатолиги иккинчи масаланинг хатолигидан келиб чиқяпти. Қайси мамлакатнинг аҳолиси мусулмон бўлмаса, у исломий мамлакат эмас деган сўз хатодир. Чунки мамлакатда Ислом билан ҳукм юритилса ёки аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлса, у исломий мамлакатдир. Шунинг учун натижа хато бўляпти. Демак, Испания исломий мамлакатдир. Яна бир мисол, Америка иқтисодий жиҳатдан юксалган мамлакат. Ҳар бир иқтисодий жиҳатдан юксалган мамлакат уйғонган мамлакатдир. Натижа: Америка уйғонган мамлакатдир. Бу натижа Америкага нисбатан тўғри. Лекин масаланинг бири тўғри эмас. Чунки ҳар бир иқтисодий жиҳатдан юксалган мамлакат уйғоқ мамлакат саналавермайди. Балки фикрий жиҳатдан юксалган мамлакат уйғоқ мамлакат ҳисобланади. Бу каби натижаси тўғри бўлиб чиққан масаладан, бу натижа олинган бошқа масалалар ҳам тўғри деган тушунчага борилади. Шунга кўра Қувайт, Қатар ва Саудия Арабистони уйғоқ мамлакат ҳисобланиш керак бўлиб қолади. Чунки улар иқтисодий жиҳатдан юксалган. Лекин аслида булар уйғоқ мамлакатлар эмас. Демак, натижаларининг тўғрилигига қараб масалаларнинг тўғрилиги тушунилади. Ваҳоланки, масалаларнинг тўғрилиги кафолатланмаган. Чунки унда кўпинча хатоликлар юз беради. Шунинг учун ҳужжат барпо қилишда мантиқий асосга суяниш мутлақо хато. Лекин бунинг маъноси мантиқ орқали етилган ҳақиқат хато ёки мантиқ орқали ҳужжат барпо қилиш хато дегани эмас. Балки бунинг маъноси ҳужжат барпо қилишда мантиқий асосга суяниш ва мантиқни асос қилиш хато демакдир. Ҳужжат ва далилда ҳисни асос қилиш лозим. Мантиқ билан эса унинг ҳамма масалалари тўғри бўлса, у ва унинг натижаси ҳисга бориб тақалсагина ҳужжат келтириш мумкин. Натижанинг тўғрилиги фақат масалаларнинг тўғрилигидан келиб чиқади. Лекин унда хатога учраш ҳоллари мавжудлиги ҳужжат барпо қилишда уни асос қилмасликни тақозо этади. Чунки унинг баъзи суратларида аниқ далил келтириш мумкин бўлса-да, унда ҳар қандай зонний асос каби хатога тушиб қолиш мумкин. Шунинг учун ҳужжатда ҳисни асос қилиш керак. Чунки ҳис нарсанинг мавжудлигидаги барча қатъий асосга каби унга хато аралашиб қолиши мумкин эмас.

Демак, ҳар кандай ҳулосаларни ақлан текшириб кўриб, кейин ўз муносабатимизни билдириш билан хатоларга тушиб қолишдан сақланган бўламиз. Масалан, Ўрта Осиё давлатлари демократик давлатлар деган ҳулосани мантиқий йўллар билан халққа сингдирилмоқда, яъни 1. Демократия – халқ ҳокимияти дегани. 2. Ўрта Осиёда ҳам ҳаётни тартибга соладиган қонунларни, кимга кандай ҳуқуқ-салоҳиятлар берилишини халқ ўзларидан вакил қилган депутатлар ишлаб чиқади, ҳамда ким раҳбар бўлишини халқ сайловлар орқали тайин қиладилар. 3. Демак, Ўрта Осиё давлатлари демократик давлатлардир. Аслида бу юртларда умуман халқнинг талаби инобатга олинмайди. Алдов йўллар билан ҳукмга келиб олган гуруҳ, асосан президентлик мавқейини эгаллаган золимлар ўз хоҳшини мажбурий ижро қилдирадиган диктатура давлатларидир. Ёки Ўрта Осиё халқларининг кўпчилиги мусулмонлар ҳисобланади. Аслида буларнинг купчили ўз Исломидан беҳабар. Лекин бу нарса яширилади, ҳаётнинг шахсий масалалардан бошқа ҳамма соҳасида Ислом четлатилади, ҳатто мактабларда Ислом ўргатилмайди, иҳтиёрий равишда Исломни ўргатаётганларга тазйиқлар қилинади, яъни мантиқ йўли билан мусулмонларни ҳақиқатдан чалғитадилар. Яна бир мисол, 1. Кимки шаҳодат калимасини айтса мусулмон. 2. Ўрта Осиё халқлари шаҳодат калимасини айтадилар, ўликларини жаноза билан кўмадилар, оилаларини никоҳ билан бошлайдилар. 3. Демак, улар мусулмонлардир. Тўғри улар ҳукман мусулмон, лекин Ислом ҳаётнинг ҳамма соҳасига ечим берган ва ўшанга бўйсунишни талаб қилган, ҳатто битта қатъий ҳукмни инкор қилиш кофирлик эканлиги эътибордан четлатилади. Исломини тушунмаган халқ куфр найрангларини англамасдан Исломнинг демократияга мослаштирилган қисмига рози бўлишиб келмоқдалар. Бу эса Исломни бузиш ҳисобланади ва икки дунё хорлигини келтириб чиқаради. Аллоҳ Таоло айтади:

ثُمَّ أَنْتُمْ هَؤُلَاء تَقْتُلُونَ أَنفُسَكُمْ وَتُخْرِجُونَ فَرِيقًا مِنْكُمْ مِنْ دِيَارِهِمْ تَتَظَاهَرُونَ عَلَيْهِمْ بِالْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَإِنْ يَأْتُوكُمْ أُسَارَى تُفَادُوهُمْ وَهُوَ مُحَرَّمٌ عَلَيْكُمْ إِخْرَاجُهُمْ أَفَتُؤْمِنُونَ بِبَعْضِ الْكِتَابِ وَتَكْفُرُونَ بِبَعْضٍ فَمَا جَزَاءُ مَنْ يَفْعَلُ ذَلِكَ مِنْكُمْ إِلَّا خِزْيٌ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ الْقِيَامَةِ يُرَدُّونَ إِلَى أَشَدِّ الْعَذَابِ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ

Кейин эса сизларнинг ўзингиз бир-бирингизни ўлдирмоқдасиз, ўз тоифангиздан бўлган бир гуруҳни диёрларидан ҳайдаб, уларнинг устида гунох ва зулм билан бир-бирингизга ҳамкорлик қилмоқдасиз. Агар улар сизларга асир ҳолда келишса, товон тўлаб қутқариб ҳам оласиз. Ҳолбуки, уларни хайдаш сизларга ҳаром қилинган эди. Ё китобнинг бир қисмига ишониб, бир қисмини инкор қиласизми? Ораларингдан ким бу ишни қилса, унинг жазоси бу дунёда расво бўлиш, қиёмат кунида эса қаттиқ азобга дучор қилинадилар. Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмасдир.[2:85].

وَأَنْ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ أَنْ يُصِيبَهُمْ بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ وَإِنَّ كَثِيرًا مِنْ النَّاسِ لَفَاسِقُونَ(49)أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنْ اللَّهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ

(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ Сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг! Агар (Сизнинг ҳукмингиздан) юз ўгирсалар, билингки, Аллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда. Шубҳасиз, одамлардан кўплари итоатсиздирлар. Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?! [5:49,50].

Аслида, ҳар қандай муаммонинг ечимини Исломдан олиш ва ўша ҳукмга бўйсуниш, ҳатто бу ҳукмга рози бўлиб, уни ҳақ деб билиши ва унга нисбатан кўнглида ғилли-ғаш қолмаслиги билан инсон мўмин бўлар эди. Шунинг учун ақл нематини ишлатишни Аллоҳ Таоло фарз қилди, чунки ақлни ишлатмаган инсон ҳақиқатларни билолмайди, ҳайвонлар каби кун ўтказиш билан овора бўлиб қолади. Аллоҳ Таоло айтади: 

فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

„Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“. [4:65]

Ғариб Муслим

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here