Қурбон ҳайити табриги

159
0

Қурбон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд…

 Қадрли Қирғизистон мусулмонлари, ер юзидаги жамийки мусулмонларни, шу жумладан сизларни Қурбон ҳайити билан табриклаймиз. Аллоҳ Субҳанаҳудан бу ҳайитни барча мусулмонлар учун яхшилик ва раҳмат ҳайити айлашини ҳамда шонли ва барокотли қилишини сўраймиз.

 Қадрли мусулмонлар, гувоҳи бўлиб турганингиздек, кофир мустамлакачилар бу йил пандемия баҳонаси ортидан кўплаб исломий маросимларимизни бажаришга тўсиқлар пайдо қилишди. Қурбон ҳайити намози ўқилмаслиги ва одамлар тўпланиб байрам қилмасликлари ҳам мана шу тўсиқлар жумласидандир. Аммо уларнинг мақсадлари шубҳасиз завол топади.

 Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

“Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир”.  [9:32]

 Кофир давлатлар, уларнинг исломий юртлардаги ҳокимларидан иборат малайлари ва ғарб ҳазорати билан заҳарланган мусулмон фарзандлари, шунингдек, пул эвазига кофирларга ёлланган кимсалар томонидан Исломга, унинг қонун ва ҳукмларига ҳамда даъватчиларига қарши олиб борилаётган курашларга қарамай – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин – Ислом Уммати кундан-кунга Ислом ва унинг ҳукмларига қайтишга янада кўпроқ яқинлашиб боришмоқда ва Халифалик давлатининг қайтишига бўлган истаклари янада тобора кучайиб бормоқда. Умматнинг Халифаликни тиклаш ва Аллоҳнинг ҳукмларини ер юзига қайтариш учун ҳаракат қилаётган даъватчиларга “лаббай” деб жавоб бериши ҳам барган сари кучайиб бормоқда.

 Эй даъаватчи биродарлар, бу сизнинг муваффақиятингиз, бу сизнинг ҳаракатингиз натижасидир. Эй биродарлар, сизлар мана шу Буюк Умматнинг бир бўлаги, бўлганда ҳам олдинги сафдаги бўлагисизлар. Чунки, сизлар Халифаликни қайта барпо этиш учун ҳаракат қилувчисизлар. Сизлар бу йўлда бунга қадар ҳам “экстермизм” баҳонаси ортидан кофирлар ва уларнинг малайлари томонидан таъқиб қилиб келингансиз. Ҳозир ҳам таъқиб қилинмоқдасиз.

 Бироқ, кофирларнинг ғаразгўй ҳужумлари, золим ҳукмдорларнинг таъқиблари, ризқ йўлларини тўсиб қўйишлари – буларнинг барчаси сизларни сустлаштирмади аксинча – сизлардаги қувват, ғайрат ва ҳаракатни кучайтирди. Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

الَّذِينَ اسْتَجَابُوا لِلَّهِ وَالرَّسُولِ مِنْ بَعْدِ مَا أَصَابَهُمُ الْقَرْحُ لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا مِنْهُمْ وَاتَّقَوْا أَجْرٌ عَظِيمٌ

الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ

“Улар Аллоҳ томонидан бўлган неъмат фазлу карам ҳақида ҳамда ўзларига жароҳат – мусибат етганидан кейин ҳам Аллоҳ ва Пайғамбарига бўйсунган мўминларнинг ажри-мукофотини Аллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар. Улар орасидаги чиройли итоат қилган ва Аллоҳдан қўрққан зотлар учун улуғ ажр-мукофот бордир. Ундай зотларга айрим кимсалар: “Албатта, одамлар сизларга карши лашкар тўплаган. Бас, улардан қўрқингиз!”- деганларида, уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: “Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!”, дедилар”.  [3:172-173]

Эй биродарлар, Аллоҳнинг нусрати яқин, ин ша Аллоҳ.

Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ بِنَصْرِ اللهِ يَنصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

“Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) хоҳлаган кишиларига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. [30: 4-5]

 Яна бир бор Қурбон ҳайитинглар муборак бўлсин.

 Ҳизб ут-Таҳрир – Қирғизистон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here