Польша ва Украина “Шимолий оқим-2”га қарши бирлашди

77
0

Польша ва Украина “Шимолий оқим-2”га қарши бирлашди

 Польша ва Украина “Шимолий оқим-2” га қарши кучларни бирлаштиришга келишиб олишди. Бу ҳақда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Польша пойтахтида бўлиб ўтган учрашувдан кейин маълум қилди.

 Ташқи ишлар вазирларининг сўзларига кўра, Варшава ва Киевнинг мақсади — газ қувури лойиҳасини амалга оширишга халақит беришдир. Унда сиёсатчилар Европанинг энергетик хавфсизлигига таҳдидни кўрдилар. Дмитрий Кулеба ва Яцек Чапутович мамлакат қандай аниқ чоралар кўриши тўғрисида аниқ маълумот бермади.

 Изоҳ: Россиядан Европага газни эскпорт қилувчи “Шимолий оқим” газ қувури 2011 йилда ишга туширилган. Унинг иккита қувури Болтиқ денгизи туби орқали Россиянинг Виборг шаҳридан Германиянинг Грайфсвальдигача давом этади.

 Айни дамда “Шимолий оқим-2” иккинчи газ қувурининг қурилиши давом этмоқда. У Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга қадар умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газни етказиб берадиган иккита қувур линиясини қуришни кўзда тутади.

АҚШ ушбу лойиҳага фаол қарши чиқиб, у ўзининг суюлтирилган табиий газини Европа Иттифоқи, шунингдек, Украина ва бир қатор Европа давлатларида тарғиб қилмоқда. Бундан ташқари, агар ушбу лойиҳа амалга ошадиган бўлса Россиянинг  Европада сиёсий таъсири кучаяди. Бу эса АҚШ учун исталмаган ҳолат. Шу сабабли ҳам Америка бу лойиҳа амалга ошмаслиги йўлида бор имкониятини ишга солмоқда. 2019-йили АҚШ “Шимолий оқим-2” қувури қурилишида қатнашган Европа кемаларига қарши санкциялар қўллаган ва лойиҳа йўлига тўсиқ қўйган бўлса, эндиликда Европадаги ўзига тобе ҳукуматлар орқали лойиҳага қарши туриш йўлига ўтди.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here