Пандемия Қирғизистон: Қарзларнинг шартлари ва қарздорлик асирлари

112
0

Пандемия Қирғизистон: Қарзларнинг шартлари ва қарздорлик асирлари

 Қирғизистон ҳукумати бунга қадар йил охиригача қарийб 650 миллион доллар атрофида қарз олишини айтиб келган эди. Эндиликда бу рақам 742 миллион долларга чиқди. Ҳозирги пандемия шароитида ушбу қарзлар орқали икки катта фалокат томон кетаётганимизни кўришимиз мумкин. Биринчиси, мустамлакачилар узоқ вақтдан бери олиб боришаётган – қарзга ботириш орқали бойликларимизни тортиб олиш ва халқимизни қул қилиш сиёсатини давом эттиришмоқда. Иккинчиси, “глобалистлар” (яъни, мустамлакачи-капиталистларнинг) дунё аҳолиси сонини қисқартириш, хусусан, мустамлака остидаги учинчи дунё мамлакатларининг аҳолиси сонини кескин қисқартириш сиёсати давом этмоқда.

 Буларни ҳозирги пандемия шароитидаги қарзлар мисолида кўриб чиқайлик. Биринчисига тўхталадиган бўлсак, олинадиган 742 миллион доллар қарзнинг 506 миллион бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади. Бошқача айтганда, иш ҳақи, пенсия, нафақа ва бошқаларга сарфланади. Бу эса қарз олиб тарқатиб бериб ўтираверамиз дегани.

 Ушбу қарзларнинг навбатдаги катта қисми тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга сарфланади. Оддий қилиб айтганда бу қуйидагича бўлади. Барчамизга маълумки, бизда тадбиркорлик деганда кичик ва ўрта бизнес назарда тутилади (бизда иқтисодий ривожланишнинг асосий омили бўлган оғир саноат мавжуд эмас). Биздаги кичик ва ўрта бизнес эса мустамлакачилар олиб келган бизнеслар билан ҳеч қачон рақобатлаша олмайди. Шунинг учун булар иқтисодимизни инқироздан олиб чиқадиган нарса эмас. Улардан фақат ҳокимларни боқаётган бир нечта компанияларнинг иши юришади. Улар паст фоизли ставкалар билан катта миқдорда қарз олишади. Табиий бойликларимизни хом ашё шаклида арзон гаровга сотишади, ишчи кучимиздан арзон фойдаланишади. Солиқлардан ҳам озод қилинишади. Кейинчалик, қарзни тўлаш вақти келганда сунъий равишда банкрот қилинади ва қарз давлат зиммасига ўтади. Давлат эса халқ зимасига юклайди. Бу бугунги кунда дунёда ҳукмронлик қилаётган мустамлакачи капитализмнинг табиатидир, ундаги механизмнинг ўзи мана шундай.  

 Олинаётган қарзлар ичида пандемияга қарши ишлатиладигани ҳам бор. Бироқ, бу озгина миқдорни ташкил қилади, бунинг сабаби глобалистларнинг мақсадига боғлиқ. Юқорида иккинчи ҳалокат бу – глобалистларнинг мақсади дунё аҳолисини қисқартириш эканлигини айтиб ўтган эдик. Келинг, буни биргаликда кўриб чиқамиз.

 Ҳозирга қадар чет элдан 330 миллион доллар олинган. Қолгани кейинги траншлар билан келади. Олинган маблағнинг 113 миллион доллари тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ажратилса, коронавирусга қарши тиббий жиҳозларга атиги 13 миллион доллар (!) ажратилган. Бу нимани англатади? Демак, бу қарзларнинг ҳеч бири аҳолининг соғлиги учун мўлжалланмаган. Ушбу қарзлар халқаро ташкилотлар томонидан қўйилган шартлар бажарилган тақдирдагина берилади. Биринчи траншлардаги шартлар бажарилсагина кейинги траншларга йўл очилади.

 Шу ўринда ҳозир фойдаланаётган қарзларимиз учун қандай шартлар қўйилганига бир назар ташлаб ўтайлик. Коронавирус пандемия деб эълон қилингач ЖССТ ўз “тавсиялари”ни чиқарди ва давлатларни ўзи белгилаган карантинга мажбур қилди. Бу айниқса, учинчи дунё мамлакатлари иқтисодиётига ҳалокатли зарба бўлди. Улар шошилинч тарзда халқаро ташкилотлардан қарз сўрай бошлашди. Мана шунда мустамлакачилар ўз мақсадлари йўлида пандемия шароити учун тузган режаларини амалга оширишга киришдилар. Уларнинг мақсади вирус туфайлими ёки унинг оқибатларидан келиб чиқадиган инқирозлар орқали бўладими – қисқаси, аҳоли сонини қисқартишдан иборат эди. Ушбу мақсад уларнинг давлатларга бераётган қарзлар эвазига қўйилган шартлар ортида яширинган.

 Буни Қирғизистон мисолида кўриб чиқайлик. Қирғизистон бу қарзларга эришиш учун улар қўйган шартларни қабул қилди. Масалан, вирус юқтирган одамлар тўғрисидаги маълумотларни бутунлай махфий қилди. Баъзи одамларнинг “мен касал эмасман” деган видеоларини “силжитиб” чиқариб қўйишди. Сўнг троллари орқали “вирус йўқ” деган маълумот тарқатишди ва одамларда вирусга нисбатан ишончсизлик пайдо қилишди. (Бу одамларни сунъий касал қилиши ҳам мумкин эди, чунки, вируснинг кириб келиш сценарийсининг ўзи сохта эди). Аслида сўнгги вақтларда бўлгани каби, қаттиқ оғриб ётган одамларни, уларнинг насиҳатлари оммага очиқ эълон қилиниши ва одамларга вирус хавфини аниқ кўрсатиш керак эди. Афсуски, бунинг акси бўлди. Натижада фавқулотда ҳолат бекор қилиниши билан одамлар “бўшалиб” кетишди. Уларга вирус тарқалгунга қадар атайин вақт берилди. Бунга қарши ҳақиқий кураш олиб борилмади. Натижада вирус кенг тарқалди (у қасддан тарқатилган бўлиши эҳтимоли ҳам мавжуд).

 Вирус тарқалганидан сўнг нима бўлди? Одамлар шифохона эшиги олдида пневмониядан ўлиб кетишди. Бироқ, улар коронавирусдан ўлганлар рўйхатига киритилмади. Агар уларни ҳам коронавирус тоифасига киритилса, у ҳолда шифохоналарга навбатсиз қабул қилиш, бепул даволаш керак бўлар эди. Бунинг учун бюджетдан ҳаражат талаб қилинади. Қарзлар траншини олиш учун эса бюджет ҳаражатларини қисқартириш шарт. Аслида, коронавирус охир-оқибат пневмонияга олиб келиши дунё тажрибасидан маълум эди. Шунинг учун барча воситалардан фойдаланган ҳолда унга тайёргарлик кўриш керак эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти буни билмаганми? Қирғизистон ҳукумати буни билмаганми?!.

 Юқорида маълум бўлганидек, олинган 330 миллион доллар қарзнинг атиги 13 миллионигина тиббий жиҳозлар сотиб олишга ишлатилган. Пневмония коронавирус сабабли келиб чиқишини фақат компьютер томографиясида аниқланади. COVID-19 ва пневмония бирлаштирилгунга қадар пневмониядан 600дан зиёд одам вафот этди. Иккиси бирлаштирилганда кунлик йўқотиш 83 кишигача етди. Бугунги кунга қадар COVID-19 дан 1329 киши вафот этди. Компьютер томографияси эса ҳатто ҳозир ҳам етарли эмас. Кеча, 27-июлда президент ва бош вазир ҳудудларни компьютер томографияси билан таъминлаш масаласини муҳокама қилишди. Бироқ, бу аппарат бундан кейин ҳам етарли бўлмайди.   

 Хулоса қилиб айтганда, мустамлакачиларнинг аҳоли сонини қисқартириш режаси амалга ошаётгани ва бизнинг ҳукуматдагилар уларнинг шартларини қабул қилиб, режаларини амалга ошираётганини кўришимиз мумкин.

 Эй мусулмонлар, сизлар хали ҳам Исломга юзланиш ўрнига мустамлакачиларнинг алдамчи тузоқларига алданиб юраверадиган бўлсангиз, у ҳолда кўрганиздан кўра кўрадиган балолар кўплигича қолаверади. Шунинг учун Исломингизни ўрганинг ва унга талпининг! Бу мустамлакачи-капиталистлар зулмидан қутулишнинг ягона йўли ҳамда дунё ва охират бахтининг калитидир. Кофир капиталистлар ҳозирги пандемия шароитидан ҳам Исломга қарши курашда фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабли таровеҳ, ифтор, Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити, жума ва ҳайит намозлари, ҳатто Ҳаж зиёратини ҳам пандемия қурбонига айлантиришмоқда. Сизлар Исломни маҳкам ушлаб, уларга қарши туринг! Агар қарши турмай, бир шартига итоат қилсанглар, кейинги талабларни қўйишади, натижада ҳеч нарсасиз қоласизлар. Бошқача айтганда, дунё ва охиратингларни қўлдан чиқарасизлар, бундан Аллоҳ сақласин…

Абдулҳакийм Қорахоний

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here