Исмаилова: Азимжон Асқаров ўзини Ўзбекистонда дафн этишларини васият қилган

346
0

Исмаилова: Азимжон Асқаров ўзини Ўзбекистонда дафн этишларини васият қилган

Қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилади. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига “Бир дуйно – Қирғизистон” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Тўлеқан Исмаилова маълум қилган.

Унга кўра, марҳум ҳуқуқ фаоли ўлими бўйича экспертиза натижалари 27 июль куни очиқланади, шундан сўнг рафиқаси Хадича Асқарова Азимжон Асқаровнинг васиятини бажариб, майитни Ўзбекистонда дафн этиш ниятида.

“27 июль куни биз Асқаровнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш бўйича музокаралар ўтказиш учун элчихонага борамиз. У хотинига ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтган ва мабодо оламдан ўтгудек бўлса, ўзини Ўзбекистонга дафн этишни сўраган”, деган Т. Исмаилова.

У ҳамкасбининг қамоқда вафот этгани муносабати билан ҳукуматни судга бермоқчи эканини, Қирғизистон қамоқхоналарида айби тегишлича исботланмай туриб жазо ўтаётган маҳкумлар кам эмаслигини қўшимча қилган.

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган 69 ёшли Азимжон Асқаров 25 июль куни Бишкекдаги 47-колонияда жон таслим қилган.

2016 йил апрелида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Қирғизистон расмийларини жалолободлик ҳуқуқ фаолининг ишини қайта кўриб чиқишга чақирган. Қўмита ўз қарорини ноқонуний қўлга олиш, қийноқлар қўллаш ва Азимжон Асқаровни оғир шароитларда сақлаб турилиши билан асослаган. Қирғизистон суди ишни янги ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиққан, бироқ ҳукмни ўзгаришсиз қолдирганди.

Таҳлил: Азимжон Аскаров миллий низо қурбонига айланди. У инсон одамларни тузум зулмидан шу тузумнинг инсон ҳақ ҳуқуқлари резолюцияларига мувофиқ ҳимоя қилишга ҳаракат қиларди. Баъзида шижоатланиб тузумнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан зулмларини бартараф қилишга киришиб, золим куч структуралари ва нуфузли орган ходимлари билан кескин курашга киришар эди.

2010 йили етакчи гуруҳ миллатчи тўда таъсири остида, яъни Ўзбек ва Қирғиз миллатчи етакчи гуруҳи муваққат ҳукумат билан бирлашиб Ўш воқеасини уюштиришди. Миллий адоватларни авжига чиқарган етакчи гуруҳ сиёсатчилари вазиятдан фойдаланиб, ўзларига ноқулай бўлган Ўзбек сепаратист сиёсатчи, бой-бадавлат ва бошқа ноқулай кучларни тозалаб ташлашга ҳаракат қилди. Улар бу мақсадларига етишда, Ўш воқеъасидан кейин пайдо бўлган миллий адоват ва низо муҳитидан фойдаланишди! Шулардан бири Азимжон Аскаров эди.

Энди “инсон ҳуқуқ ҳимоячилари” бирлашиб, Асқаровни ўлигини Ўзбекистонга олиб ўтишмоқчи. Улар Асқаровни тиригини турмадан чиқара олишмагач, ўлигини Ўзбекистонга олиб ўтишга эришиш билан, йўқотган обрўйларини тиклаб олишмоқчи. Лекин бу ҳаракат миллий адоватни қайта қўзилишига сабаб бўлиши ва икки давлат ўртасидаги миллий кескинликни пайдо қилиши мумкинлиги уларни қизиқтирмаяпти.

Аслида Асқаров миллат қурбонига айлангани йўқ. У тузум қурбонига айланди. Тузум ўзи пайдо қилган миллий адоватларлардан фойдаланиб, ўзига ноқулай шахс ва ташкилотлардан тозаланиб олди. Асқаров ўзи бутун умр хизмат қилган система қурбонига айланди десак тўғри бўлади!

Энди улар Асқаровнинг ўлигини кўмишга бермай, жасаддан ҳам ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб қолишмоқчи. Аслида маййитни кўмиш тирикларнинг вазифаси. Асқаров қандай одам бўлган тақдирда ҳам, у мусулмон эди. Уни қаерга ва қандай шарт-шароитларда кўмиш, ортида қолган биз мусулмонларнинг вазифамиздир. Ҳар қандай мусулмон, у хоҳ золим ёки фозил бўлсин фарқи йўқ, энди у маййит холос. Уни кафанлаб, шарий ҳукумга мувофиқ ерга бериш тирик мусулмонларни вазифаси.

Демократ куфр ҳуқуқ ҳимоячилари маййитни бир неча кунлардан бери ҳор қилиб, ўз мақсадлари йўлида ундан фойдаланишмоқчи. Биз бу динсиз одамларга мусулмон одам маййитини ташлаб қўйиб, хотиржам ўтиришимиз дуруст эмас! Буни муфтий ва уламолар кенгаши ҳам, жуда яхши билишади. Балки бу вазиятги шарий тус бериш, уларнинг зиммасидаги вазифасидир!

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here