Ўтиш даври ҳукумати эски режим изидан бориб, Халқаро Валюта Фондининг кўрсатмаларига бўйсунмоқда

76
0

Ўтиш даври ҳукумати эски режим изидан бориб, Халқаро Валюта Фондининг кўрсатмаларига бўйсунмоқда

Халқаро Валюта Фонди Судан иқтисоди структурасини ислоҳ қилиш учун Хартум ҳукумати билан шартнома имзолаганини маълум қилди. Ушбу фонднинг 2020 йил 23 июн сешанба куни чиқарган баёнотида айтилишича, Судан ҳукуматидан келгуси ўн икки ой ичида ушбу фонд назорати остида ислоҳот дастурини ижро қилиш талаб қилинади.

Маълумки, Халқаро Валюта Фонди бугунги кунда олам иқтисоди узра ҳукмрон бўлиб турган капиталистик низом муассасаларидан биридир. Шунинг учун у иқтисодда капиталистик асосга таянади ва у мустамлакачилик қуролларидан биридир. Йирик капиталистик давлатлар ушбу фонд орқали сиёсий жиҳатдан заиф бўлган Судан каби давлатларнинг ер ости бойликларини тўлиқ ўзлаштиради. Яна маълумки, ушбу фонд тақдим этаётган рецептлар ўз ишига мағлуб бўлган халқларнинг ҳаётини фаровон қилишга эмас, балки маҳаллий валютанинг олди-сотдидаги кучини йўқотишга қаратилгандир. Токи ваҳший капиталистик давлатларга керак бўлган юрт хом ашёларини ўғирлаш осон бўлсин. Халқаро Валюта Фонди эски режимга ҳам худди шу кўрсатмаларни иқтисодий ислоҳот номи остида берган эди. Жумладан ёқилғи, электр энергияси ва ноннинг нархини ошириш ҳамда Судан валютаси алмаштириш курсини эркинлаштириш кабилар… Ишдан олинган Башир режими ушбу кўрсатмаларни татбиқ қилгач, нархлар ошган, қашшоқлик кучайган ва валюта нархи тушиб кетган бўлиб, бу режимнинг қулашига олиб келган эди. Бугун эса, ўтиш даври ҳукумати худди шу чуқурга тушиб, Халқаро Валюта Фондининг ҳалокатли рецептларига бўйсунишда эски режим изидан кетмоқда.

Режим нон ва ёқилғи нархини оширгач, ҳаёт тоқат қилиб бўлмас жаҳаннамга айланди. Миллий валюта эса, инфляцияга учраб, микроскоп билан ҳам кўриб бўлмайдиган бўлиб қолди. Судан иқтисоди эса, парчаланиш арафасига келиб қолди. Лекин шунга қарамай, бугунги режим эски режим изидан бориб, Халқаро Валюта Фонди рецептларини ижро қилмоқда. Режим бунда 2020 йил 25 июн пайшанба куни Берлинда йиғиладиган донор давлатлардан умид қилмоқда.

Эй Судан аҳли! Сизлар бу ботқоқдан Роббингиз манҳажига қайтиш ҳамда ҳақ ва адолат давлати бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқалигина халос бўласиз. Халифалик иқтисодни Уммат фойдасига бошқаради, бойликларимизни талон-торож қилаётган мустамлакачиларнинг қўлини кесади ва ишларингизни сизларга хотиржам ва яхши ҳаётни рўёбга чиқарадиган даражада назорат қилади. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрирнинг фаолиятига қўшилинг, чунки унда сиз учун дунё ва охиратда яхшилик бордир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُون

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here