Ҳусийлар билан Сауд оиласи ҳокимлари ўртасида қандай ўхшашлик бор?!

93
0

Ҳусийлар билан Сауд оиласи ҳокимлари ўртасида қандай ўхшашлик бор?!

Ҳусийлар ўзларининг спутник каналлари, саҳифалари орқали ҳамда турли хитоблари орқали вақти-вақти билан кўриниб қоладилар. Уларнинг охиргиси қўзғолон газетасининг 2020 йил 25 июн пайшанба кунги сонидаги мақола бўлиб, унда Сауд оиласи ҳокимлари бу йил ҳожиларни Масжидул Ҳаром ва ҳаж ибодатидан ман қилаётгани ҳақида айтилган. Ҳусийлар яна Сауд оиласи ҳожиларни ибодатдан биринчи марта қайтармаётгани, бундан бир неча йиллар олдин ҳам сохта даъволар орқали ундан қайтарганларини таъкидлашди. Шунингдек, мусулмонларни Аллоҳнинг уйини зиёрат қилишдан тўсишнинг гуноҳи жиноятчи Сауд оиласи ҳокимларига тушиши ҳақида айтишди.

Ҳусийлар ўзларини Аллоҳнинг дини ҳимоячилари қилиб кўрсатсаларда, яхшилаб кузатган одам Ҳусийлар ва Сауд оиласи ҳокимлари ўртасида кўп ўхшашликлар бор бўлиб, бу уларни бир хил нарсага айлантириб қўйганига гувоҳ бўлади. Шундай экан, уларни бир хил нарсага айлантираётган ўхшашликлар нимадан иборат?

Аввало ҳар иккиси ҳам ҳукуматни эгаллаш учун шаръий йўл тутишмаган. Чунки ҳукуматга чиқиш учун шариатга хилоф равишда моддий куч ишлатишган. Ўз ортларидан жангнинг икки жабҳасида қатл қилинган ва жароҳатланганлардан иборат қурбонларни қолдиришган. Дарҳақиқат, Сауд оиласи ҳокимлари ўз қалъаларидан қандай чиқишган бўлса, Ҳусийлар ҳам шундай чиқишди. Бунда ҳар иккиси ҳам ҳукуматни эгаллашдан бошқа нарса ҳақида бош қотиришмади. Абдулазиз Абдурраҳмон Оли Сауд Риёзга қон тўкиб кириб боргани каби, Ҳусийлар ҳам ҳисобсиз одамларни қатл қилишди. Ҳусийлар ва Сауд оиласи ҳокимлари мусулмонларнинг қонини тўкишни ҳалол қилишди, ҳолбуки Аллоҳ Таоло уни ҳаром қилган эди.

Сауд оиласи ҳокимлари ўзларидан бўлмаган мусулмонларни кофир ҳисоблашди ҳамда уларнинг қонини тўкишди, номусини топташди ва мол мулкини талон-торож қилишди. Улар Маккага киришгач, у ердаги уламоларни ўзларини кофир дейишларига ва уларнинг қўлларида Исломга киришга мажбурлашди. Ҳусийлар эса, Абдулмалик Ҳусий бошчилигида агар мусулмонлар тавба қилишмаса, Ҳусийларга қўшилмаса ва уларнинг байроғи остида мусулмонларга қарши жанг қилишмаса, уларни мунофиқ дея айблашди.

Ҳар икки тараф, яъни Ҳусийлар ва Сауд оиласи ҳокимлари ҳукуматни олишда ички эмас, хорижий омилга суянишди. Сауд оиласи ҳокимлари барча ғалаёнларида инглизларга суянишган. Ҳусийларни эса, Америкаликлар олиб келган ва улар мусулмонлар омонлигини бошқалар қўлига топширишган.

Иккала гуруҳ ҳам Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритиш шиорини кўтаришган. Лекин Сауд оиласи ҳокимлари динни давлатдан ажратишга қарор қилишгач, ҳукумат Абдулазиз ва унинг авлоди учун бўлса, фатво чиқариш Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб оли шайх авлодига қолди. Ҳусийлар ҳам уларнинг изидан бориб, динни ҳаётдан ажратишга қарор қилишди. Натижада, бошқарув фуқаролик давлати, яъни «Замонавий Яман давлати»ники бўлди. Ушбу давлатдаги бошқарув икки қисмга бўлинди, биринчи қисм олий сиёсий кенгаш бўлса, иккинчи қисм қуръоний ҳаракат бўлди. Қуръоний ҳаракатга Саъда шаҳрининг Куфуф Мирон деган жойидан бўлган Абдулмалик етакчилик қилди.

Иккала гуруҳ ҳам аслида одамлардан алоҳида яхлит Уммат бўлган мусулмонларни бўлиб юборди. Сауд оиласи ўзларидан бошқа мусулмонларни залолатда ва шиа (шиалар Росулуллоҳ ﷺдан кейин бошқарув Али ибн Абу Толибга қолиши керак эди дейишади) деб ҳисоблайдиган салафлар минҳожи асосидаги салафийлик тушунчасини қабул қилишди ва унга чақиришди. Улар Аллоҳ Таолонинг қуйидаги

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعاً وَلَا تَفَرَّقُوا

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлангиз ва бўлинмангиз!» [Оли Имрон 103]

оятини ортга улоқтирдилар.

Қачон мусулмон юртларда янги ҳоким пайдо бўлса, Уммат уни собиқ ҳокимлар амалга оширган жиноят ва зулмларга чек қўяди ва оламлар Роббиси рози бўлган дин, яъни Ислом билан бошқаради деб ўйлади.

الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الْإِسْلَامَ دِيناً

«Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим» [Моида 3]

Лекин ўша ҳоким бошқарувга келгач, зулм ва жиноятларни олдингидан ҳам кўпроқ амалга оширар ҳамда мусулмонларни Ислом сийрати ва ҳидоятидан узоқлаштирар эди.

Албатта Исломий Уммат Ислом билан бошқарадиган, сафларни бирлаштирадиган ва Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини айтган инсонни мусулмон деб ҳисоблайдиган кишидан бошқасини хоҳламайди. Барча билиб қўйсинки, фақат иккинчи рошид Халифаликкина мусулмонларни жамлайди. Кофир давлатлар кеча Уммат ерларини босиб олиб, мусулмонлар орасида турли фитналар тарқатган ва уни майда давлатчаларга бўлиб юборган бўлса, Халифалик тиклангач, уни бирлаштиради. Халифалик тахминан юз йил ҳаётдан ғойиб бўлгандан кейин албатта қайтажак. Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Сўнг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», бу улуғ фарзга сизларни ҳам чақирамиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here