Озод этилган ерларда солинаётган солиқлар қўзғолон ва унинг аҳлига қарши жиноятдир

66
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Озод этилган ерларда солинаётган солиқлар қўзғолон ва унинг аҳлига қарши жиноятдир

Устоз Омир Солим қаламига мансуб

Шомда инсонларга турмуш тарзлари ва уй-жойлари борасидаги тазйиқлар кучайгандан кучайиб бормоқда ва бу қўзғолондаги воқеа-ҳодисаларни кузатиб бораётган кишига сир эмас. Уларнинг ўз уй-жойларидан ажрашлари, қочқинга айланиб, жамлоқларда яшаётгани етмагандек, устига-устак, Сурия шимолининг озод этилган минтақалардаги Инқоз ҳукумати билан ўтиш даври ҳукумати уларнинг озиқ-овқат, техника ва бошқа нарсаларига солиқлар, тўловлар солишни тўхтатишмаяпти. Бундан олдин эса, одамлар устидан зўравонлик ва ҳукмронлик қилишга, ҳокимиятларини тортиб олишга уринишди, қалбларидаги қўзғолон оловини ўчирмоқчи бўлишди. Бу қилмишларни қонхўр режимни ағдаради ва бизни зулму зўравонликдан, хорликдан қутқаради, дея халқнинг умидига айланган кимсалар содир этишяпти.

Хўш, бу ясама ҳукуматларнинг ва уларнинг Эрдоган Туркияси билан алоқа қилувчи жангчи гуруҳларининг онгли тарзда интилаётган мақсади нима?! Сурия шимолидаги қўзғолон минтақаларида қолган халқларга бунчалик тазйиқ ва босимларни кучайтиришларидан нима кутилмоқда?!

Биз инсонларнинг қонхўр режимни ёмон кўришини яхши биламиз. Чунки бу режим уларни қатли ом қилиб, ўз юртларидан қувиб чиқарди. Улар бу режимнинг қўзғолон бошланишидан олдинги зулмидан қўрққанлари учун унинг ағдарилишини, илдизи билан қўпориб ташланишини дилларидан, ич-ичларидан хоҳламоқдалар.

Бунга қўзғолоннинг ҳашакка олов туташгандек ловуллаб аланга олганлигининг ўзи яққол далил. Ахир, қўзғолон аҳли бу жиноятчи режимдан қутулиш йўлида ўзларининг молу жонларини сарфладилар-ку?!

Ундан қутулиш фикри уларнинг ақллари ва қалбларида ҳамон мустаҳкам жойлашиб турибди. Шунинг учун халқ фарзандлари қалбидаги ушбу умиднинг ҳар бир жанг ва ҳужум пайтида янгиланиб келаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Келишувлар бандларидаги шартларни татбиқ қилиб, озод этилган айрим минтақаларни халқаро жиноятчи режимга топшириш учун сохта жанглар қилинди, ана шунда биз ўша топширилмоқчи бўлинаётган минтақалар аҳлини режимдан қочиб, унинг зулмидан қўрқиб, узоқ шимол томонга, озод этилган минтақалар ичкариларига кетаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу қонхўр режим ўртасида хор бўлиб яшашни истамай, ўзларининг уй-жойлари, мол-мулклари ва касб-корларини ҳам ташлаб кетаётганларини кўряпмиз. Бироқ у ерларда кўкракларига шамол тегмаяпти, аксинча «дўст» давлатлар билан алоқа қилувчи анави жангчи гуруҳлар ва ҳарбий ташкилотларнинг зўравонлигига дуч келмоқдалар. Булар ҳам етмагандек, озод этилган ерлардаги Инқоз ҳукумати билан ўтиш даври ҳукуматининг оғир солиқларига, ҳатто бир бурда нонлари учун солинган тўловларга, уларнинг соғлом бошқарув тушунчасидан мутлақо холи нодон ақллари зулмига дуч келмоқдалар!

Одамларнинг бу ҳукуматлар зулмидан безиб, улардан шикоят қилишаётганининг сабаби, анави жиноятчи режимни яхши кўришаётганини ҳамда зулматли мозийни қумсашаётганини англатмайди. Йўқ, балки бунинг сабаби шундаки, айнан зулмдан қутқаришини умид қилинаётган кишилардан кутилмаган зулм келмоқда, уларнинг солиқлари, тўловлари ва адолатсизликлари зарбасидан даҳшатга тушилмоқда. Биз бундай қилмишларнинг фақат битта изоҳини кўряпмиз, у ҳам бўлса, Шом аҳлига қарши психологик урушдир. Мақсад, уларнинг азм-қарорларини синдириш, ҳимматларини ўлдириб, мияларидаги режимни бутун илдиз ва аркону башаралари билан қўпориб ташлаш фикрини чиқариб-йўқ қилишдир.

Айтиш мумкинки, Шом қўзғолони бутун дунё тизимига, халқаро структура ва давлатлараро оилаларга қарши чиқди, ҳамма балонинг сабабчиси шулар эканини билган ҳолда ҳамда улар бутун инсониятга ваҳший капитализм бахтсизликларини тотдирганликларини англаган ҳолда уларга қарши кўтарилди. Шу боис, қўзғолон соф мақсади ва маълум даражада тиниқ мафкураси билан кўтарилди. Халқаро тизимни ағдариб, унинг ўрнига бутун дунёга ҳукмронлик қиладиган, қудрат ва мақтов эгаси бўлмиш Роббимизнинг изни ила, инсониятни зулматдан нурга чиқарадиган буюк Ислом давлатини қайта барпо этиш ғояси қўзғолон шиорларидан кўриниб турди. Шу сабабдан ушбу туб инқилобий қўзғолон бутун дунё давлатларини қўрқитди. Оқибатда, улар қўзғолон ва унинг аҳлига макр қилиш учун ўзларидаги мавжуд барча имкониятларини ишга солишди. Шом аҳлига қарши ҳам сиёсий ва ҳам ҳарбий тил бириктирув бошлангач эса, бу уларни қатор ўзаро ҳарбий тўқнашувларга, гуруҳларнинг ўзаро қирпичоқ бўлишига олиб келди… Орларига шахсий манфаат ва сохта лойиҳалар учун нопок сиёсий пуллар ёғдирилди. Натижада, қўзғолончилар қўзғолонни нафақат «озод этилган», ҳатто кишанланган тор минтақаларга чеклаб, кичайтириб қўйишди!

Ушбу тор минтақаларда эса, қасддан систематик равишда тазйиқ бошланди. Йирик озиқ-овқат манбаи ҳисобланган бепоён қишлоқ-хўжалик далалари режим қўлига топширила бошлади… Солиқ ва тўловларни жорий қилиш ва ёқилғини монополия қилиш билан одамлар мол-мулки таланадиган, ҳатто бир бурда нонларини ҳам тортиб олинадиган бўлди. Бу зулмлар фақат бир мақсадга қаратилди. У ҳам бўлса, одамларни ноумидлик, тушкунлик ва кутилмаган зарба вируси билан заҳарлаш. Чунки одамлар нажот кемасига чиққан пайтларида қароқчига дуч келсалар, мана шундай ноумидлик ва тушкунликка учрашлари табиий. Буларнинг барчаси Американинг сиёсий ечими учун амалий қадамларни бошлаш бўлиб, бу ечим Шом қўзғолонини ўлдириб йўқ қилишга ва Дамашқдаги қонхўр режимга қонунийлик тусини беришга қаратилган.

Ҳар бир ақлирасо инсонга яққол маълум бўлиб қолди: одамларга бу тазйиқ ва зулмлар қилиниши, ҳатто бир бурда нонини ҳам тортиб олиниши қасддан мунтазам равишда қилинмоқда. Токи, одамларга қаттиқ тазйиқ ўтказилиши натижасида улар бошлаган қўзғолонларидан пушаймон бўлишсин ва душманлари тўқиётган ҳар қандай ечим фитнасига рози бўлиш учун ён бериш ортидан ён беришлар тақдим этишсин.

Демак, бу очиқ халқаро тил бириктирув ва фитна ўйинидир. Шом аҳли бу ўйинни бузмоқлари даркор. Роббиларига қайтиб, Унинг мўминларни нусрат билан сийловчи эканига чуқур инонмоқлари, тортиб олинган қарорларига эга чиқмоқлари, қўзғолонларини «Аллоҳ учун, Аллоҳ учун», «Аллоҳдан ўзгага ҳаргиз тиз чўкмаймиз», «Етакчимиз то абад, сайидимиз Муҳаммад» каби шиорларни кўтарган илк сийратига қайтармоқлари лозим. Шунингдек, режимни барча аркону башаралари билан қўшиб тубдан қўпориб ташлаб, Ислом бошқарувини барпо этиш ғояларини қайта кўз олдиларига келтириб олмоқлари ҳамда давлатлар билан алоқа қилувчи гуруҳлар тизимини бузиб, кўзланган мақсадга элтувчи амалий қадамларни ташламоқлари ва битта сиёсий етакчилик ортидан юрмоқлари зарур. Ушбу етакчилик қўлида уларга халоскор бўладиган лойиҳа бор. Бу Роббилари рози бўлган ва «Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик», деб аталган лойиҳадир. Ана шундагина Аллоҳнинг бизга бўлган кафиллиги амалга ошиб, халоскорлик, куч-қудрат ва бу дунёю у дунё муваффақияти рўёбга чиқади. Зотан, бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетасининг 2020 йил 15 июл чоршанба кунги 295-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here