Мисрга бало унинг режимидан келмоқда, ресурслар етишмовчилигидан эмас

53
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мисрга бало унинг режимидан келмоқда, ресурслар етишмовчилигидан эмас

Устоз Саид Фазл қаламига мансуб

Ҳизб ут-Таҳрир – Миср вилояти матбуот бўлими аъзоси

Гўё коронавирус кризиси Миср режимига тайёр баҳона бўлиш учун юз бергандек. Гўё режимнинг юртдаги кризис ва муаммоларни бартараф этолмаётганига, уларга қарши курашиш ечимини беролмаётганига коронавирус тайёр баҳона бўлиши учун келгандек. Масалан, режим Халқаро Валюта Фондидан тўхтовсиз кредит олди, кредитни меъёрдан зиёд олгани учун Фонд Мисрга процент ставкасини ошириб қўйди… Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган улкан глобал ва маҳаллий иқтисодий тартибсизликлар манзарасида молиявий хавфлар юзага келишидан ва қарзларнинг ўсишидан огоҳлантирди. 2020 йил 8 июл куни «Арабий жадид» нашрида айтилишича, «Мисрнинг ташқи қарзи 2020 йил июн ойи охирида 124 миллиард долларга етган. Бундан олдин 2019 йил декабр ойида бу қарз 112.67 миллиард бўлган. Ундан олдин 2014 йил июн ойида эса, 46 миллиард доллар эди». Манбанинг 2020 йил 15 июндаги хабарига кўра, Миср Марказий банки чиқарган яқиндаги баёнотида жорий йилнинг дастлабки икки ойи ичида ҳукуматнинг жуда катта миқдорда пул босиб чиқаргани айтилади. Молия таҳлилчилари ва банкирлар кейинги ойларда, айниқса, кўплаб соҳаларда ишлаб чиқариш пасайган ва туризм тўхтаган бир пайтда, бундан ҳам кўпроқ ҳажмда пул босиб чиқарилиши мумкинлигини айтишди. «Арабий Жадид»нинг ўтган апрел ойи учун чиқарилган статистик маълумотларга таяниб хабар қилишича, январ ва феврал ойларида босиб чиқарилган пул ҳажми тахминан 14.4 миллиард Миср жунайҳини ташкил қилган. Йилнинг иккинчи ойи сўнггида чиқарилиб, муомалага киритилган нақд пулларнинг умумий ҳажми 559.15 миллиард Миср жунайҳини (34.5 миллиард долларни) ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2019 йил декабр ойи сўнггида 544.7 миллиард Миср жунайҳини ташкил қилган. Ўтган йилнинг феврал ойида босиб чиқарилнан нақд пуллар 480 Миср жунайҳини ташкил қилганини эътиборга олганда, ҳар йили босиб чиқарилаётган пуллар тахминан 79.1 миллиард Миср жунайҳига етган.

АҚШда чиқадиган «Форин полиси» журнали нашр қилган мақолада таъкидланишича, Мисрнинг Халқаро Валюта Фондидан тўхтовсиз кредитлар олаётгани Миср собиқ бош вазири Ҳозим Бабловий билан боғлиқдир. Чунки Робиа майдонидаги намойишчилар қирғинини назорат қилган бу кимса ҳозирда Фонд кўрсатмаларини ижро этиш ишига раҳбардир. Айни Фонднинг ижроий кенгаши ўтган 26 июнда Мисрга қўшимча 5.2 миллиард доллар кредит берилишига овоз берган. Ваҳоланки, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бунча маблағнинг коррупция амалиётларига нишон бўлиб қолаётганидан огоҳлантиришган. Аммо «Форин полиси» журналига кўра, бу маблағ Мисрнинг коронавирус пандемиясидан жиддий зиён кўрган иқтисодий муаммоларини қоплашга қаратилган, шунингдек, минглаб сиёсий маҳбусларга, шу жумладан, Америка фуқароларидан бўлган сиёсий маҳбусларга қийноқ қўлланишига бош-қош бўлаётган Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисийга ҳамон тарафдор кимсаларни мукофотлашга ҳам сарфланмоқда.

2020 йил 6 июнда «Қудс Арабий» газетасида таъкидланишича, Мисрдаги истеъмол моллари нархларининг йиллик инфляцияси ўтган май ойидаги 5 %га нисбатан июн ойида 6 %га тезлашган.

Буларнинг барчаси, Миср режими Шарқий Саҳрода олтин захираси кашф этилгани ва унинг қиймати бир миллион унциядан зиёд эканини эълон қилган бир пайтда содир бўлмоқда. Сал аввал эса, режим юртнинг табиий газ билан ўзини ўзи таъминлашига етарли бўлган миқдорда йирик газ топилганини маълум қилган эди. Режимга қарашли оммавий ахборот воситалари ҳозирда Мисрнинг ушбу ўзини ўзи таъминлашдан қандай ютуқни қўлга киритиши ҳақида ҳамда Сисийнинг юртни расман бошқарган 6-7 йил ичида қандай ютуқларни қўлга киритгани тўғрисида гапиришяпти.

Аслида Миср кризиси асло унинг камбағаллигида эмас. Бу – режимнинг даъвоси, холос. Юртдаги мавжуд бойлик ва ресурслардан ташқари, топилган биргина газ ва олтин бойлигининг ўзи режимнинг бу даъвоси ёлғонлигини очиб ташлайди. Чунки Миср қўлидаги мавжуд бойликлар нафақат унинг эҳтиёжларини қоплай олади, балки юртда бир дона ҳам камбағал фуқаронинг қолмаслигини ҳам таъминлай олади. Олтин конлари, газ ва нефт қудуқларининг Мисрнинг у четидан бу четига қадар ёйилганлиги, бироқ уларни Ғарбнинг трансконтинентал компаниялари талон-торож қилаётганлиги ҳақида Миср аҳли билмайди, фақат жуда оз киши билади, холос. Ҳали, бу юртнинг бошқа ер ости бойликлари ҳам бор. Ҳатто унинг оқ қуми ҳам қийматлидир. Сувайш канали ва унинг атрофини ўраб турган сув ҳавзалари ҳамда йирик балиқ бойликлари ҳақида айтмасак ҳам бўлади. Қишлоқ хўжалик ва унга алоқадор бошқа соҳаларни айтмай қўя қолайлик… Бу бойлик ва ресурсларнинг барчаси у ёқда турсин, фақат биттасигина бу давлатни қарз олмайдиган, балки қарз берадиган ва одамларга маблағ бериб, уларнинг эҳтиёжларини қондирадиган, бошқага муҳтож бўлмайдиган давлатга айлантиришга қодирдир. Миср ҳақиқатда ҳам шундай бўлган-ку ахир, қачон ва қандай қилиб бунга эришган?!

Миср Аллоҳ Азза Жалланинг ваҳиси билан ҳукм юритган икки замонда шундай бўлган. Биринчи, Аллоҳнинг пайғамбари Юсуф \ замонида, иккинчи Амр ибн Абдулазиз фатҳ қилиб, бу юрт ва унинг аҳлини Византия зулмидан озод этгандан сўнг Ислом билан ҳукм юритган замонда.

Юсуф \ замонида Аллоҳ инсонлар ишларини қандай бошқариш ва тартибга солишни Юсуфга ваҳи орқали билдирди, етти семиз сигир ҳақидаги туш таъбирини айтиб, инсонларга ёрдам бериш ва эҳтиёжларини қоплаш йўлини ўргатди. Агар Аллоҳ ушбу пайғамбарига ваҳи қилмаганда Миср бошқа мамлакатлар каби одамлари қашшоқ ва кунлик емишига ҳам эга бўлмаган давлатлар қаторида қолаверар эди.

Ислом келган замондан кейин эса, Амр ибн Абдулазиз бу юртга келганда унинг аҳли қул, бойликлари ҳам, ерлари ҳам йўқ, ҳатто яшайдиган уй-жойлари ҳам бўлмаган ҳолда топди. Миср Цезарнинг мулки эди. Мисрликлар кунлик емишлари муқобилида Цезарь учун деҳқончилик қилардилар. Ниҳоят, Ислом бу юртга фатҳ билан кириб, унинг аҳлига ўз ҳурриятларини, ерларини, диёрларини қайта олиб берди. Натижада, Миср ўз неъматларини бериб, ҳатто қурғоқчилик йилида Росулуллоҳ Aнинг Мадиналарини ҳам тўйдирди. Миср Ислом билан ҳукм юритилган даврлар мобайнида шу зайлда давом этди. Очкўз ва ваҳший капиталистик бошқарув келгач эса, юрт яна Исломдан олдинги замонга қайтди, яна унинг аҳли қашшоқ ва қулга айланди… деҳқончилик ва тижорат муқобилида кунлик емиш топадиган бўлиб қолишди, агар шуни ҳам топа олсалар.

Эй Кинона Мисри аҳли!

Капиталистик тузумдан келиб чиққан ва унинг эътиқодига асосланган ечимларни ҳар қанча синаб кўрманг, капитализм сизга ҳаргиз ҳалоскор бўлолмайди. Чунки бу тузум сиздан эмас ва у сизнинг табиат ва характерингизга зид. Билъакс, сизнинг ягона халоскорингиз табиатингизга мувофиқ келадиган ва ақидангиздан балқиб чиқадиган ҳақиқий альтернатив тузумдир. Ёлғиз ундагина сизнинг муаммо ва кризисларингизга ечим бор. Ёлғиз шу тузумгина бойликларингизни тўғри идора қилиб, сизга қайтаришга қодирдир. Ушбу тузумнинг асоси Аллоҳ нозил қилган ваҳи бўлиб, у Мисрга жон ва равнақ ато этган. Усиз бу юрт ҳеч ким бўлмаган, бундан кейин ҳаргиз ҳеч ким бўлолмайди. Бу Ҳизб ут-Таҳрир сизни кунларини тунларга улаб барпо этишга даъват қилаётган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумидир. Биз Аллоҳ Таолодан Миср армиясини ушбу Халифаликнинг нусрат берувчисига айлантиришини, Мисрни унинг энг буюк давлати ва марказий нуқтаси қилишини сўраб қоламиз.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]

Роя газетасининг 2020 йил 15 июл чоршанба кунги 295-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here