Ливия устида курашаётган кучлар қизил чизиқни босмоқдалар

62
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливия устида курашаётган кучлар қизил чизиқни босмоқдалар

Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

Ливияда халқаро ва регионал жиҳатдан қўллаб-қувватланган Ҳафтар кучларининг қўли баланд келиб турган бир пайтда, Туркия аралашувининг шиддати майдонда курашаётган кучлар ўртасидаги ҳарбий мувозанатни маълум даражада тиклади. Ҳафтар кучларини халқаро жиҳатдан Россия ва Франция очиқчасига қўллаб қувватлаётган бўлса, регионал жиҳатдан Миср, Саудия, Судан давлатлари, шу билан бирга, Францияга тобе баъзи Африка давлатлари қўллаб-қувватлаётган эди. Ҳафтар кучларига кўрсатилган ушбу қўллаб-қувватловлар, унга пойтахтнинг ўзини қуршовга олиб, уни сиқувга олишига имкон берганди.

Бу халқаро ва регионал давлатлар Ҳафтарни Американинг ижод маҳсули эканлигини, ҳатто уни ўзининг Ливиядаги кучли одами қилиб қўйганини англаб етишмаганда эди, уни қўллаб-қувватлашмаган бўларди. Буни англаб етишгани учун ҳам улар Ҳафтар тарафига ҳеч иккиланмай ўтишган. Чунки унинг тарафига ўтиш билан Америкага яқин бўлишларини билиб, шу орқали Американинг розилиги билан Ливиядан каттароқ улушни қўлга киритишмоқчи.

Бироқ афтидан Америка бугун ўзгача ҳисоб-китоб қилаётган кўринади. Бу ҳисоб-китоб халқаро кучларга, асосан, Францияга кутилмаган ҳол бўлса, Россия учун тарсаки бўлиб тушди. Зеро, илгари Америка қонуний ҳукумат деган баҳона билан Саррожнинг Вифоқ ҳукуматини зоҳирда қўллаб-қувватлаётган эди.

Ҳа, бугун Америка Туркиянинг ҳарбий вазнидан фойдаланиб, Халифа Ҳафтар кучларини орқага қайтарди ва Ливия пойтахтидан узоқлаштирди, сўнг унинг кучларини ҳам, қўллаб-қувватловчиларини ҳам рекорд даражада тез мағлубиятга учратди. Бу мағлубиятга Туркиянинг қудратли ҳарбий кучлари ҳамда суриялик жангарилар ёрдамида эришди. Чунки суриялик жангарилар ўзига хос жанговар қобилиятга ва юқори тажрибага эгалар. Ҳафтар кучлари билан рус ёлланма жангарилари ва бошқа ажнабий кучларни мағлубиятга учратишда етакчи роль ўйнаган томон мана шу жангарилар бўлди.

Американинг яшил чироғисиз Туркия Ливияга аралашмас эди. Американинг розилигисиз Туркия ҳам, бошқа давлат ҳам Ливияда бу даражада катта ишларни содир этишга ботинолмасди. Бунга асло шубҳа йўқ.

Буни қатор далиллари бор. Масалан, АҚШнинг Суриядаги махсус вакили Жеймс Жеффри «Анқара билан Вашингтоннинг Сурия ва Ливияда геостратегик муштарак мақсадлари бор», деди. АҚШ Давлат котибининг Яқин Шарқ масалалари бўйича ёрдамчиси Дэвид Шенкер «Туркиянинг Ливияга аралашуви Ҳафтар кучларининг олға силжишини секинлаштирди ва музокаралар учун энг яхши замин яратди», деди. Шунингдек, жорий йил саккизинчи июн куни Эрдоган билан Трамп телефон суҳбати ўтказиб, Ливия иши бўйича биргаликда ҳаракатларини давом эттиришга келишиб олишди. Буни Эрдоганнинг маслаҳатчиси Фуат Октай «Ливия ишида Туркия билан АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик ижобий томонга кескин ўзгарди», дея очиқлади. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли 11 июн куни «Қўшма Штатлар Ливияда ҳар қачонгидан фаолроқ роль ўйнамоғи даркор. Трамп билан Эрдоганнинг телефон суҳбати орқали эришган келишувларига мувофиқ туркиялик ва америкалик расмийлар эҳтимолли қадамларни муҳокама қилажаклар», деди. Кейин «Биз Ливия масаласида ташқи ишлар, мудофаа ва разведка вазирликлари даражасида биргаликда ҳаракат қилиш тўғрисида кўрсатма олдик», дея қўшимча қилди. Мана бу баёнотлар Туркиянинг Ливияга аралашиши барча даражада АҚШ билан келишган ҳолда амалга ошганига энг кучли далиллардир.

Табиий савол туғилади: Нима учун Америка Файз Саррож бошчилигидаги Вифоқ ҳукуматини ўз вакили Эрдоган орқали қўллаб-қувватлади, ахир, Вифоқ ҳукумати Британия ва Европанинг назорати остида Сухайрот шартномаси асосида амалга ошган-ку, бу ҳаммага маълум?

Бунинг жавоби шундаки, Америка Саррож ҳукуматини Туркия орқали қўллаб-қувватлашдан учта асосий стратегик мақсадни кўзламоқда:

  1. Пойтахт Триполи билан Ғарбий Ливиядаги мавжуд Британия, Италия ва Европага мойил кучли сиёсий доираларга ёриб кириб, ўзини ҳаёт кемаси қилиб кўрсатаётган Эрдоганнинг машҳурлиги орқали улар орасидан америкапараст-эрдоганпараст сиёсатчилар доирасини пайдо қилиш ва уларни европаликлардан узоқлаштириш.
  2. Ливия муаммосини ҳал қилиш ишига Эрдоган Туркияси билан Путин Россиясини иштирок эттириш ва буни европапараст анъанавий доиралар ҳисобига амалга ошириш.
  3. Ливияни икки томондаги кучлар ўртасида пароканда аҳволда қолдириш: Биринчи томон Бенғозий ва Шарқий Ливиядаги Америка малайлари томонидан қўллаб-қувватланувчи, асосан, Миср-Ливия чегараларига кучларини жойлаштирган Сисий томонидан қўллаб-қувватланувчи Ҳафтар кучлари бўлса, иккинчи томон Туркия кучлари билан унинг Триполи ва Ғарбий Ливиядаги тарафдорларидир. Американинг бу икки кучни икки томонга тарқатишдан мақсади, Ливиядаги нуфузини бир томондан Бенғозийга ўзининг одамини қўйиш, иккинчи томондан Ғарбдаги Триполига ўзининг одамини қўйиш орқали мустаҳкамламоқчи.

Буни қизил чизиқ тўғрисида шу кунларда кўп такрорланаётган гаплар тасдиқлаб турибди. Кўплаб рус ва мисрлик сиёсатчилар Сирт билан Жафра районларининг мутлақо ўтиш мумкин бўлмаган қизил чизиққа айлангани ҳақида кечаю кундуз баёнотлар беришяпти. Шу йўл орқали Америка Ливиядаги бош ўйинчи бўлиб олмоқда. Чунки шу пайтга қадар у иккиламчи ўйинчи бўлиб келган эди. Энди бўлса, Америка қизил чизиқ тортяпти, қолганлар уни бузишяпти…

Агар мустамлакачиларга малай ва итоатгўй анави ҳукмдорлар бўлмаганда эди, АҚШ нуфузи ҳам, Британия, Франция ва Европа нуфузлари ҳам Ливияда бу даражада илдиз отиб, мустаҳкамланмаган бўлар эди. Мисол учун, Туркия агар Америка сиёсати доираси бўйича ҳаракат қилмаса, у ҳолда, нега Ливияга аралашиши учун у билан келишиб олишни ўзига шарт деб биляпти?! Миср агар ўттиз йилдан буён Америкага малай бўлмаса, нега Ҳафтарни зўр бериб қўллаб-қувватлаяпти?! Агар Сисий Американинг ювиндихўри бўлмаса, нега Миср Туркиянинг аралашиши учун қизил чизиқ тортяпти?! Ахир, Миср учун Ливия муаммосидан кўра муҳимроқ ўзининг муаммолари қалашиб ётибди-ку, масалан, яҳудий вужуди муаммоси, Эфиопиянинг «Наҳза тўғони» муаммоси, мафкуравий таназзул, қашшоқликнинг кенг тарқалиши, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш ва таълим… каби соҳалардаги қолоқлик каби муаммолар?!

Шунинг учун ҳам, айнан мана шу америкапараст итоатгўй раҳбариятлар бу мустамлакачи давлатнинг Ливиядаги нуфузини кенгайишига зўр бериб ёрдам беришяпти. Демакки, муаммо халқларда эмас, балки Америкага тиз чўкувчи давлатлардадир. Айнан шу раҳбарлар ва давлатлар Америкага сотилиб, ҳануз хорлик ва мутеликда давом этишяпти.

Роя газетасининг 2020 йил 15 июл чоршанба кунги 295-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here