Энергетика соҳасини мафия қўлидан тортиб олиб, Аллоҳ буюрганидек умумий мулкка айлантириш бензин нархларининг кўтарилиб кетишига йўл қўймасликнинг ягона йўлидир

208
0

Энергетика соҳасини мафия қўлидан тортиб олиб, Аллоҳ буюрганидек умумий мулкка айлантириш бензин нархларининг кўтарилиб кетишига йўл қўймасликнинг ягона йўлидир

Бажва-Имрон режими 2020 йил 26 июнда нефть мафиясининг ёқилғи нархларини кўтаришига ҳамда тез фойда кўриш учун одамларга босим ўтказишига йўл қўймаслик мақсадида кўриладиган чораларни бекор қилди. Дарҳақиқат, янги чоралар нефть ва газ ташкилоти кенгаши (OGRA)нинг тавсиясидан кейин шу ойнинг бошида энергия нархидаги ўзгаришларга чеклов қўйган эди. Лекин Бажва-Имрон режими бензин нархини тўсатдан 26 рупияга кўтариб юборди. Бу эса, ўтган ойда туширилган нархдан икки баробар ортиқдир. Демократик низом мана шу йўл билан юрт бошдан кечираётган энг оғир дамларда одамлардан ўч олди. Дарҳақиқат, миллионлаб одам иш жойини йўқотган, тижорий ишлар тўхтаган, иқтисод бўғилган, инфляция ҳаддан ташқари ошган ҳамда мусулмонлар асосий эҳтиёжларини қондиришга ҳам кучи етмаётган бир пайтда «Бензин бомбаси» ишга туширилди. Бу режим собиқ ҳукуматлар каби демократия йўлидан бормоқда ва кучли мафиялар манфаатини таъминламоқда. Чунки бу режим учун одамларга етаётган зарарнинг қизиғи йўқ. Айни пайтда у одамлар устидан васийликни даъво қилмоқда.

«Бензин бомбаси» дунё бўйлаб нархлар ўсиб кетгани сабабли нефть савдо ширкатлари (OMC)га фойда келтириш ва нефть қазиб олишни ривожлантириш солиғи учун 450 миллиард рупия пул йиғишга қаратилган. Бу билан Халқаро Валюта Фонди талаб қилаётган бир триллион рупия қўшимча солиқни тўлаш амалга оширилмоқда. Ўтган йили нефть қазиб олишни ривожлантириш солиғи 260 миллиард рупиядан 450 миллиард рупияга кўтарилди. 2019 йил июл ойида нефть қазиб олишни ривожлантириш солиғи ҳар бир литрга 15 рупияга тенг келди. Ҳолбуки, ўша пайтда бутун дунёда нефть нархи тушган эди. Лекин режим одамларга енгиллик яратиш ўрнига Халқаро Валюта Фондининг талабига кўра солиқни оширди. Жаҳон бўйлаб нефть нархи кўтарилган пайтда эса, нефть қазиб олиш солиғини кўтариш ўрнига ҳар бир литр учун 30 рупия нархни ушлаб турибди. Бундан ташқари умумий нефть савдосидаги солиқларнинг кўтарилиши одамларнинг жароҳатига туз сепиш каби бўлмоқда.

Энергия секторида пул кўп, лекин бу соҳага бир неча йирик капиталистларгина сармоя ётқиза олади. Бу эса, ушбу секторнинг картеллари (йирик капиталистик саноат бирлашмаси) шаклланишини осонлаштиради. Демократияда илдиз отган камчиликлар ва элита ҳукмронлик қиладиган тизим туфайли, ушбу картеллар осонгина қонун билан ўйнашиши ва турли сиёсатлар юргизиши мумкин. Бу эса, мафияларнинг одамлар зарарига катта фойдалар кўришини таъминлайди. Ҳолбуки, Ислом энергия секторини хусусий эмас, балки умумий мулк бўлишини вожиб қилади. Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:

«الْمُسْلِمُونَ شُرَكَاءُ فِي ثَلَاثٍ:‏‏‏‏ فِي الْمَاءِ وَالْكَلَإِ وَالنَّارِ»

«Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: Сув, яйлов ва оловда». Ибн Можжа ривояти. Шунингдек, Ислом ҳукуматга энергияни одамларнинг ишларига тўла сарфлашини буюради. Бу нарса ўша хом ашёнинг ўзи бўладими ёки сотилгандаги пули бўладими фарқи йўқ. Ислом хусусий сектор эгаларига давлатнинг сарф-харажати эвазига ҳамёнларини тўлдиришига рухсат бермайди. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик тиклангач, энергия сектори умумий мулкка айланади ва «Бензин бомбаси»га тўла якун ясалади. Ана ўшанда одамларни қийнаётган ва иқтисодни фалаж қилаётган улкан энергия солиқлари бўлмайди. Шунинг учун демократияни улоқтириб, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмас эканмиз мафия ва уларга ўхшаш сиёсатчиларга қарам бўлиб қолаверамиз.

أَلَا يَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِيفُ الْخَبِيرُ

«(Ахир) яратган зот (Ўзи йўқдан бор қилган нарсаларни) билмасми?! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) хабардор зотдир» [Мулк 14]

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here