Демократик бошқарувда Исломни ҳақорат қилиш дунёқарашга айланди!

49
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Демократик бошқарувда Исломни ҳақорат қилиш дунёқарашга айланди!

Афғонистон Стратегик тадқиқотлар институти бир тадқиқот ҳужжати нашр қилди. «Таълим ва Сиёсат: Афғон мактабларининг ўқув дастурларида исломий радикализмнинг илдизлари» номли ушбу ҳужжат Ислом қадриятлари, ақида ва аҳкомлари устидан очиқ масхаралашга восита бўлмоқда. «Исломий мазмундаги таълим радикализм ва экстремизмга олиб келади», деган нарса илгари сурилмоқда. Бу институт шу каби тадқиқот ҳужжати нашр қилиш билангина кифояланмай, ғоят ёмон ечимни таклиф қилди. У ҳам бўлса, мактаблардаги барча дарслик адабиётлардан исломий материалларни олиб ташлаш таклифидир.

Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими матбуот баёноти нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Бу институт ўзининг нохолис тадқиқот ҳужжатлари ва идеологик изланишлари орқали Исломга тинимсиз ҳужум қилиб келди. Ислом қадриятларини «радикализмга», «экстремизмга» ва «ақидапарастликка» боғлаш унинг одатига айланган. Бугун шу каби тадқиқот ҳужжатлари ва назариялари зўравонлик учун минбар яратиб берди. Зеро, анчадан бери Ғарбдаги донор давлатлар шу мақсадда ҳаракат қилишмоқда».

Матбуот баёнотида қуйидагиларга эътибор қаратилди:

«Ўтган йигирма йил ичида Афғонистон таълим тизимига бир неча бор ўзгартиш киритилди, ҳар сафар исломий тушунчаларни олиб ташланиб, ўрнига демократик тушунчалар киритилди. Бироқ бу илмонийлар, афтидан, Исломни шу даражада ёмон кўришар эканки, динимизнинг шахсга тааллуқли масалаларини кўришга ҳам тоқат қила олишмаяпти, уни ҳам радикалликка боғлаб, ўқув дастуридан олиб ташлашга чақиришяпти».

Баёнот сўнггида бундай дейилди:

«Бугунги кунда демократия ва илмонийлик бошқаруви остида ҳар қандай демократ кимса ёки демократик институт Ислом қадриятлари ва ақидаларига нисбатан шубҳа уйғотишга журъат қиладиган ҳамда буни «тадқиқот ҳужжати» ва «сўз эркинлиги» ниқоби билан амалга оширадиган бўлиб қолди. Бошқа томондан, бундай ҳақоратчилар ва ғаразгўйларга қарши ҳеч бир кимса ёки ташкилот топилмаяпти. Бироқ, бу каби разил миссиялар агар бундан анча йиллар муқаддам пайдо бўлганда, албатта кескин реакцияга учраган бўлар эди. Аммо бу кимсалар бугун исломий бошқарув йўқ бўлиб турган бир пайтда Исломдаги муқаддас нарсаларни қўрқмай ҳақорат қиладиган бўлиб қолишди. Бирор киши бундай тутуриқсиз қилмишга қарши гапирадиган бўлса, у турли туҳматлар билан бостириляпти ёки суиқасд қурбони бўляпти.

Роя газетасининг 2020 йил 15 июл чоршанба кунги 295-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here