Америкаликларнинг истерияга тушиб, қурол-яроққа интилишлари рекорд даражага етди

187
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америкаликларнинг истерияга тушиб, қурол-яроққа интилишлари рекорд даражага етди ва бу уларнинг нақадар даҳшатга тушаётганини, юртда нақадар парчаланиш бўлаётганини кўрсатиб турибди!

Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 17 зул-қаъда, милодий 2020 йил 8 июл чоршанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«АҚШда қурол-яроғ савдоси жорий йилнинг июн ойида ўтган 2019 йилнинг шу ойига нисбатан 145.3 %га ўсган.

Бу – сешанба куни Американинг тўппонча ва милтиқ ўқотар қуроллари сотилиши бўйича таҳлиллар ва прогнозлар чиқаришга ихтисослашган «Small Arms Analytics & Forecasting» компанияси ҳисоботида айтилди.

Худди шу ҳисоботда март, апрел ва май ойларидаги қурол сотиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 79 %га ўсгани айтилди».

Роя газетаси шарҳи:

Америка халқининг қурол сотиб олишга бу даражада қаттиқ интилаётганидан АҚШдаги даҳшат ва сафарбарликнинг кескин суръатда ошганини кўриш мумкин. Бу ҳолат Трамп маъмуриятининг коронавирус пандемиясига нисбатан чора-тадбирлар кўришда муваффақиятсизликка учраши, бунинг оқибатида юрт иқтисодиёти кескин зиён кўриб, ўн миллионлаб инсон ишсизга айланиши ортидан пайдо бўлди. Айниқса, АҚШ полициясининг одамларга ирқчлик билан муносабатда бўлиши ва афроамерикалик Жорж Флойдни очиқ-ошкор хунук суратда ўлдириши ортидан АҚШ жамиятида – Юртнинг бир неча штатларида бўлиб ўтган норозилик намойишлари, тартибсизликлар, тўқнашувлар, зўравонликлар, талончиликлар каби – нотинчлик ҳолати юзага келди… Буларнинг барчасидан кўриниб турибдики, Американинг оғиз кўпиртириб мақтанувчи ички барқарорлиги сохтадир. Аллоҳнинг изни ила, яқинда кул остидан аланга олажак парчаланиш олови тинчлик, деган нарсанинг ёлғонлигини фош этажакдир.

Роя газетасининг 2020 йил 15 июл чоршанба кунги 295-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here