Серебриница: 25 йиллик битмаган жароҳат

64
0

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти Серебриница оммавий қирғинининг 25 йиллик хотираси муносабати билан «Серебриница: 25 йиллик битмаган жароҳат» номли кампания бошлади

Сербия қўшинлари 1995 йил, 11 июлда Босниянинг мусулмонлар яшайдиган Серебриница шаҳрини вайрон қилишди. Зеро, ўн минглаб мусулмонлар серб қўшинлари ҳужумидан қочиб, Босниянинг шимолий шарқига кўчиб ўтишган эди. БМТ ушбу шаҳарни «Хавфсиз минтақа» синфига киритиб, уни ўз ҳимояси остида деб эълон қилган эди. Серебриница ишғол қилинган кунининг эртасига серблар 8000та мусулмон эркак ва болаларни ўлдиришди. Бу воқеа иккинчи жаҳон урушидан бери Европада амалга оширилган энг ёмон хунрезлик дея номланди. Унда қирғиндан ташқари 25000дан 30000гача бўлган мусулмон аёл, болалар ва қариялар қувғин қилинди. Бу ишлар Сербия республикасига чегарадош ерларни мусулмонлардан ирқий тозалаш кампанияси доирасида амалга оширилди. БМТ Серебриница мусулмонларини ҳимоя қилиши ҳақида ваъда берган бўлсада, лекин у ваъдасида турмади. Ғарб давлатлари Серебриница мусулмонларига НАТО орқали серб ҳужумини тўхтатамиз дея ваъда беришган эди, лекин бу ҳам амалга ошмади. Ҳақиқат шуки, БМТ нафақат Серебриница истилоси ва қирғинини тўхтата олмади, балки у шаҳардаги босниялик мусулмон жангчиларнинг қуролларини тортиб олди. Натижада, уларни душманлари қаршисида заифлаштириб юборди. Масалан БМТга қарашли тинчликни сақлаш кучлари базаси жойлашган Потокари қишлоғида Сербия қўшинларидан ҳимоя сўраган Серебриницалик ўн минглаган мусулмонлар минтақага кирган Сербия қўшинларининг террор ҳужумига йўлиқишди. Серб аскарлари юзлаган мусулмонларни ўлдириб, ёш болалар ва гўдакларни сўйишди. Шунингдек, ҳисобсиз даражада аёл ва қизларни номусини топташди. БМТ қўшинлари эса, ушбу жиноятларни ўз кўзлари билан кўриб турсаларда, казармаларидан чиқишмади.

Серебриницадаги шафқатсиз қирғинга 25 йил тўлар экан, мусибат қурбонлари ҳамон улар ва оилаларига қарши серб аскарлари амалга оширган мудҳиш жиноятларга қарши адолат қарор топишини кутмоқдалар. Лекин улар адолат учун қилаётган курашларида ғалаба қилишларидан умид йўқ. Чунки Серебриницадаги оммавий қирғин Босния урушида серб аскарлари мусулмонларга қарши содир этган разилликларнинг бир қисми бўлиб, ўша пайтда бу разилликларни дунёнинг барча мусулмону ғайримусулмон ҳукуматлари кузатиб туришган эди. 1992 йилдан 1995 йилгача давом этган Босния урушида юзлаган қишлоқ ва шаҳарларда мусулмонларга нисбатан этник тозалаш ишлари амалга оширилди. Айни пайтда Босниядаги серб партиялари ва Сербия республикасининг Слободан Милошевичга қарашли ҳукумати Дрина дарёси бўйида этник жиҳатдан соф серблардан иборат минтақада буюк серб миллати номли давлатни тиклашга ҳаракат қилишди. Серб аскарлари уйларни вайрон қила бошлашди ҳамда ўн минглаган мусулмонлар, шу жумладан аёллар, болалар ва кексаларни азоблашди ва қатл қилишди. Уруш пайтида 100 минг шахс қатл қилинди, 2,2 миллион шахс бадарға қилинди ҳамда серб аскарлари 50 мингта муслима аёл ва қизларнинг номусини топташди. Ушбу разил жиноят туфайли уларнинг аксарияти ҳомиладор бўлиб қолди. Шунингдек, минглаган Босниялик мусулмонлар сербларнинг қамоқхоналарига ташланиб, у ерда очлик, азоб ва қотилликларга дучор бўлишди. Серебриница қирғинидан бир неча йил ўтиб, олам «Бу ҳеч қачон такрорланмайди» ва янги тарихдаги ушбу қора нуқтадан хулоса чиқаради дея ваъда берган эди. Лекин биз бугун Босния уруши ва Серебриница оммавий қирғинида амалга оширилган жиноят ва қирғинлар бутун олам бўйлаб давом этаётганини кўриб турибмиз. Ҳатто айрим ҳолатларда аҳвол Серебриницадан ҳам ёмонроқ бўлмоқда. Биз бунда БМТ, Ғарб давлатлари ва мусулмон ҳокимлари бугун мусулмонларга қарши амалга оширилаётган разолатларни тўхтатмаётганини кўриб турибмиз. Бунга Сурия, Мьянма, Кашмир, Фаластин, Яман, Шарқий Туркистон, Ҳиндистон ва бошқа жойларда амалга оширилаётган ишларни мисол қилса бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими аёллар қаноти Серебриница оммавий қирғинининг 25 йиллик хотираси муносабати билан «Серебриница: 25 йиллик битмаган жароҳат» номли кампания бошлади. Кампания бошлашдан мақсад ушбу инсоний мусибатдан қандай сабоқ олишни ёритиб бериш ҳамда Умматимиз бошдан кечираётган оммавий қирғиндан мерос бўлиб қолган нарсани қандай синдиришни баён қилишдир. Токи, яна ўшандай тарих такрорланмасин. Шунингдек, ушбу кампаниядан мақсад шуки, бизнинг мозийдаги бу каби ваҳший хотираларини қайта жонлантиришимиз мусулмонлар сифатида ўз юртларимизда хавфсизлик ва адолатни ўрнатиш учун келажагимизни қайта қуришимизга ёрдам берсин.

Пайғамбаримиз ﷺ бундай дедилар:

«لاَ يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин киши бармоғини бир тешикда икки марта чақтирмайди».

Кампанияни қуйидаги алоқа тармоқлари орқали кузатишингиз мумкин:

http://www.hizb-ut-tahrir.info/ar/index.php/hizb-campaigns/69202.html
https://www.facebook.com/WomenandShariaAR

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот

бўлими аёллар қисми мудираси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here