Бажва-Имрон режими Модининг Кашмирни аннекция қилишига қарши жанг билан жавоб бермади ва бу Ҳинд давлатини минтақа устидан ҳукмронлик қилиш тўғрисидаги орзусини рўёбга чиқариш сари ҳаракат қилишга ундади

58
0

Бажва-Имрон режими Модининг Кашмирни аннекция қилишига қарши жанг билан жавоб бермади ва бу Ҳинд давлатини минтақа устидан ҳукмронлик қилиш тўғрисидаги орзусини рўёбга чиқариш сари ҳаракат қилишга ундади

Озод Жамму ва Кашмир етакчиси Сардор Масъуд Хон 2020 йил 24 июнда мусулмонларни босиб олинган Кашмирни Покистоннинг бир қисмига айлантиришларига тарғиб қилди. Масъуд Хон жумладан шундай деди: «Бугун Ҳиндистон эгаллаб турган минтақа аслида Покистоннинг бир қисмидир. Ҳиндистон давлати уларни ўзига бўйсундириш учун қанчалик ҳаракат қилмасин, унинг аҳолиси Покистонга қўшилишни истайди ва Ҳиндистон бошқарувини тан олмайди». Лекин шунга қарамай, Бажва-Имрон режими кеча Афғонистонда Америка манфаатларини сақлаб қолиш учун Толибон билан бўлган музокараларда Америкага даллоллик қилган эди. Бугун эса, бу режим Америка истагини бажарар экан, Ҳиндистон давлати юксалиши борасидаги тил бириктирувни рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилмоқда. Моди 2019 йил 5 августда босиб олинган Кашмирни куч билан Ҳиндистонга қўшиб олгач, Бажва-Имрон режими уни ҳукумат томонидан ҳеч қандай ҳужум бўлмаслигига хотиржам қилди.

Армиядаги умумий алоқалар кенгаши бош раҳбари Осиф Ғафур 2019 йил 17 августда шундай деди: «Бундай ҳолатда чегаралар бўйлаб ишлаш Кашмир масаласига хиёнат ҳисобланади». Бажва-Имрон режими назорат чизиғини қизил чизиқ деб билар экан, Модига босиб олинган Кашмир устидан тўла ҳукмронлик қилиш ва Америка режасини амалга ошириш учун яшил чироқ ёқиб берди. Трамп Имрон Хонни мақташ орқали алдаган бўлса, генерал Бажва Вашингтоннинг кучли қўллаб-қувватловига эришди. 2019 йил 19 августда Бажва яна уч йил армия қўмондони сифатида қоладиган бўлди ва бу унинг хизматлари учун мукофот бўлди.

Бажванинг муддати чўзилгач, қўрқоқ ва жиноятчи Бажва-Имрон режимининг ҳаракатсизлиги туфайли ҳинд мутаассибларининг Ислом ва мусулмонларга қарши кураши янада кучайди. Бундан ташқари, Бажва-Имрон режими Покистоннинг шавкатли армиясини жиловлаш орқали Ҳиндистонга катта майдонни бўшатиб берди. Ҳиндистон эса, исломий ер бўлмиш Кашмирдаги ўлжалари устида Хитой билан рақобатлашиш учун эркин ҳаракатланадиган бўлди. Ҳолбуки, бу ниҳояси йўқ рақобатлашишдир. Шунингдек, Америка Хитойни ўраб олиш ва минтақада Ислом юксалишига йўл қўймаслик учун Бажва-Имрон режими Ҳиндистон давлатини рақобатчисиз юксалишини таъминлаб беришини хоҳлайди.

Эй Покистон армиясидаги мусулмонлар: Бажва-Имрон режими Вашингтондаги хўжайинларини рози қилиш учун сизларнинг ҳаракатингизни тўхтатмоқда. Токи, душманларимиз устимиздан ғолиб келсин ва юртларимизга ҳукмрон бўлсин. Улар олдига қараб юришлари учун рухсат берилган экан, Модини орқага қайтишга мажбурлаш учун сизларда куч ва қувват етарлидир. Чунки Моди маънан парчаланган ва тарқоқ армияга етакчилик қилмоқда. Сизлар эса, кучли имон билан қуролланган ва яхлитсизлар. Агар тревога кўтарилса, Америка режасини парчалаш учун кучингиз етади. Зеро, Американинг ўзи ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан заифлашиб бормоқда. Шунинг учун у узоқ юртлардаги манфаатларини таъминлаш мақсадида бошқа давлатлар армияларини ишга солмоқда. Сизлар нимани кутяпсизлар, ҳолбуки, Аллоҳ Таоло сизлар билан биргадир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ قَاتِلُواْ الَّذِينَ يَلُونَكُم مِّنَ الْكُفَّارِ وَلِيَجِدُواْ فِيكُمْ غِلْظَةً وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ

«Эй мўминлар, ёнларингиздаги кофирларга қарши жанг қилинглар ва улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар! Билингларки, албатта Аллоҳ тақводорлар билан биргадир» [Тавба 123]

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этиш учун динингизга ёрдам беринг. Токи, душманларимизни орқага қайтишга мажбурланг. Шунингдек, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта раҳбарлигидаги Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам беринг. Чунки у босиб олинган исломий юртларни озод қилиш жангида сизни етаклайди. Унинг шиори эса, ё нусрат ё шаҳидликдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here