Уруш ҳамда коронавирус туфайли вужудга келган Суриядаги очарчилик

76
0

Уруш ҳамда коронавирус туфайли вужудга келган Суриядаги очарчилик

БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарияти ҳисоботига кўра, Суриядаги уруш ярим миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди ҳамда мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи ўз уйини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Шунингдек, уруш инфраструктурани вайрон этиб, иқтисодни фалаж қилди ва турли соҳалар, шу жумладан соғлиқни сақлаш соҳасини ишдан чиқарди. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига кўра, Суриядаги шифохона ва соғлиқни сақлаш марказларининг ярмидан кўпроғи ишдан чиққан.

Бундан ташқари, бугунги кунда коронавирус тарқалиши ҳамда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг мисли кўрилмаган даражада кўтарилиб кетиши натижасида Сурия очарчилик инқирозига юз тутди. Зеро, Сурия лирасининг АҚШ долларига нисбатан баҳоси пасайиб кетиши натижасида озиқ-овқат нархлари бир йилда 200 %га ортиб кетди. БМТнинг Твиттер саҳифасида чиқарилган дастурида айтилишича, «Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши ва COVID-19 пандемияси Суриядаги оилаларга тоқатидан ортиқ нарсани юклади».

БМТнинг ишора қилишича, COVID-19 пандемияси вазиятни чигаллаштириб юборган ҳамда озиқ-овқат тақчиллиги ва ёмон шароитдан қийналаётган шахсларнинг кўпайишига олиб келган. Зеро, ташкилот ҳисоботига кўра, бир неча ой олдин 7,9 миллион сурияликлар озиқ-овқат тақчиллигидан қийналаётган бўлса, бугун бу кўрсаткич 9,3 миллионни ташкил этган.

Ҳисоботлардаги ушбу қўрқинчли рақамлар Суриядаги аҳлимиз аччиқ ва ачинарли аҳволда яшаётганини кўрсатмоқда. Бу том маънода гуманитар фожиадир. Чунки, оғир иқтисодий вазиятда ва режимга жорий қилинган санкциялар шароитида золим режимнинг коронавирусга қарши курашга масъулиятсизларча ёндашиши аҳволни янада оғирлаштирди. Режимга қарши жорий қилинган санкциялар одатда ҳукмрон элитага етиб бормайди, балки, оддий одамларга таъсир қилиб, уларни янада қашшоқлаштиради, очарчилик ва ишсизликни келтириб чиқаради. Оддий одамлар нон ва бошқа кунлик зарурий маҳсулотларни сотиб олиш учун турна қатор навбатда туришга мажбур. Зеро, инсоний эҳтиёжлар кундан-кунга ортиб бораётган айни шу кунларда Суриянинг 90 %дан ортиқ аҳолиси қашшоқликнинг энг қуйи даражасида, яъни кунига икки доллардан ҳам кам харажат эвазига яшамоқда.

Бу Суриядаги аҳлимизнинг золим режим соясидаги воқеси бўлиб, ушбу режим уларга қарши куч ишлатди ва ваҳший репрессия қуролини ишга солди. Натижада улар чиқиндиларни ейишмоқда, нон дўконларида навбат кутишмоқда, дарахт баргларини истеъмол қилишмоқда, кўчаларда тунашмоқда ва бир неча йиллардан бери уларга зўрлаб юкланган аламли ҳаётни бошдан кечиришмоқда.

Албатта Сурия аҳолиси бошдан кечираётган аччиқ воқе сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасида бошқа мусулмон юртларда юз бераётган воқедан фарқ қилмайди. Бугунги аҳвол кечагидан ёмонроқ. Шунинг учун ўз аҳлига ёлғон гапирмайдиган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари одамларнинг ёрдам сўраб қилаётган нолаларини эшитар ва кетма-кет инқирозларга гувоҳ бўлар эканлар, буларнинг барчасига бузуқ капиталистик низомга бўйсунувчи ҳокимлар сабабчи эканини кўрсатиб бормоқдалар. Капиталистик низом одамларнинг муаммоларини муолажа қилиш ва ечим беришда муваффақиятсиз эканини исботлади. Ушбу низом одамларнинг қашшоқлашиши ва оч қолишининг ҳақиқий сабаби эканини айтмаса ҳам бўлади. Чунки у зудлик билан ёрдам кўрсатилишига муҳтож бўлган одамларни эътиборсиз ташлаб қўймоқда. Росулуллоҳ ﷺ бу ҳақда шундай деганлар:

«فَالْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Имом раҳбардир ва у қўл остидагилардан жавобгардир». Бухорий ривояти.

Бугун Исломий Уммат, балки бутун олам бошдан кечираётган инқирозлар фақат иқтисодий инқироз эмас. Чунки ер юзида бойлик кўп, лекин у малай ҳокимлар чангалидадир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَهُوَ الَّذِي أَنزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجْنَا بِهِ نَبَاتَ كُلِّ شَيْءٍ فَأَخْرَجْنَا مِنْهُ خَضِراً نُّخْرِجُ مِنْهُ حَبّاً مُّتَرَاكِباً وَمِنَ النَّخْلِ مِن طَلْعِهَا قِنْوَانٌ دَانِيَةٌ وَجَنَّاتٍ مِّنْ أَعْنَابٍ وَالزَّيْتُونَ وَالرُّمَّانَ مُشْتَبِهاً وَغَيْرَ مُتَشَابِهٍ انظُرُوا إِلَىٰ ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَيَنْعِهِ إِنَّ فِي ذَٰلِكُمْ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ

«У осмондан сув туширган зотдир. Бас, у сув ёрдамида ҳар турли набототни чиқардик. Ундан эса гиёҳларни чиқардик. Ундан (гиёҳдан) устма-уст бўлган донларни (яъни бошоқларни) чиқарурмиз. Хурмо новдаларидан (йиғиб-териб олгувчилар учун) яқин бошлар-гужумлар (бўлур). Яна узумзор токларни ҳамда (барглари) бир-бирига ўхшаган, (мевалари эса) ўхшамайдиган зайтун ва анорларни (чиқарурмиз). (Эй инсонлар), уларнинг ҳар бирини мева туккан пайтидаги мевасига ва кейин пишган ҳолига боқинг! Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-мўъжизалар мавжуддир» [Анъом 99]

Демак, бойлик Аллоҳники ва у ҳаддан ташқари кўп ва серобдир. Лекин инқироз ер юзида Аллоҳнинг қонуни татбиқ қилинмаётгани ҳамда аксинча унга инсоният ва унинг нафсу ҳавосидан келиб чиққан қонунлар ҳукмронлик қилаётганидадир.

Шундай экан, келинглар Исломга ва Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишга ёрдам беринглар. Чунки у билан ақллар ва жонлар тирикдир ҳамда ер ва унда бўлган нарсалар ҳаётдир. Агар ёрдам берсангиз, дунё ва охират розилигига эришасиз. Ибн Можжа ва Байҳақий чиқарган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар шундай ривоят қилади: Росулуллоҳ ﷺ бизга йўлиқиб шундай дедилар:

«يَا مَعْشَرَ الْمُهَاجِرِينَ، خَمْسٌ إِذَا ابْتُلِيتُمْ بِهِنَّ وَأَعُوذُ بِاللَّهِ أَنْ تُدْرِكُوهُنَّ؛ لَمْ تَظْهَرْ الْفَاحِشَةُ فِي قَوْمٍ قَطُّ حَتَّى يُعْلِنُوا بِهَا إِلَّا فَشَا فِيهِمْ الطَّاعُونُ وَالْأَوْجَاعُ الَّتِي لَمْ تَكُنْ مَضَتْ فِي أَسْلَافِهِمْ الَّذِينَ مَضَوْا، وَلَمْ يَنْقُصُوا الْمِكْيَالَ وَالْمِيزَانَ إِلَّا أُخِذُوا بِالسِّنِينَ وَشِدَّةِ الْمَئُونَةِ وَجَوْرِ السُّلْطَانِ عَلَيْهِمْ، وَلَمْ يَمْنَعُوا زَكَاةَ أَمْوَالِهِمْ إِلَّا مُنِعُوا الْقَطْرَ مِنْ السَّمَاءِ وَلَوْلَا الْبَهَائِمُ لَمْ يُمْطَرُوا، وَلَمْ يَنْقُضُوا عَهْدَ اللَّهِ وَعَهْدَ رَسُولِهِ إِلَّا سَلَّطَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ عَدُوّاً مِنْ غَيْرِهِمْ فَأَخَذُوا بَعْضَ مَا فِي أَيْدِيهِمْ، وَمَا لَمْ تَحْكُمْ أَئِمَّتُهُمْ بِكِتَابِ اللَّهِ وَيَتَخَيَّرُوا مِمَّا أَنْزَلَ اللَّهُ إِلَّا جَعَلَ اللَّهُ بَأْسَهُمْ بَيْنَهُمْ»

«Эй муҳожирлар жамоаси мен сизларга бешта нарса етишидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Қайсики қавм фаҳш ишлари билан ошкора шуғуллансалар, уларда аждодларида бўлмаган ўлат ва касалликлар кўпаяди. Қайсики қавм тарози ва ўлчовдан уриб қолса, уларда қаҳатчилик ва тақчилликка ҳамда ҳокимлар зулмига дучор бўлишади. Агар молларидан закот бермасалар, осмондан ёмғир ёғиш камаяди, ҳайвонлар бўлмаганда, ёмғир мутлақо ёғмай қўяр эди. Агар Аллоҳ ва Росулига берган ваъдаларини бажармасалар, уларнинг устидан душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Шунда ўша душманлар уларнинг қўлидаги бойликларини тортиб олади. Агар имомлари (иш эгалари) Аллоҳнинг китоби билан ҳукм юритмасалар ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлари орасидан ўзларига фойдаси боринигина танласалар, Аллоҳ уларнинг баъзиларини баъзиларига душман қилиб қўяди».

Эй мусулмонлар бугун биз айнан шу аҳволда яшамоқдамиз. Шунинг учун бугун мусулмонлар Исломий давлатни барпо этиш орқали Ислом ва мусулмонларга куч-қувват ва шон-шарафни қайтаришлари вожибдир. Бу – Аллоҳга ваъда бериш, шариатига амал қилиш ва Исломни ҳаётга қайтариш билан бўлади. Бу эса, ер куррасининг бир қисмида Ислом давлатини барпо этиб, Исломни тўла татбиқ қилиш ва мана шу марказлашган нуқтага бошқа бўлакларни ҳам қўшиш орқали амалга ошади. Чунки Росулуллоҳ ﷺ худди шундай қилганлар.

Д. Насрин Навоз

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми мудираси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here