Коронавирус ва пневмония ўртасидаги ўйин

169
0

Коронавирус ва пневмония ўртасидаги ўйин

 Нима учун пневмонияда коронавирус аниқланмаяпти?

 Мутахассисларнинг фикрига кўра, пневмония билан оғриган одамнинг ПЦР таҳлили коронавирусни аниқлай олмаслиги мумкин. Бунинг сабаби таҳлил олиш муддати касалликнинг инкубация давридан ошса ПЦРда вирус кўринмайди. Бундай ҳолда касалликни фақат компьютер томографиясида кўриш мумкин.

 Бунга қадар Қирғизистонда нима сабабдан коронавирус ва пневмония алоҳида ҳисоблаб келинди?

 Аслида бунга қадар бир қанча мутахассислар ушбу касалликларни бирлаштиришни таклиф қилишган бўлса-да ҳукумат 17-июлгача уларни бирлаштириб қарамади. Расмий ҳисоб бўйича, ўша кунга қадар Қирғизистон шифохоналарида 612 киши пневмониядан, 167 киши коронавирусдан вафот этган эди.

 Бунга нисбатан расмийларнинг жавоби қуйидагича бўлиб келди: Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чиқарилган протоколга кўра, ПЧР таҳлили тасдиқланмаган одамларга расмий тарзда “коронавирус” ташҳиси қўйилмаслиги керак. Шунингдек, пневмонияга нисбатан олдиндан қабул қилинган пневмония ташҳиси ва ҳисоблаш протоколига асосланиб юритилгани сабабли, у коронавирус таркибига киритилган эмас.

 Бу ердаги инсон ҳаётига бўлган бефарқликни қаранг. Бу ўринда одам ҳаётига эмас, вирусни одамларга тарқалишига эмас, протоколга қаралган! Қирғизистонда коронавирусга нисбатан солиштирганда пневмониядан одамлар 10 баробар кўп вафот этаётган бўлса ҳам, унга коронавирусга ёндошганчалик тиббий эътибор қаратилмади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бунга эътибор қаратгани йўқ. Худди, коронавирусдан ўлмай қолсанглар пневмониядан ўлаверинглар дегандек…

 Аслида, Қирғизистон ҳукуматининг пневмонияни коронавирусга қўшмай келганини ягона сабаби, бунга қадар протоколга кўра, коронавирус бепул даволанади, пневмония эса одатдагидек, капиталистик тиббий тизим асосида даволанади. Ҳукуматга коронавирусни бепул даволашни қисқартириш керак бўлиб қолди, яъни ташқаридан олинган қарзларни бепул даволашга сарфлашни камайтириш керак бўлди! Эндиликда коронавирус бўладими, пневмония бўладими ҳамма пулини кўтариб югуриб, дориларни ўзи топиб даволанадиган ҳолатга олиб келди-ю, уларни бирлаштириб қўйди.

 Ҳа, тўғри, компьютер томографияси натижасига кўра, ҳозирги пневмонияда коронавирус бир неча бор аниқланганидан кейин, албатта у коронавирус деб тасдиқланиши керак эди. Бироқ, Қирғизистонда бундай тадқиқот ҳам аниқ ўтказилгани йўқ. Яъни, унинг илмий хулосаси эълон қилингани йўқ. Аслида, бу тиббиёт илмига тааллуқли тадқиқотни талаб қилиб, бундай тадқиқот олиб бориш давлат зиммасидаги вожиб вазифалардан эди.

 Ҳукумат эса бундай тадқиқотлар олиб боришдан қочиб одамларни қандайдир фойдасиз муҳокамалар билан чалғитмоқда. Масалан, “пневмонияни 5G кучайтирмоқда”, “касалликни кучайишига дезинфекция сабаб бўлиши мумкин” каби гапларни фейкларида тарқатиб, сўнг уларни йўққа чиқариб сўз ўйини ўйнаб ўтирибди. Аслида, давлат бундай ҳолатлардан қочиши, ўз хатоларини тан олиши, ҳақиқий муаммоларга тик қараб, унинг реал ечимига мурожаат қилиши керак эди.

 Шу ўринда эътиборга олиш керак бўлган яна бир жиҳат бор.

 9-июлда Хитойнинг Қозоғистондаги элчиси Қозоғистонда COVID-19 вирусидан ҳам хавфлироқ “номаълум пневмония” тарқалаётганини маълум қилди.

 10-июлда Қозоғистон ТИВ Қозоғистонда аниқланган пневмония ЖССТ таснифлаган касалликлар сирасига киришини таъкидлаб,номаълум касаллик эканлигини инкор этди.

 Бу Хитойнинг “Марказий Осиёда бошқа державалар коронавирусдан бўлак биологик қурол қўллаган бўлиши мумкин” деган ишорасини англатади.

 Албатта, бу Хитойнинг АҚШга қарши ахборот уруши доирасида бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бироқ, буни ҳақиқатига етиш, яъни коронавирусдан бошқа биологик уруш бораётганини далиллайдиган, аҳоли хавфсизлигини таъминлайдиган ва аҳолини тинчдантирадиган илмий хулоса бўлиши зарур. Бу давлатнинг зиммисидаги вожиб вазифа. Аммо, давлат гоҳ АҚШнинг, гоҳида Россиянинг ва баъзида Хитойнинг оғзига турмулиб ўтирипти.

 Булар дунёни эзаётган мустамлакачилар чангалидаги капиталистик тузумни татбиқ қилаётган Қирғизистоннинг хорлик ҳолатидан бир томчи. Ҳақиқий ечим, ҳақиқий нажотни ўз Исломингиздан қидиринглар…

 Абдулҳакийм Қорахоний

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here