Қирғизистон президенти волонтёрлар билан учрашди

215
0

Қирғизистон президенти волонтёрлар билан учрашди

Қирғизистон президенти Соронбай Жеенбеков волонтёр (халққа беминнат хизмат кўрсатувчи кўнгиллилар)лар билан очиқ ва кенг кўламли учрашув ўтказди. Жеенбеков аввалги президентларга нисбатан олганда халқдан ўзини ўзоқ тутиб келаётгани билан ажралиб туради. Президент апарати ҳам, халқ манфаатини ҳимоя қилишда, амалдорлар устидан арзлар ва норозилик кайфиятидаги намоишларга деярли риакция кўрсатмайди.

Ҳозирги вазиятда Қирғизистон президенти ва ҳокимиятининг обрўйи тубанлашиб боряпти. Ҳукумат пандемия ваҳимаси остида карантин эълон қилиб, коррупцияга кенг имконият яратиб берди. Натижада амалдорлар чет элдан қарзга олинган қарийб ярим миллиард доллардан ортиқроқ маблағни бюджет камомади ва яна бошқа ноаниқ ва бетайин ишларга сарфлаб юборишди. Карантин салбий натижаларга олиб борди. Яъни мамлакат ва халқнинг иқтисоди, кўрилган чорага бардош бера олмади. Ҳукумат пандемияни олдини олишга ваъда қилиб олинган пулларнинг бир қисмини бюджетдаги пайдо бўлган камомадларни ёпишга сарфлаб юборди.

Карантин тугаши билан вирусга қарши нотўғри муомала ва муолажалар сабабидан, соғлиқни сақлаш вазирлиги бошчилигида касалликка оммавий тус бериб юборилди. Одамлар очиқ кураш майдонида вирус ва пневмания билан яккама-якка қолди. Шунда президент ва ҳукуматнинг шунча вақт мобайнида юқумли касалликни рўкач қилиб олган пулларни, ўз ўрнига ишлатмагани маълум бўлди.

Ҳукумат – ҳатто беморларга кисларод берувчи аппарат ҳам сотиб олмагани, оммавий касалларни абсервацияга олиш шароитлари пайдо қилмагани, дори дармонларни ҳам етарли даражада тайёрлаб қўймагани очиққа чиқди. Шундай савол туғулади, шунча пул қаёққа йўқ қилиб юборилди. Президент ҳукумат бошчисини алмаштириш билан бу муаммони ҳал қилгандек кўринмоқчи бўлди, лекин вазият ҳақиқатни ёпиб юбориш учун имкон бермайди.

Президент волонтёрлар билан учрашди. Шу билан у халқ қўлловисиз вазиятдан чиқа олмаслигини тан олди. Давлат матбуоти ва интернет тармоқлари орқали халқни пандемияга қарши ёрдам кўрсатишга чақириш компаниялари кучайтирилди. Ҳукумат ортида турган волонтёрлар ҳаддиларидан ошиб, жамиятдаги бойлар табақасига қарши жамоатчилик нафратини пайдо қилувчи фикрий кураш бошлаб юборишди. Баъзилари очиқ видио мурожат билан миллий низолар келтириб чиқариши мумкин бўлган чақириқлар қилди.

Муаммонинг асоси ҳукумат ўз вазифаси бўлган масалаларни ўзи еча олмай ожиз бўлиб бораётганини тан олмаганидадир. Аслида ҳукумат ўзининг ожиз қолганини тан олиб, одамларни хайр эҳсонга чақириб, эҳсонкорларга миннатдорчилик билдириши керак эди. Бир қатор ёшларни жиноятчи тўдалар каби жамиятга қўйиб юбориш билан муаммо ҳал бўлмайди. Аксинча иккинчи, учунчи янги муаммолар пайдо бўлиб бораверади. Жамият бой ва камбағаллар орасида табақачиликка, миллий ва ирқий бўлинишларга гирифтор бўлиши мумкин. Бу услуб Майрам Акаева, Матраимовлар фонди ёки жиноий тўдалар сингари амалдор ва бойларга босим бериш билан пул ундиришнинг янги механизмларини пайдо қилиши мумкин.

Шунинг учун хайр эҳсон ишлари фақат тарғибот ишлари орқали, ихтиёрий, давлат тизимлари ва унга суянган ташкилотлар иштирокисиз халқнинг ўзи томонидан олиб борилиши тўғри бўлади.

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here