Муфтиёт: Жума намозлари вақтинча тўхтатилади

347
0

Муфтиёт: Жума намозлари вақтинча тўхтатилади

 Қирғизистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар жума намозлари вақтинчалик тўхтатилиб, унинг ўрнига пешин намози ўқилади. Бундай қарор 9-июл куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси (муфтиёт) олимлар кенгаши қарори билан қабул қилинди.

 Муфтиёт маълумотига кўра, коронавирус тарқалиши хавфи туфайли масжидларда беш вақт жамоат намозлари санитария талаблари ва масофа сақлаган ҳолда адо этилади. Жаноза намозлари марҳумнинг яқинлари ва оз сонли кишилар иштирокида уйда ўқиш таклиф қилинди.

 Муфтиёт фуқароларни ҳукумат томонидан қабул қилинган эҳтиёт чораларига риоя қилишга чақирди.

 Изоҳ: Март ойининг бошида, ҳукумат фавқулотда ҳолат эълон қилиши арафасида Қирғизистон мусулмонлар идораси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг жума намозига келувчилар сонини чеклаш ҳақидаги илтимосига рад жавобини берганди. “Жума намозини тақиқлаб бўлмайди. Жума – мусулмонларда энг кўп кутиладиган кун. Биз одамларга бу кунни қутламасликни ва масжидга келмасликни айта олмаймиз”, — деган эди муфтиёт матбуот котиби Мақсат Атабаев. Бу орқали муфтиёт исломий позицияни ушлаган ва касаллик сабабли масжидларда жума ва жамоат намозларини тақиқлаш мумкин эмаслигини билдирган эди. Аммо кейинчалик ҳукумат томонидан фавқулотда ҳолат эълон қилинганидан сўнг муфтиёт ҳам ўз позициясини ўзгартирган ва муфтий Мақсад ҳожи Токтамушев 17-март куни қирғизистонлик мусулмонларга йўллаган мурожаатида “Коронавирус таҳдиди муносабати билан жума намозлари тўхтатилишини” маълум қилганди.

 Бу сафар ҳам муфтиёт яна бир бор вабо ва ўлат ҳолатида Ислом шариати берган ечимлардан юз ўгириб, расмий ҳукуматни рози қилиш йўлини тутди. Шариатда ҳар қандай эпидемия вақтида ҳам жума ва жамоат намозлари бекор қилинмайди. Эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда жамоий ибодатлар давом эттирилаверилади. Шаръий узри бор мусулмон жума ва жамоат намозларига чиқмайди, соғлом одамлар бўлса намозни тарк қилишмайди. Касаллар ажартиб олинади, соғлом мусулмонлар масжидларга бориб намоз ўқишади. Аллоҳга итоат ва ибодатда собит бўлиб, бу каби балоларни тезроқ кўтаришини сураб дуо қилишади.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here