Бишкекда бир кунда зотилжамдан 30 киши, коронавирусдан эса 5 киши вафот этди

377
0

Бишкекда бир кунда зотилжамдан 30 киши, коронавирусдан эса 5 киши вафот этди

Сўнгги бир сутка ичида Қирғизистонда COVID-19дан 13 одам вафот этди. Бу ҳақда 8 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Бу билан Қирғизистонда коронавирусдан ўлганлар сони 112 кишига етди.

Бир кеча-кундузда зотилжамга чалинган 44 бемор ҳам вафот этди. Март ойидан бери зотилжамдан ўлган 268 кишиларнинг барчаси COVID-19га анализ топширган, бироқ уларда вирус аниқланмаган эди.

Қирғизистонлик шифокорлар зотилжам касаллиги коронавирус туфайли авж олганини билдирмоқдалар.

Қирғизистонда шу кунгача 8486 одамда коронавирус аниқланди. Беморларнинг 2983 нафари соғайди.

Бишкекда 1936 киши зотилжам ташҳиси билан касалхоналарда даволанмоқда. Улардан 604 нафарининг аҳволи оғир экани билдирилди.

Таҳлил: Бишкек коронавирус билан курашда янги услубга ўтди. Тўғрироғи аввалги (давлат вазиятни ўз назорати остида ушлаб туриши) карантин системасини эплай олмай, вазиятни ўз ҳолига яъни халқни касаллик билан тақдир тақаззосига ташлаб қўйиш услубини қабул қилди. Лекин мамлакатимиз капиталистик асосда бошқарилаётган жамият эканини ҳисобга олсак, фармацептика тармоғида молиявий манфаат устида улкан жиноятлар содир бўлади.

Одамлар кўз ўнгимизда ҳалок бўлмоқда. Аввал бу нарса давлат жавобгарлиги остида ёлғон ваҳималар билан сунъий кучайтирилган суратда олиб борилган бўлса, энди давлат жавобгарликни ўзидан соқит қилиб, вирусга қарши курашни халқнинг шиммасига юклади. Давлат ғаламис кучлар билан бирлашиб вирусни сунъий кучайиши учун уларга шароит яратиб берди ёки ўзи бош бўлиб вирусни ўзига қулай минтақаларда атайин кучайтирди, деган гумон ғолиб бўлиб бораяпти.

Мақсад – парламент сайловини тўлиқ назоратга олиш билан партиялар тизмасидан ўзига мувофиқларини жогору кенешга олиб кириш ва мамлакатда тўла диктатура ўрнатиб олиш ҳамда норози кучларни норозилик ҳақ ҳуқуқларидан маҳрум қилишдир.

Иккинчи томондан – давлат чет ўлкадан олинаётган улкан миқдордаги маблағларни беҳуда ишлатиб юборди. Энди уларнинг ҳисобини беришлари керак. Ҳозирда пайдо бўлиб бораётган бетайинлик ҳолати жуда катта молиявий жиноятларни ёпиб юбориш учун қулай имконият яратади. Халқ ўз бошига тушган эпидемиядан қўрқиб, давлатдан ҳисобот талаб қилишдан чалғийди.

Огоҳ бўлайлик биродарлар!

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here