Бош вазир фуқароларни пойтахтга келмай туришга чақирди

423
0

Бош вазир фуқароларни пойтахтга келмай туришга чақирди

 Бош вазир Қубатбек Боронов 7 июл куни пойтахт Бишкекда вазият оғир эканлигини билдирди. У ўз сўзида бошқа шаҳар ва қишлоқларда яшовчиларни Бишкекка келмай туришга чақирди.

 “Вилоятлардаги фуқароларимизга айтмоқчиманки, ўта муҳим ишингиз бўлмаса Бишкекка келманг! Бугунги кунда Бишкекда вазият бошқа ҳудудларга қараганда анча оғир. Бишкекка келиб, касал юқтириб, бу касални кейин ўз ҳудудларингизда тарқатмаслигингиз учун пойтахтга келмаслигингизни илтимос қиламан”, — деди Бош вазир.

 Расмий хабарларга кўра, Қирғизистонда шу кунгача 8141 кишида коронавирус аниқланган бўлса, шундан 3434 нафари Бишкекда. Мамалкат бўйича коронавирусга чалинганлардан 99 нафари вафот этди, 2916 одам соғайди.

 Айни пайтда Бишкекда зотилжам касаллиги ҳам авж олмоқда. 7 июл ҳолатига кўра, биргина Бишкекда 1936 киши зотилжам ташҳиси билан касалхоналарда даволанмоқда. Улардан 604 нафарининг аҳволи оғир экани билдирилди. Зотилжамдан март ойидан бери 224 киши вафот этди.

 Изоҳ: Расмий ҳукумат мамлакат бўйлаб карантин жорий этганида аввалига асосан чекка ҳудудлар ва қишлоқларда касаллик “келтириб чиқаришга” ҳаракат қилди. Аммо қишлоқ жойларидаги қариндош-уруғчлик ва деярли барча қишлоқдошлар бир бирини таниши ҳукуматнинг коронавирус ваҳимасини бўрттириб кўрсатиш ва бу иллат ортидан вафот этганлар рўйхатини шакллантиришда тўсиқ бўлди. Шу сабабли ҳам ҳукумат касалликнинг кейинги босқичида пойтахтни нишон қилиб олди. Чунки, шаҳарда асосан мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган ва бир бирини танимайдиган инсонлар яшашади. Бу ўз навбатида ҳукуматга пандемия ваҳимасини тарқатиш, бу иллатга дучор бўлиб, унинг натижасида вафот этганлар бўйича маълумотни хоҳлаганидек тузишига имкон беради. Бундан ташқари, “демократия оролчаси”да бўладиган норозилик намойишлари ҳам асосан пайтахтда бўлиб ўтади. Мухолифат ҳам бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ эътиборини марказга қаратади ва пойтахтдан қувват олишга ҳаракат қилади. Шу сабабли ҳам расмий ҳукумат турли расмийлар орқали пайтахтда вазият жиддий эканлиги, пойтахт “касаллик ўчоғига” айланаётгани борасида турли хил баёнотлар бериб келяпти. Бу орқали ҳукумат пойтахтни ўз назорати остида ушлаб туриш ва 4-октябрга белгиланган парламент сайловларига қадар турли хил намойиш ва кескинликларни олдини олишга интилмоқда. Сабаби, парламент сайлови арафасида на расмий ҳукумат ва на сиёсий доира вакиллари ўзлари учун зарур бўлган электоратни пайдо қилиша олмади.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here