Муборак замин аҳли «оилани ҳимоя қилиш» қонунини рад қилишмоқда

494
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Муборак замин аҳли «оилани ҳимоя қилиш» қонунини рад қилишмоқда

– Жума куни Қуддусдаги оилалар ва Оли Ғайс девони аҳолиси вакиллари режим татбиқ қилмоқчи бўлаётган «оилани ҳимоя қилиш» тўғрисидаги қонунга норозилик билдириб, маслаҳат мажлиси уюштирдилар.

Мажлис Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиш билан бошланди. Сўнг шайх Ислом Амира мажлиснинг очилиш нутқида айни қонуннинг жамиятга нақадар хавфли экани ҳақида сўзлади.

Мажлис мезбонларидан Оли Ғайс вакилларига сўз берилиб. Ўз навбатида Абу Абд Ғайс меҳмонларни олқишлаб, Оли Ғайс девонининг ҳақ ва ҳақ сўз учун ҳар доим очиқ қолажагини, ҳар қандай вазиятда маъруфга буюриб, мункардан қайтариш қалъаси бўлиб туражагини, ҳақ ва ислоҳга ҳаракат қилаётган инсонлар олдидан ҳаргиз ёпиб қўйилмаслигини таъкидлади.

Кейин Фаластиндаги оилалар котиби жаноб Абдуллоҳ Алқам нутқ сўзлаб, мазкур қонун ва унинг татбиқи оқибатида келиб чиқадиган муаммолар ҳақида гапирди. Режимни бу қонунни тасдиқлаганини қоралаб, режимнинг бу қилмишига қарши чиқишга чақирди. Фаластин жамияти шунча мусибатларни бошдан кечирди, энди бу қонун унга жуда ортиқча, деди ва унинг бошдан оёқ қабул қилиб бўлмас қонунлигини таъкидлади.

Сўнг адвокат Суфён Басса айни қонуннинг шариатга зидлигини, бу хусусда иш қўзғатилганини, Ислом шариатига зид ҳар қандай қонун албатта қабул қилиб бўлмас қонун бўлиб, бу борада музокара қилинмаслигини маълум қилди.

Кейин Шаъфон жамлоғидан Фатҳ ҳаракати вакили сўзга чиқиб, бу қонунни батамом инкор этди. Сўнг нуфузли кишилардан Абу Синд Жаъбарий сўзга чиқди. У «оилани ҳимоя қилиш» тўғрисидаги қонун ҳар бир кишини ўз оиласидаги ҳукмронлигини йўққа чиқаради, ота ўз фарзандларини тарбия қилолмай қолади, бас, агар уни тўхтатиб қололмасак, на қадр-қийматимиз қолади, на эркаклигимиз, деди.

Сўнг Ислоҳ вакили жаноб Муҳаммад Ояд сўзга чиқиб, қонунга қарши эканликларини ифодаси сифатида, унинг оилаларнинг бузилиб парчаланишига олиб келиши, зотан, оила Фаластин аҳлининг сўнгги қўрғони бўлиб, кофирлар уни ҳам буткул йўқ қилишмоқчилиги ҳақида гапирди.

Кейин Башитий оиласидан бир оқсоқол нутқ сўзлади. У ушбу мажлисдан кейин бир учрашув уюштиришни ва унда қонунга бор овоз билан қарши чиқишни талаб қилди.

Маслаҳат мажлиси якунида йиғилганлар қарор қабул қилдилар ва ораларидан делегация тузиб, қарорни Рамаллоҳ билан Бира шаҳри ҳокимларига топширишга, қарордан бир нусхасини Фаластин бош вазири Муҳаммад Штаега беришга келишдилар.

Сўнг мажлисдаги ҳар бир иштирокчилар ҳоким ва бош вазирга юборилувчи айни қарорга бирма-бир имзо чекдилар.

  • 2020 йил 18 июн пайшанба куни Қилқилия вилоятидаги нуфузли кишилар, уламолар ва шайхлар ўз ораларидан делегация сайлаб, Фаластин бош вазирига мактуб юбордилар. Мактубда «оилани ҳимоя қилиш» тўғрисидаги бундай зўравон қонунга мутлақ қарши эканликларини ифодаладилар. Уни бекор қилишни талаб қилиб, ўзларининг буюк Ислом динлари, аҳкомлари ва шариатини маҳкам ушлашларини эълон қилдилар.
  • Таъкидлаш жоизки, «Қудс» ахборот канали «Оилани ҳимоя қилиш қонуни қаттиқ қаршиликка ва унга қарши чиқиш даъватига учрамоқда» сарлавҳали мақола нашр қилди. Мақолада айни қонуннинг биринчи ўқишда маъқулланиши ортидан Фаластин ҳокимияти қаттиқ қаршиликка учрагани, юзлаб одвокатлар ариза имзолаб, уни Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос ва унинг бош вазирига топширишгани таъкидланди. Дарҳақиқат, адвокатлар бу қонунни Фаластин «CEDAW» конвенциясининг бир нусхаси эканини, диний ва мафкуравий бойликни талон-торож қилиш ҳисобланишини ҳам таъкидладилар.

Роя газетасининг 2020 йил 24 июн чоршанба кунги 292-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here