Ливанда яна тартибсизликлар ва норозилик намойишлари бошланди

502
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливанда яна тартибсизликлар ва норозилик намойишлари бошланди

Би-Би-Си веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 22 шаввол, милодий 2020 йил 13 июн шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Ливанда маҳаллий валюта қийматининг пастлаб кетишига сабаб бўлган оғир иқтисодий кризисга қарши намойишлар фонида намойишчилар билан полиция кучлари ўртасида кетма-кет икки кеча тўқнашувлар юз берди.

Мамлакат шимолидаги Триполи ва пойтахт Байрутда намойишчилар полицияга тош ва мушаклар отишди, полиция эса, уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқларини қўллади.

Маълумки, ўтган йил октябр ойидан бери Ливан лирасининг АҚШ долларига нисбатан қиймати 70 %га тушиб кетган. Аммо ҳукумат келаси душанбадан бозорга доллар киритиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг, жума куни лира бир оз ўз қийматини ушлаб турди. Бу Ливан валютасида юз бераётган даҳшатли қулаш азоб-уқубатларини енгиллатиш мақсадида ташланган қадам эди».

Роя газетаси шарҳи:

Шубҳасиз, бу кризиснинг сабабчиси Ливан ҳукумати ва олдинги ҳукуматларнинг коррупция ва судхўрлик қарзларига ботганлигидир. Аммо ҳукумат айни ҳақиқатдан жамоатчилик эътиборини чалғитиш мақсадида «биржа бозори чайқовчилари ва валюта контрабандачиларини таъқиб қилиш учун хавфсизлик чора-тадбирлари», деган нарсани ўйлаб топди. Бундан ташқари, «молия ва пул-кредити ҳолатларидаги ўзгаришларни кузатиб бориш учун молия вазири бошчилигида «кризис ячейкаси», деган нарсани тузди. Гўё муаммони бир нечта пул алмаштирувчиларни жазога тортиш орқали ҳал қилиш мумкиндай. Ваҳоланки, давлат узоқ вақтдан бери ўз даромадларининг ярмини халқаро кредит банкларига қарз сифатида тўлаб келмоқда… қолган ярмининг асосий қисми ҳам коррупциячи раҳбарлар чўнтагига тушяпти. Бу кимсалар ўнлаб йиллардан бери ҳукумат ичига хавфсизлик хизмати ҳимояси остида ин қуриб олишган.

Роя газетасининг 2020 йил 17 июн чоршанба кунги 292-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here