Парад: вирус, сиёсат…

936
0

Парад: вирус, сиёсат…

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган парадда иштирок этиш учун Москвага борган Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков мазкур парадда қатнаша олмади. Расмий хабарда айтилишича, Жээнбеков билан бирга Москвага борган президент маъмурияти ходими Данияр Сидиқов ва тансоқчилардан бирида коронавирус аниқлангани ортидан мана шундай ҳолат юзага келган.

Таҳлил: Россиянинг Қирғизистон президентига кўрсатган муомаласи ҳар томондан ҳар турли таҳлилларга сабаб бўлди. Путин Қирғизистон президентини атайин ҳақорат қилдими ёки бу Қирғизистон президентининг халқаро сиёсат олдида ўзини ночор, бечора қилиб кўрсатишдаги навбатдаги чиқишими? Таҳлиллар фақат шу фикрлар атрофида бориши мумкин.

Ҳар икки ҳолатда ҳам бу иш Путин томонидан атайин ёки келишилган ҳолда уюштирилди. Акс ҳолда бу иш Путин режимига қарши атайин соботаж деб қабул қилинган бўлар эди. Бундай бўлмади. Аксинча, Путин парадда қатнашмаган Жиянбеков билан телефонда музокара ўтказди. Сайлов олдидан Жиянбеков Россияга итоатсизлик қила олмайди.

Қирғизистонда ғарбпараст кучлар пайдо бўлиб, россияпараст сиёсий доира заифлашиб бўшатиб келётган позицияларни эгаллаб бораяпти. Ғарбпараст кучлар мамлакатда сиёсий қувватга эга бўлишлари учун демократик қадриятлар риоя қилиниши ва илмоний дунёқарашдаги инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинган муҳит бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Қирғизистонда Ғарб ҳазорати учун қулай муҳит пайдо бўлиб, ғарбпараст кучлар сайловда ундан фойдалинишмоқчи эди. Лекин коронавирус пандемияси Жээнбеков командаси учун жуда қўл келиб турибди.

Фовқулодда ҳолат режими пайтида демократик қадриятлар четга сурилади, инсон ҳуқуқлари чекланади. Қирғизистон ҳукумати бу вазиятга маҳкам тирмашиб, фуқоролар ишончига зид боришаётганини билишса ҳам, ҳамда вирусга чалинганлар сони критик нуқтага етмаган бўлса ҳам, шунингдек вирусдан ўлаётганлар ваҳимали даражада бўлмаса ҳам, фовқулодда ҳолатни бекор қила олмайди! Ҳозир етакчи гуруҳнинг вакиллари ва унга итоатда бўлган хизматчи қатлам вакилларининг ўзлари касаллар рўйхатини тўлдиришга киришишди. Ҳар бир ташкилотга махфий топшириқ юклатилганидек, ҳар бир соҳа вакиллари ўзидан бир неча одамни вирусга чалинди деб эълон қила бошлади. Президент апаратининг ўзи ҳам уларга ўрнак бўлиб боряпти.

Демак Қирғизистонда сиёсий вазият кескинлашиб боряпти. Жээнбеков Россияда ўзининг яқин атрофидан вирус топилганини оламга ошкора қилиш орқали ўзини Россия билан тарафи бир ва мақсади бир қилиб кўрсатмоқчи бўлди. Бўлиб ўтган иш президент ва мамлакат учун шармандали бўлишига эътибор ҳам бермади.

Ҳозирча Путинга яна нималар ваъда қилингани маълум эмас, лекин кутилаётган парламент сайлови президент ортида турган етакчи гуруҳнинг ҳаётий масаласи бўлиб, унда енгиб чиқиш учун улар ҳеч нарсадан тойишмайди. Пандемия ваҳимасини кучайтириш ишлари шу сиёсатга алоқадор иш бўлиб, керак бўлса вирусни атайин тарқатишдан ҳам тойишмайди. Чунки сайлов улкан ғирромлик билан ўтиши аниқ. Норози кучлар жуда кўп. Ҳокимият ўзини фақат пандемия ваҳимаси ортидан кучли фовқулодда ҳолат ва карантин режим билан сақлаб қолиш мумкинлигини билган ҳолда бир қатор тактикалар белгилаб иш олиб бораяпти.

 Бутун ҳокимиятга қарашли кучлар, матбуот орган ходимлари ва маҳаллий кучлар шу томон йўналтирилди. Ҳокимият энди ортга қайта олмайди. Лекин халқдан узилиб бораётган бу йўналиш мамлакатни порох бочкаси сингари кескин ҳолатга олиб боряпти. Президент Россияга суяниб халқдан мутлақ узилиб, уни менсимай, унга ҳисоб бермай қўйди. Масалан шунчалик кўп сиёсий, иқтисодий кескин ҳолатлар юз бериб бораётганига қарамай Жээнбеков охирги вақтда бирор марта халққа мурожат қилгани йўқ. Халқнинг дардини сўраб ёки уни сабрга чақириб қўймади. Демак сиёсий вазият ўта кескин, вазиятлар ва ваҳималар қалбаки. Кескинлашиб бораётган вазиятларни, халқни карантин қилиб уй қамоғига олиш билан стабиллаштирмоқчи. Бу хом ҳаёл узоққа бормайди!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here