Пандемия даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 2 миллионга етди

519
0

Пандемия даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 2 миллионга етди

Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 600 минг кишига кўпайди ва 2 миллионга етди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов “Кун.уз” нашрига берган суҳбатида маълум қилди.

«Жорий йил бошида ишсизлар сони 1 миллион 400 минг атрофида эди. Шундан кейин пандемия таъсирида айрим корхоналар фаолиятини тўхтагани сабабли ишсизлар сони 2 миллион нафарга яқинлашди. Бундан ташқари, хориждаги ишига бора олмаётган 500 минг нафарга яқин фуқароларимиз ҳам бор”, -деб айтган вазир.

Фоиз ҳисобида олинадиган бўлса, Ўзбекистонда пандемияга қадар ишсизлик кўрсаткичи 9,3 фоиз эди. Айни пайтдаги тахминий ва бирламчи ҳисоб-китобларга кўра бу кўрсаткич 14-15 фоизга етди.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Халқаро валюта фонди Ўзбекистонда жорий йилда ишсизлик даражаси 16,5 фоизга етиши мумкинлигини билдиргани ҳақида хабар берган эди.

Хабарда айтилишича, аввалроқ Ўзбекистонда ишсизлик жорий йилда 8,9 фоизга етиши прогноз қилинган. Агентликнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати ишсизлик кўрсаткичини расман бундан озроқ қилиб кўрсатмоқда.

Изоҳ: Аслида ишсизлар сони бу кўрсаткичлардан бир неча баробар кўпроқ.

Ўрта Осиё халқи минталитетига кўра ўз тирикчиликларини норасмий меҳнат ва шахсий имкониятларига таяниб ўтказишади.

Халқаро сиёсатга тобе бўлган оламий бошқарув системаси, дунёни ўз манфаатларига мувофиқ тартибга солган. Оламий тизимга кўра етакчи давлатлар оғир ва енгил саноатлашган бўлиб, улар ўз фуқороларини мумкун қадар кўп қисмини иш билан таъминлай олишади.

Мустамлака, яъни учинчи олам мамлакатларининг иқтисоди хом ашё ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотлари устига қурилган бўлиб, уларда оғир ва хусусий енгил саноат ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эмас. Шунинг учун бу давлатлар ўз фуқороларининг асосий эҳтиёжларини қондиришлари учун уларни иш билан таъминлай олишмайди. Етакчи давлатлар мамлакатларимизга олиб кирган қўшма корхоналар ҳам, ишсизлик муаммосига тўла барҳам бера олмайди.

Саноатлашган йирик давлатлар билан учинчи олам давлатлари ўртасида яшаш даражаси кескин фарқ қилиб, табиийки Ғарб олами фуқороларининг яшаш даражаси учинчи олам мамлакатларига нисбатан ўта ривожланиб кетди. Халқаро сиёсат бу муаммони катта саккизлик ва катта 20лик ташкилотлари орқали ҳал қилиш резолюцияларини қабул қилган эди. Вазифаларига кўра улар қашшоқ мамлакат фуқороларига ҳар турли иқтисодий, молиявий, ҳарбий ва сиёсий ёрдамлар кўрсатишлари керак.

Лекин олам кенгайиб, капиталистик бошқарув сиёсатининг табиатидан келиб чиқиб дунёда қашшоқлик даражаси кучайди. Ўз навбатида учинчи олам мамлакатлари ҳам дунёнинг катта қисмини ва оламий аҳоли сонининг кўп қисмини эгаллаганлиги боис, етакчи давлатларнинг ўз зиммасига олган вазифаси ҳам, бажариб бўлмайдиган даражада катта муаммога айланиб бораяпти. Шундан келиб чиқиб улар ҳар турли ҳийлалар-найранглар билан ҳалқаро ҳамжамият олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларидан бош торта бошлашяпти.

Ўзбекистон ва яна бошқа аграр давлатларда кучайиб бораётган қашшоқлик ва ишсизлик каби муаммолар аслида халқаро ҳамжамият ва халқаро ташкилотларнинг муаммоси эди. Улар ҳар турли компенсациялар тўлаш, мигрантлар ва қочоқлар ҳақида ўз зиммасига олган барча мажбуриятларини адо этишлари керак. Лекин улар ўз зиммасига олган барча мажбуриятларидан бош тортишди. Халқаро қонунлар эса, уларни жазолай олмайди. Чунки жазони амалга оширадиган халқаро давлатнинг ўзи мавжуд эмас, жазони етакчи давлатларнинг ўзлари ижро этишади.

Хоин ҳокимиятларимиз ҳам, ўз мамлакатларининг халқаро қонунларда белгиланган ҳақ ҳуқуқларини талаб қила олишмайди. Агар улар хиёнат қилишса, яъни биздан бор хом ашёни олиб кетиб, уни қайта ишлаш йўли билан топган улкан даромадлари эвазига ўз зиммасига олган тўловларни тўлашдан бўйин товлашса, нега биз улар тузиб берган саноатлашмаслик тизимига риоя қилиб, ўз мажбуриятларимизни қуллардек бажараверишимиз керак!

Энди коронавирус пандемиясидан фойдаланиб, учунчи олам фуқороларини буткул изоляция қилиб олишмоқчи. Зиммасига олган барча муаммоларни ўзимизга топшириб, назоратни бир неча баробар кучайтириб, халқаро бошқарув тизимини ўзгартиришмоқчи.

Бу янги оламий бошқарув тизимида биз аввалги имкониятларимизнинг кўп қисмидан маҳрум бўламиз. Лекин олам (Ғарб) олдида  зиммамиздаги вазифаларимиз кучаяди, такоммиллашади. Ишсизлик ва қашшоқлик кучайиб, сиёсий ва ҳарбий вазиятлар кескинлашади. Халқаро сиёсат ўз зиммасидаги барча мажбуриятларидан воз кечиб уни мамлакат етакчилари зиммасига ўтказиб беради. Улар ўз халқига нисбатан зулмни кучайтиришда мустамлака давлатларга мутлақ тобе бўлишга мажбур бўлишади.

Абдураззоқ Мўъмин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here