Жээнбеков парадда иштирок этиш учун Москвага учиб кетди

362
0

Жээнбеков парадда иштирок этиш учун Москвага учиб кетди

 Сооронбай Жээнбеков Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парадда иштирок этиш учун 23-июнда Москвага учиб кетди.

 Президент сайти РФ раҳбари Владимир Путин таклифи билан сафар ташкил этилганини хабар қилди.

 Иш сафари доирасида Жээнбеков 24-июнда Москванинг Қизил майдонидага ҳарбий парадда иштирок этади.

 Изоҳ: Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Путин билан бўладиган учрашувга қуруқ қўл билан боришни лозим топмаган кўринади. Шу сабабли ҳам 22-июн куни Қирғизистон ва Россия ўртасидаги шартномани ратификация қилинишини тасдиқловчи ҳужжатни имзолади. Мазкур протоколга кўра Қирғизистондаги Россия бирлашган ҳарбий базасининг мақоми ва бўлиш шартлари тўғрисидаги шартномага қўшимчалар киритилган. Протокол Қирғистон ва Россия президентлари томонидан 2019 йил 28 мартида Бишкекда Владимир Путиннинг давлат ташрифи чоғида имзоланган эди. 2020 йил 11-июн куни Жогорку Кенеш бирданига уч ўқишда уни қабул қилди.

 Қирғизистондаги президент бошчилигидаги етакчи гуруҳ Россиядан мустақил равишда сиёсат олиб боришни ҳаёлига ҳам келтиришмайди. Шу сабабли ҳам Россия нимани талаб қилса, унинг буйруқларига сўзсиз итоат қилиб келишади. Қирғиз-тожик ёки қирғиз-ўзбек чегарасида бир метр жой учун қардош халқаларга қарши қурол ишлатишгача етиб борадиган “мустақил” давлат Россияга гектарлаб ерни қўш қўллаб топшириб юбораверишади. Ерни бериб юборганлари етамаганидек қўшимчасига “авиабазанинг учуш-қўниш жойи Россияга ўтиб кетди, лекин унинг олдидаги ерлар ўзимизда қолди” деб баёнот беришдан ҳам уялишмайди. Оғиз кўпиртириб гапиришаётгани ижара пулини ундиришга келганда эса яна Россиянинг қош-қовоғига қараб туришади. Эндиликда Россия 2012-йилдан бери тўламётган ижара пулини янги шартномага қўшиб олинишига умид қилишмоқда. Халқ ўз келажагини ишониб топшириб қўйган етакчи гуруҳнинг аҳволи шундан иборат.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here