Трамп: АҚШ ҳарбийлари энди ўзгаларнинг низоларини ҳал қилмайди

300
0

Трамп: АҚШ ҳарбийлари энди ўзгаларнинг низоларини ҳал қилмайди

 АҚШ президенти Дональд Трамп Америка ҳарбийлари энди бошқа мамлакатларни тикламаслигини ва ўзгаларнинг низоларини ҳал қилмаслигини айтди.

 “Биз ниҳоясиз урушлар даврини тугатмоқдамиз. Американинг ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя қиладиган янги, соф нигоҳ ўз жойига қайтди. Одамлар ҳаттоки эшитмаган узоқ мамлакатлардаги қадимий низоларни ҳал қилиш америкалик ҳарбийларнинг мажбуриятига кирмайди. Биз бу дунёнинг полициячиси эмасмиз”, — деди Трамп Вест-Пойнт ҳарбий академияси битирувчиларига қилган мурожаатида.

 Трампнинг қўшимча қилишича, Америка армияси бошқа мамлакатларни тиклаш эмас, ўз мамлакатини ташқи душмандан ҳимоя қилиш тамойилига қайтади.  

Қайд этилишича, шу билан бирга, Трамп конгрессга АҚШ ҳарбийлари терроризмга қарши курашиш учун илгари киритилган мамлакатларда қолиши ҳақида маълум қилган. АҚШ ҳарбийлари Афғонистон, Ироқ, Сурия, Иордания, Туркия, Ливан, Миср, Филиппин, Арабистон ярим ороли, Косово, шарқий Африка, Чад кўли ҳавзаси ва Соҳил регионида жойлаштирилган.

 Изоҳ: 2010 йили АҚШнинг ўша вақтдаги президенти Барак Обама конгресс олдида сўзлаган нутқида, “Биз энди исломий мамлакатларда ўз аскарларимизни жонини хавфга қўймаймиз. Энди улар ўз юртларидаги “терроризм” ва “экстремизм”га қарши ва уларнинг хавф-хатарларини олдини олиш учун ўз имкониятлари билан ҳаракат олиб боришади. Биз фақат уларга бу ишларига ёрдам кўрсатамиз”, — деган эди.

 Кейинчалик, 2014-йил сентябр ойида Барак Обама терроризм (Ислом)га қарши кураш ва Суриядаги жиҳодий ҳаракатларни йўқ қилиш, жумладан “ИШИД” ташкилотини мағлуб қилиш бўйича янги стратегия ишлаб чиқиб сенатга тақдим қилганди.

 Маълумки, АҚШда сиёсат президент томонидан белгиланмайди, балки етакчи капиталистлар манфаатлари асосида олиб борилади. Шу сабабли ҳам АҚШда президент ўзгарса ҳам американинг оламий сиёсатида ўзгариш бўлмайди. Бугун Трамп томонидан олиб борилаётган сиёсат 2010-йили Обама бошлаб берган сиёсат ва стратегиянинг давомидир. Мустамлакачи капиталистик куфр тузуми Ислом ва мусулмонларни ҳарбий ёки мабдаий жиҳатдан мағлуб қилиб бўлмаслигини англаб етгач, ўзининг янги адаштирувчи стратегиясини ишлаб чиқди. АҚШнинг янги стретегиясида Ислом ва мусулмонларга қарши курашда “сопини ўзидан чиқариш” ва мусулмонларни “радикал”, “эстеремист”, “террорист” ва “мўътадил”чиларга ажратиш орқали мусулмонлар бирлашишини олдини олиш ва улар ўртасида доимий келишмовчиликларни пайдо қилишни режалаштирилган.

 Абдураҳмон Одилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here