Исломий Уммат бирлиги

611
0

Исломий Уммат бирлиги

Уламолар ва имом хатиблар ҳар доим Исломий Умматнинг бир бутун бўлиши лозимлигини таъкидлаб келишади. Ҳеч бир олим ёки имом хатиб исломий уммат тарқоқ бўлиши керак демайди. Балки Қуръони Каримдан

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا

„Ва Барчангиз Оллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!“ оятини далил қилиб, фақат Аллоҳнинг арқонига мустаҳкам боғланишга чақиради. Улар доимо Мусулмонлар орасидаги бўлиниш ва парчаланишни қоралаб, бунинг ёмон оқибатлари ҳақида мисоллар келтиришади ва орага мунофиқлик ва ёмонликлар суқилиб киришидан огоҳланиришади.

Шу ерда бир савол туғилади, Аллоҳнинг арқонига мустаҳкам боғланишнинг йўл-йўриғи қандай бўлади, Ислом уммати бирлашиш учун нима қилиши керак? Чунки фақатгина “бирлашинг, тарқоқ бўлманг, Мусулмонлар бир бутун бўлиши лозим”, дейиш билан бир натижага эришиб бўлмайди, уни қандай вужудга келтириш ҳақида тушунчага эга бўлиш лозим. Масалан, – „Ва барчангиз Оллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!“ деган маънодаги оятни бутун дунё бўйлаб ҳар бир ўлкаларда, ҳар бир шаҳарларда, ҳатто ҳар бир маҳаллаларда барча уламолар ва имом хатиблар ҳар доим такрорлаб келишади. Шунга қарамай, Ислом олами олтмишдан ортиқ давлатчаларга парчаланган ҳолда қолмоқда. Мусулмонлар ҳатто бир кунда руза тутиб, бир кунда байрам қилиш учун ҳам бирлаша олишмаяпти. Демак, фақат бирлашайлик дейишнинг ўзи билан бўлмайди. Балки имомларимиз, олимларимиз бирлик ҳақида гапирар эканлар, ўша бирликни вужудга келтирадиган, уни муҳофаза қиладиган, ва барча мусулмонларнинг қалбларини бир-бирига боғлаб қўядиган вужуд ҳақида ҳам батафсил тушунча беришлари лозим. Токи уммат шу тушунча орқали ҳаракат қилсин ва ўзларининг бирликларини таъминлаб берадиган ўша вужудни барпо қилишсин.

Бу вужуд Халифалик давлатидир. Давлат бўлмас экан, мусулмонлар асло бирлаша олмайди, ҳатто бир масала устида ўзаро тортишиб-талашиб бўлиб кетишаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Демак агар ўша уламолар ва имом хатиблар ҳақиқатдан ҳам умматнинг бирлигини чин кўнгилдан истаётган бўлишса, улар бу бирликни вужудга келтирадиган ва умматни тарқалиб кетишига асло йўл қўймайдиган ҳалифалик ҳақида ва уни тиклаш ҳақида келган ҳадислар ҳақида умматга етказишлари лозим. Чунки бу иш фақат Халифалик давлати билангина амалга ошиши кундек рамшан. Мусулмонлар битта Халифага итоат қилмас экан улар асло бирлаша олмайди. Халифанинг амри ихтилофларни бартараф қилади деган машҳур қоида бор, буни ўша Уламоларнинг ўзлари ҳам яхши билишади. Яъни Халифа қайси бир мавзуда бирор ҳукмни табанний қилса бу ҳукмга итоат қилиш бутун мусулмонларга мажбурий бўлади ва у бутун мусулмонларнинг ўртасини боғлайди. Натижада мусулмонлар ўртасида бирлик юзага келади. 

Кўп ҳолатларда мусулмонларнинг бирлиги ҳақида гап кетганда доимо мусулмонларнинг ўзи бирлаша олмасликда айбланади. Аслида мусулмонларнинг бирлашиши табиий, чунки Ислом ақидаси бирликни талаб қилади. Исломий Умматдаги бирлик омиллари ҳар қандай тарқоқлик ва парчаланиш омилларидан кучлидир. Шунинг учун ҳам Исломий Уммат Аллоҳга бўлган иймони асосида ўзаро жамланиб келган. Аммо бугунги бирлашмасликнинг сабабчиси мусулмонлар эмас, балки улар устига мажбуран сайлаб қўйилган ҳокимлардир. Чунки улар мусулмонларга бу ишда асло йўл бермайди. Бир ўйлаб кўринг, олтмишдан ортиқ давлатчаларга парчалаб ташланган давлатчаларнинг ўртаси чегаралар билан ажратилган, мажбурий чекловлар қўйилган ва мусулмонларнинг бу давлатчаларга изнсиз кириши ман қилинган. Шундай экан, ўрталарида сохта чегаралар тортиб қўйилган давлатларда бирлашиш ҳақида қандай гап бўлиши мумкин?

Мусулмонлар бирлашмайди эмас, балки уларнинг бирлашишига имкон берилмайди. Чунки мусулмонларни ҳануз Ислом фикрлари битта қилиб жамлаб келмоқда, уларни Исломий туйғулар бирлаштириб турибди, аммо ҳокимлар бунга монелик қиляпти. Яъни мусулмонлар бўлиниб кетган эмас, бўлиб ташлангандир. Масалан сиз Аракандаги, Фаластиндаги, Кашмирдаги, Шарқий Туркистондаги, Афғонистондаги ва бошқа ўлкалардаги мусулмонларга ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлсангиз дарҳол жиноятчига ёки террористга чиқариласиз.  Бундан ташқари мусулмонлар бирлик борасида фикр юритиб ҳаракатга кела бошласа дарҳол фитна уруғлари сочилади. Агар барча мусулмонлар битта бошлиққа итоат қилсалар сизнингча тарқоқлик бўлиши мумкинми? Шунинг учун бирлик ҳақида гапирилар экан бунинг қандай йўл билан юзага келиши ва қандай таъминланиши ҳақида ҳам гапиришлари лозим.

Хулоса шуки, Мусулмонлар давлатларини битта давлатга, Ислом Умматини битта Умматга айлантириб қўядиган Исломий бошқарув низоми мавжуд бўлсагина бирлик юзага келади. Тарқоқлик ва бўлиниб кетиш натижасида келиб чиққан муаммолар ҳам фақатгина Исломий Давлатни барпо қилиш билангина ҳал бўлади.

Умар р.а.нинг бу ҳақида айтган маъноли сўзлари нақадар ўринли: «Жамоатсиз Ислом бўлмас, амирсиз жамоа бўлмас, итоатсиз амирлик бўлмас…».

Халифасиз бирлик йўқ, бўлмайди ҳам. Исломий Халифаликни тиклаш мусулмонлар бирлигини ўз-ўзидан қайта вужудга келиши, демакдир. Агар мусулмонлар бугунги абгор ҳолатларидан қутулишни истасалар, Ислом давлатини барпо қилиш учун ҳаракат қилмоқлари лозим. Чунки мусулмонларнинг бирлиги Ислом давлатининг тикланиши билангина амалга ошади. Мана шунда

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا

Ва барчангиз Оллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! оятига амал қилинган бўлади.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here