Ички авиарейслар 5-июнда тикланади

695
0

Ички авиарейслар 5июнда тикланади

 Қирғизистонда ички авиарейслар аввал айтилганидек 8-июнда эмас, балки 5-июнда тикланишига рухсат берилди. Жума кундан бошлаб жамоат транспортида минтақалараро йўловчилар ташишга ҳам рухсат берилади.

 Изоҳ: Қирғизистонда 25-майдан коронавирусга қарши кураш доирасида киритилган карантин чекловлари енгиллаштирилди. Жумладан, вирусга қарши санитар меъёрларга қатъий риоя қилинган ҳолда жамоат транспорт ишига рухсат берилди, буюм бозорлари, ёзги кафелар, ресторанлар очилди. Шунингдек, театр, музей, кўргазма заллари, бассейнлар, спорт марказлари ва кутубхоналар фаолияти тикланди.

 Болаларга таълим берувчи ташкилотлар уюшмаси 25-май куни ҳукуматга йўллаган мурожаатида, хусусий болалар боғчалари фаолиятига рухсат беришни талаб қилиб чиқди. Уюшма ўз мурожаатида нима бўлишидан қатъий назар хусусий боғчалар 1-июндан бошлаб ўз фаолиятларини бошлашини ва агар уларга қарши бирор чора кўрилса ҳукумат биноси олдида норозилик намойиши ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди. Уюшманинг ушбу мурожаати ортидан бош вазир ўринбосари Боронов 5-июндан бошлаб болалар боғчалари фаолияти қайта тикланишини айтди. Бундан ташқари, 3-июн куни бўлиб ўтган коронавирусга қарши кураш республика штаби мажлисида Боронов 25-июндан бошлаб болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ишга туширилишини хабар қилди. Аммо, бу сафар ҳам масжидлар очилиши масаласи кун тартибидан четда қолди.

 Барча нарсани моддий манфаат устига қурувчи капиталистик тузумда инсонларнинг руҳий эҳтиёжлари бир четга суриб қўйилган. Шу сабабли ҳам расмий ҳукумат давлат бюджетига фойда келтирувчи соҳа ва тармоқларга босқичма-босқич рухсат бериб келмоқда. Масжидлар эса ҳеч қандай моддий манфаат келтирмайди. Бундан ташқари, мусулмонлар томонидан масжидларни очиш масаласи кўндаланг қўйилиб, ҳукуматдан талаб қилинмаётгани пандемия баҳонасида Ислом ва унинг қадриятларига қарши курашаётган мустамлакачилар ва уларнинг малайларига қўл келмоқда. Агар биз мусулмонлар ҳукуматдан масжидларни очиб беришини, мусулмонлар устидан масъулмиз деб иддао қилаётган муфтий ва муфтиётдан ҳам шу масалани кўтаришни талаб қилмасак, расмий ҳукумат турли хил баҳоналар билан масжидлар очилишини имкон қадар ортга суриб бораверади. Масжидларимиз очилишини талаб қилайлик!

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here