Лукашенко Россиянинг ОАВ орқали Беларусга муаммолар тиқиштираётганини маълум қилди

783
0

Лукашенко Россиянинг ОАВ орқали Беларусга муаммолар тиқиштираётганини маълум қилди

 Беларус президенти Александр Лукашенко давлат хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Валерий Вакульчик билан учрашувида мамлакатда бир нечта  пандемия мавжудлигини айтди. Бу ҳақда БелТА агентлиги хабар бермоқда.

 “Пандемиялардан бири соғлиқни сақлаш соҳасида. Худога шукр, уни аста-секин бартараф этяпмиз”, – деди Лукашенко.

 Унинг сўзларига кўра, сайловлар сабабли сиёсий пандемия, жаҳондаги инқироз боис иқтисодий пандемия вужудга келган. 

 “Ҳали инфопандемияни айтганим йўқ. Ҳозирда интернет ахлатхонасига ҳар нарсани ташлашяпти ва хориждан, хусусан қардош биродарларимиз ҳам ОАВда муаммоларни тиқиштирмоқда. Аммо биз буларнинг барчасини кўриб турибмиз”, – деди Беларус президенти.

 Изоҳ: Беларус президенти Александр Лукашенко 9-апрел куни Европа иттифоқи билан визаларни енгиллаштириш тўғрисидаги битимни имзолади. Шу билан бир вақтда ЕИ билан томонларнинг ҳудудида рухсатсиз қолган шахсларни реадмиссияси (ўз фуқароларини қайта қабул қилиш) тўғрисидаги келишув ҳам ратификация қилинди. 

 Бундан ташқари Лукашенко Россиядан газ нархларини уч баробар пасайтиришни талаб қилиб чиқди. 15- майдан бошлаб эса АҚШ Белорусга  нефт етказиб беришни бошлади.

 Беларус президентининг Россия манфаатларига зид бўлган битимларни имзолаши ва тутун қайтариши “рус айиғининг” ғазабини қўзғаши табиий. Шу сабабли ҳам рус ҳукумати кўрсатмаси билан Росия оммавий ахборот воситалари Белорусга қарши ахборот ҳуружини бошлаб юборишди. ОАВ бу курашда Лукашенконинг оламий ваҳимага айлантирилган коронавирус пандемиясини тан олмагани ва мамлакат ҳудудида карантин чораларини жорий этмаганлигини дастак қилиб олишди ва бутун эътборларини мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятни бўрттириб кўрсатишга қаратишди. Рус ОАВ ахборот ҳужумининг олдини олиш мақсадида Беларус ТИВ Россиянинг Биринчи канали суратга олиш гуруҳини республикадаги коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисидаги лавҳаси учун аккредитациядан маҳрум қилди. 

 Белорус Европа билан виза, Америка билан нефт келишувлари тузиш орқали Ғарб “марҳаматига” эришаётган бўлсада, юз ўгира бошлагани сабабли Россия қаҳрига дучор бўлмоқда. Ҳозирча Россия фақат ахборот ҳужуми билан чекланмоқда. Агар бу қадам ўз самарасини бермаса Россия Украина сценарийсини такрорлашга қадар бориши мумкин.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here