Қирғизистонда 2007 – 2011 йиллар оралиғида 187 болага СПИД юқтирилган

1051
0

Қирғизистонда 2007 – 2011 йиллар оралиғида 187 болага СПИД юқтирилган

2007 – 2011 йил мобайнида 187 болага Қирғизистон касалхоналарида атайин СПИД касаллиги юқтирилган. Бу ҳақида СДПК фракциясидан парламентдаги соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси Дамира ниязалиева хабар тарқатган. KNEWS.

https://knews.kg/wp-content/uploads/2015/12/11717_w300_h207_crop.jpg

Давлат “СПИД” марказининг малумотига кўра 2007 йили давлат касалхоналарида 36 ёш болага ВИЧ инфекцияси юқтирилган. Касалхонада 2008 йили – 72 болага, 2009 йили – 35 болага, 2010 йили – 22 болага, 2011 йили ҳам – 22 гўдакка, жами 187 болага атайин СПИД касаллиги юқтирилган!

2020 йил апрел ойида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири қилиб тайинланган Сабиржан Абдикаримов 2007 йили вазир ўринбосари, 2010 йилида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири бўлган! Айнан шу кимсанинг бошқаруви остида давлат касалхоналари орқали оммавий Вичга анализ олиш жорий қилиниб, ўнлаган гўдакларга СПИД касали юқтирилган эди!

Бу иш ортидан балки ташқи донор давлат ва ташкилотлардан шу кунгача миллионлаган доллар ёрдам пули олишаётган бўлса ажаб эмас. Лекин одамлар, гўдаклар тақдири нима бўлди. Улардан тирик қолганлари ҳозир балоғат ёшига етишди! Лекин уларнинг ҳаёти – бахт саодати, соғликлари, ота-онаси тортган қийинчиликлари учун ким жавоб беради?!

2020 йили “коронавирус пандемияси” эълон қилиниши билан Собиржон Абдикаримов яна мамлакат соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бунинг ортидан яна одамларни мажбурий эмлаш масаласи кўтарила бошланди. Шу кунларда қандайдир грипга қарши эмлаш кераклиги айтилмоқда. Кейин коронавирусга қарши бошланади!

Коронавирусга чалинган ҳар бир одам учун бюджетдан 2000 доллар нақд пул суғуриб олишяпти! Демак ҳукуматга коронавирусга чалинганлар миқдори озайишидан кўра уларни кўпайиши манфаат бор! Оламий пандемия ваҳимаси остида, мамлакатни қарзи устига яна юзлаган миллион доллар қарзга ботириб боришаяпти. Карантинда ётган ҳар бир бемор учун 2000 доллар сарф қилинди деб ҳужжатлаштириб, олинган қарзларни ўзаро тақсимлаб олишяпти!

Демак карантин – фуқоролар соғлиғини сақлаш муаммоси остида эмас, балки пайдо бўлиб қолган вазиятда иқтисодий имкониятлардан мумкин қадар максимал даражада фойдаланиб қолиш асосида олиб борилаяпти! Иқтисодий имкониятлардан мамлакат ёки халқ манфаати учун эмас, балки маълум шахслар ва етакчи гуруҳ вакиллари манфаати учун мумкин қадар кенг фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишаяпти.

Бу йирик фирибгарлик амалиётида халқ ишончини қозониш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун бутун мамлакат матбуоти шу қалбаки ваҳимани қўпиртириш учун бор қуввати билан йўналтирилди! Бу ваҳимага ишониш бизни уларга ёрдам беришга ундайди. Яни улар бизни қўрқув остида ушлаб туриш билан – ўзлари амалга ошираётган ифлос ишларини яширишга ҳаракат қилишади. Ҳатто шу йўлда вирусни атайин тарқатишдан ҳам тойишмайди. Огоҳ бўлайлик биродарлар!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here