Бозорлар, спорт заллари очилди, масжидлар эса ёпиқ

734
0

Бозорлар, спорт заллари очилди, масжидлар эса ёпиқ

 Қирғизистонда 25 майдан коронавирусга қарши кураш доирасида киритилган карантин чекловлари енгиллаштирилди. Жумладан, вирусга қарши санитар меъёрларга қатъий риоя қилинган ҳолда жамоат транспорт иши тикланади, буюм бозорлари, ёзги кафелар ва ресторанлар очилди.

 Шунингдек, театр, музей, кўргазма заллари ва кутубхоналар фаолияти тикланади.

 Пойтахт Бишкек мэрияси тезкор штаб қарорлари асосида 25 майдан рухсат бериладиган фаолият турлари рўйхатига спорт заллари, тренажёр заллари, фитнес-клублар ва бассейнларни киритган. Бундан ташқари, контактли, жамоавий спорт турлари учун мўлжалланган спорт марказлари ишлашига ҳам рухсат берилди.

 Штабда санитар-гигиена меъёрлари ва қоидалари – хоналарни дезинфекция қилиш, ниқоб ва қўлқоп тақиш, санитайзер ва антисептиклар ўрнатилиши ҳамда санитар масофани сақлашга риоя қилиниши шарт ҳисобланиши таъкидлаб ўтилган.

 Изоҳ: Маълумки, қирғиз ҳукумати коронавирус пандемиясига қарши кураш баҳонаси билан барча корхона ва жамоат жойларини ёпиб, мамлакатда фавқулотда ҳолат жорий этган пайтда масжидлар биринчилардан бўлиб ёпилган, жума намозлари тўхтатилиб, мусулмонларнинг жамоат бўлиб намоз ўқишлари тақиқланган эди. Мана орадан икки ойдан ошиқ вақт ўтди, масжидлар хувуллаб ётибди, мусулмонлар жамоат бўлиб Аллоҳга ибодат қилиш бахтидан маҳрумлигича қолишмоқда. Ўтган вақт давомида ҳукумат карантин чораларини юмшатиб, айрим фаолият турларига босқичма-босқич рухсат бераётган бўлсада аммо масжидларни очиш бўйича ҳозирча бирор ҳаракат кузатилмади. Ҳукумат навбатдаги босқичда одамлар энг кўп йиғиладиган бозорлар, спорт марказлари, истироҳат боғлари фаолиятига рухсат берди, афсуски, бу сафар ҳам масжидлар масаласи мавҳумлигича қолдирилди.

 Аслида жамоат йиғилидаган жойларнинг энг покиза ва озода жойи масжидлар ҳисобланади. Чунки, мусулмонлар масжидларга ғусул қилиб покланиб, таҳорат олган ҳолда келишади. Бундан ташқари, ҳукумат иддао қилаётган “ижтимоий масофани сақлаш” масаласи, шахсий гигиена борасида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Сабаби бу ерга мусулмонлар бирор нарса сотиш ёки сотиб олиш, хордиқ чиқариб, беҳуда гаплар учун эмас, Аллоҳга ибодат қилиш учунгина йиғилишади. Бунга бир кеча-кундузда 1 соатдан ошиқ вақт кетмайди.

 Инсонда тана эҳтиёжлари бўлгани каби, руҳий эҳтиёжлар ҳам мавжуд ва улар инсондан ўз эҳтиёжлари қондирилишини талаб қилади. Бунинг йўли эса Аллоҳга қуллик қилиш, ибодат ва дуо билан Унга яқинлик хосил қилишдан иборат. Мусулмонлар ўртасида руҳий муҳит ва боғлиқликнинг пайдо қиладиган жой бу – масжиддир. Аммо икки ойдан бери мусулмонлар беш вақт жамоат намозларида, жума намозларида, ҳатто, Рамазон ойида ҳам таровеҳ ва хатми Қуръонларда жамланиб бу муҳит мазасидан баҳраманд бўла олишмай келмоқда.

 Болаларга таълим берувчи ташкилотлар уюшмаси 25-май куни ҳукуматга йўллаган мурожаатида, хусусий болалар боғчалари фаолиятига рухсат беришни талаб қилиб чиқди. Мурожаатда барча хусусий боғчалар нима бўлишидан қатъий назар 1-июндан бошлаб ўз фаолиятларини бошлашини ва агар уларга қарши бирор чора кўрилса ҳукумат биноси олдида норозилик намойиши ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.

Биз мусулмонлар “подшоҳнинг амри вожиб”, “барчаси учун муфтий ва муфтиёт жавоб беради” деб ўтираверсак, расмий ҳукумат масжидлар фаолиятига рухсат беришни охирига қадар суриб бораверади. Чунки, ҳукумат пандемия баҳонаси остида Ислом ва мусулмонлар, исломий қадриятларга қарши кураш олиб бораётган кофир ғарб қўлидаги қўғирчоқдан бошқа нарса эмас. Уларнинг кўрсатмаларидан четга чиқа олмайди. Шу сабабли ҳам биз мусулмонлар ҳукуматнинг бу мункар ишига сукут сақлаб ўтирмай масжидлар очилишини талаб қилайлик ва бу йўлда ўз имкониятимиздаги барча тинч услуб ва воситаларни ишга солайлик. Биз талаб қилмасак ҳукумат хали бери масжидлар очилишига рухсат бермайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here