Рамазон ҳайити табриги

769
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Рамазон ҳайити табриги

Ийдул Фитр муборак

Қадрли Қирғизистон мусулмонлари, барчангизни Рамазон ҳайити билан табриклаймиз!

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло тутган рўзаларингни қабул қилсин.

Аллоҳ Таоло шу муборак ой ҳурмати сабабли барчангизни раҳматига буркаб, гуноҳларингизни мағфират қилиб, ҳаммангизни дўзахдан озод бўлувчилардан қилсин.

Ўқиган таровеҳ намозларингиз, тасбеҳ ва қилган ҳатми Қуръонларингизга Ўзи ваъда қилган ажрларни ато этсин.

Қадр туни қилган ибодларингизни қабул қилсин.

Рўза фитрларингиз ўз вақтида ҳақдорларга етиб бориб, ҳайитни байрам қила олмайдиган мусулмонлар қолмасин, амин.

Қадрли Қирғизистон мусулмонлари! Ушбу табрик ва тилак-истакларимиз билан бир қаторда – барчамиз учун яхшилик бор деган умидда – сизларга қуйидаги насиҳатни ҳам етказиб қўймоқчимиз.

Маълумки, бу йилга Рамазон ойимиз ўзгача синовлар билан ўтди. Бу муборак ойимиз пандемия баҳонаси ортида шариатга зид равишда қабул қилинган карантин шароитига тўғри келди (карантин атайин рўзага қадар чўзилганини эҳтимоли кучли). Албатта, шариатга зид тарзда жума намозига, таровеҳ намозларига ва ҳайит намозига тақиқ қўйилди. Бу мустамлакачи кофирларнинг Исломга қарши курашиш доирасидаги исломий қадриятларга зарба бериш кампаниясига киради. Кофирлар буни маҳаллий ҳокимият эгалари қўли билан амалга оширишмоқда. Бошқача айтганда, “болтанинг дастаси ёғочдан” бўлди. Яъни, кофирларнинг исломий қадриятларга зарба бериш кампаниясига малайларча итоат қилган ҳокимятдагилар, уларни қўллаб-қувватловчилар Рамазон ойида гуноҳкор бўлишди. Шу сабабли уларга бу гуноҳларига тавба қилишларини насиҳат қиламиз. Тавбанинг шартлари: гуноҳга чин кўнгилдан пушаймон бўлиш, бундай гуноҳлардан тийилиш ва бошқа бундай гуноҳни қайтармасликдан иборат. Тавба эшиклари ёпилишидан олдин тавба қилинглар!

Қирғизистонда исломлашиш тобора кучайиб бораётгани сабабли мустамлакачи кофирлар шу каби ҳужумларини кучайтиришмоқда. Шу сабабли, буни барчамиз англаб етишимиз ва биргаликда бундай мункарларга қарши курашишимиз зарур. Кофирлар бугун пандемия баҳонаси билан жума ва ҳайит намозларимизни тақиқлаган бўлса, эртага яна бошқа баҳоналар билан ҳар биримизнинг беш вақт намозларимиз, рўзаларимизни тақиқлашга ўтишади. Шунинг учун уларнинг барча макр-хийлаларига шариат талаб қилгандек солиҳ амалларимиз билан қарши туришимиз керак. Бу ҳозир ва келажакда дуч келишимиз мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатлар ечимига тааллуқли. Шу тарзда уларнинг маккор режалари ва услублари барбод бўлади, ин ша Аллоҳ.

Энди асосий ечимга келсак, мустамлакачи кофирларнинг Исломга қарши макр-хийлалари, Исломга қарши тузган режалари ва уларни амалга ошириш услублари Исломий Халифалик Давлати барпо этилиши билан батамом йўқ бўлади. Чунки, Халифалик мустамлакачи кофирларнинг демократия ниқобини кийган капиталистик тузумини бутунлай қўпориб ташлайди, оқибатда уларнинг жабр-зулмлари ҳам, макр-хийлалари ҳам “ёмон тушга” айланади. Шунинг учун, азиз мусулмон биродарлар, барча мусулмонларни бирлаштирадиган ва ўз динларини ҳимоя қиладиган Халифалик давлатини барпо этиш учун биргаликда ҳаракат қилинг. Акс ҳолда мустамлакачи кофирлар динга қарши фитна уюштиришда давом этаверадилар ва кофир бўлмагунингизча асло рози бўлишмайди.

Қадрли Қирғизистон мусулмонлари, Аллоҳ бизларга кейинги Рамазон ҳайитини бошқа мусулмон биродарларимиз билан биргаликда Халифалик соясида байрам қилишни насиб этсин, амиин.

Ийдул Фитр муборак бўлсин!

Ҳизб ут-Таҳрир Қирғизистон                                                                                                             

1 шаввол 1441ҳ

23 май 2020м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here