Ҳижрий 1441 йилнинг шаввол ҳилолини текшириш натижаси ва муборак рамазон ҳайити табриги

117
0

Ҳижрий 1441 йилнинг шаввол ҳилолини текшириш натижаси ва муборак рамазон ҳайити табриги

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дунё устунларини тутиб турган, жамики махлуқотлар устидан ҳукмрон ва бутун олмалар Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ислом пайғамбари, ҳижратнинг тўлин ойи, давлат асосчиси, золимларни огоҳлантирувчи, жангоҳлар набийси, халқлар саййиди Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺга, у кишининг аҳли-оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар ёғилсин.

Имом Аҳмад Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтадики, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтганлар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ҳилолни кўриб рўзани бошланглар, ҳилолни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбон ойининг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

Бугун 2020 йил 22 май, жумъадан шанбага ўтар кечада шаввол ҳилоли кузатилгандан кейин ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани айрим исломий юртларда ўз исботини топди. Шунга кўра, демак, эртага шанба куни шаввол ойининг ҳамда муборак рамазон ҳайити кунларининг биринчи кунидир.

Ҳизб ут-Таҳрир муборак рамазон ҳайити муносабати билан бутун Ислом Умматини муборакбод этиб, ўзининг муаттар, самимий табригини йўллайди. Ҳар қандай шароит бўлмасин, ҳайит маросими билан улуғланган ушбу табрик, ростгўй даъват аҳлининг мурожаати билан ҳамда Пайғамбарлик башоратларидан балқиб чиққан умидлару шодликлар билан лиммо-лим тўлган табрикдир.

Ўз навбатида мен ҳам, хоссатан ўзимнинг номимдан ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси ва матбуот бўлими ходимлари номидан Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштани муборакбод этаман. Аллоҳ Таолодан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликнинг барпо бўлиши ва Ислом Умматига ғолиблик берилиши тўғрисидаги Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларини амиримиз етакчилигида олиб борилаётган ушбу даъват орқали рўёбга чиқариб беришини сўраб қоламиз.

Дарҳақиқат, ушбу рамазон ҳайити шундай бир пайтда кириб келдики, бугунги кунда бутун дунё коронавирус пандемияси ботқоғига тобора ботиб бормоқда, бутун дунё давлатлари, асосан уларнинг иблис хўжайинлари Америка ўзининг ягона ташвиши ва ёмон тушига айланиб қолган бугунги «иқтисоднинг ёпилиши муаммоси»дан чиқиш учун умид учқунини қидирмоқда. Уларнинг олимлари «агар иқтисодни очадиган бўлсангиз касалликдан ўласизлар», деяпти! Бойлари эса, «агар иқтисодни ёпадиган бўлсангизлар очликдан ўласизлар», дея жавоб беришяпти. Шундай қилиб, дунё давлатлари бир тарафда очлик, иккинчи тарафда касаллик хавфи орасида қолиб, ушбу жумбоқли пандемия чакалакзорида тентираб юришибди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلاً قَرْيَةً كَانَتْ آمِنَةً مُّطْمَئِنَّةً يَأْتِيهَا رِزْقُهَا رَغَداً مِّن كُلِّ مَكَانٍ فَكَفَرَتْ بِأَنْعُمِ اللَّهِ فَأَذَاقَهَا اللَّهُ لِبَاسَ الْجُوعِ وَالْخَوْفِ بِمَا كَانُواْ يَصْنَعُونَ

«Аллоҳ бир шаҳарни мисол келтирур: у тинч, сокин (шаҳар) эди, ҳар томондан ризқу рўзи бекаму-кўст келиб турар эди. Бас, (қачонки) у (яъни, унинг аҳолиси) Аллоҳнинг неъматига ношукрлик қилгач, Аллоҳ у (шаҳар аҳолисига) бу «хунарлари» (куфру исёнлари) сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини тотдириб қўйди» [Наҳл 112]

Эй инсонлар!

Дунё давлатлари коронавирус кризисини ўзларининг бутун дунё устидан ҳукмрон, деб ўйлашган илмоний капиталистик системаси асосида ҳал қилишмоқчи бўлди. Шунинг учун бу масалани бошланишида менсишмади. Унинг зарбаси етиб келгач эса, унга нисбатан рақамлар ва статистика бўйича муомала қилишди. Бу эса, уларни ҳар сафар ишнинг бошига олиб келиб қўяверди. Шунингдек, улар Ислом ҳазоратидаги Пайғамбарлик манҳажи билан ҳамда касалликлар, ўлатлар ва поклик мавзулари тўғрисидаги айни манҳаж таълимотлари билан танишиб чиқмадилар. Агар танишиб чиққанларида эди, бу каби пандемияга нисбатан муносабатда асосий эътибор инсонга, яъни, унинг динига, соғлигига, молига ва манфаатларига қаратилиши кераклигини, бунинг учун эса, фақат касаллик юқтирганлар сонини озайтириш учун эмас, балки пандемиянинг айнан ўзини йўқ қилиш учун саъй-ҳаракат қилиш лозимлигини билишган бўлар эди. Зеро, Пайғамбарлик минҳожи шуни талаб қиладики, касалликни эшитиш биланоқ юрт ичкариси географик изоляцияга олиниб, касаллик тарқалган минтақалар билан тарқалмаган минтақалар ўртасида ҳаракатланиш тақиқланади. Сўнг касалларни соғлардан ажратиб қўйилади, вирус тарқалмаган минтақалардаги ҳаёт тўхтатиб қўйилмай, давом эттирилади. Шунингдек, касалларнинг барчасига давлат ҳисобидан бепул ёрдам кўрсатилиб, то касалликни «нол ҳолати»га қайтарилмагунча пандемия оловини жиловлаш ҳаракатлари давом эттирилади. Мамлакатни бира тўла ёки қисман очиб ҳам, ёпиб ҳам қўйилмайди. Шунингдек, қисман ёки тўлиқ шаклдаги комендантлик соатлари жорий қилинмайди. Чунки бу чоралар одамларнинг ўзаро аралашиши билан касалликнинг яна тарқалиш ҳолатини бироз кечиктириб туради, холос.

Гарчи Ғарбдаги ва юртларимиздаги кўплаб оммавий ахборот воситалари давлатлар эътиборини Исломдаги мазкур Пайғамбарлик минҳожига қаратишган бўлса ҳам, шунингдек, Ислом ҳазорати Ғарб ҳазоратидан кўҳна ҳисобланса ҳам, бироқ Ғарб Исломни ёрдамга чақирдию, аммо ундаги яхшиликларни эшитишни истамади ва Парвардигорини унутиб, ўз қисматига юзма-юз келишни танлади! Аллоҳ Таоло айтади:

فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ

«Энди — ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутган вақтларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, уларни тўсатдан ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар»  [Анъом 44]

Эй мусулмонлар!

Мана, сизларга масжидларда намоз ўқиш тақиқланган ҳолда, таровиҳ ойи ҳам тугади! Бу ойда сизлар учун Аллоҳнинг уйлари очиб берилмади! Нега, чунки ҳукмдорларингиз Ғарбга тобе, Ғарб эса, на динингизга эътибор беради, на шариатингизга. Уларнинг барчаси ибодатларни муҳим, деб ҳисоблашмайди, балки улар учун ҳаммасидан банклар ва бозорлар муҳим! Ҳатто бу малай ҳукмдорлар Исломга алоқадор бўлган ҳар бир нарсага энг охирги даражада қарашни ўрганишди ва натижада бир зумда масжидларни ёпиб ташлашдан бошқа нарсани билишмади, уларни вирусдан ҳимояланиш чораларини кўрган ҳолда очиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўришмади. Ваҳоланки, бошқа жойларни вирусдан сақланиш чораларини кўрган ҳолда очганлари каби, масжидларни ҳам очишлари мумкин эди! Сарой уламолари ўз фатволари билан қуролланишда ҳукмдорларни ҳам доғда қолдиришди. Чунки улар сизга босим ўтказилишига рухсат берувчи фатволар чиқариб беришди. Ҳатто улар Аллоҳнинг уйларини очиш ҳаром, дейишдан ҳам қўрқишмади! Аллоҳ Таоло бундай дейди:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ

«Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?» [Бақара 114]

Эй инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат!

Уламоларнинг масжидларга боришни тақиқлашга журъат қилиши Уммат тарихида юз берган эмас! Росулуллоҳ ﷺ пайғамбар қилиб юборилганидан бошлаб, Ислом Умматига масжидларда намоз ўқиш тақиқланган биринчи рамазон шу йилги рамазон бўлди. Юз берган шунча ишлар сони икки миллиардга етган Умматнинг ушбу бадбўй халқаро низомни ўзгартириши ва уни Ислом низомига алмаштириши учун етарли эмасми?!

Ҳа, Аллоҳга қасамки, тез вақт ичида Халифалик давлатини барпо этмоғингиз учун булар етарлидир. Давлатлар зулмидан эзилган Ғарб халқларига юзланиб, уларга Аллоҳнинг омонатини етказишингиз учун юз берган ушбу ишлар ортиғи билан етарлидир. Зеро, Аллоҳнинг ушбу омонати Ислом дини бўлиб, у бутун башариятни қутқаришга қодирдир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطاً لِّتَكُونُواْ شُهَدَاء عَلَى النَّاسِ

«Шунингдек (яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби), сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун васат (адолатли) уммат қилдик » [Бақара 143]

Эй дунёнинг барча еридаги мусулмонлар!

Ҳизб ут-Таҳрир сизни Аллоҳ Таолонинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатларини ўртага қўйиб, ёрқин фикр билан ва дунёдаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб даъват қилади: Келинг, Ислом фарзларининг тожи бўлган Халифалик давлатини барпо қилайлик, келинг, қайта инсонлар учун чиқарилган энг яхши Умматга айланайлик.

Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд.

Рамазон ҳайитингиз қутлуғ бўлсин.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Шанбага ўтар кеча, ҳижрий 1441 йилнинг шаввол ойининг биринчи куни

Муҳандис Салоҳиддин Азоза

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими раиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here